Асосий мавзулар
3 октябр 2017

Муҳаммад Солиҳ: СНБ подвалида қолаётган Бобомурод Абдулла – Усмон Ҳақназаровдир

СНБ ни 2003 йилдан бери фош қилиб келаëтган Усмон Ҳақназаров 27 сентябрдан бери МХХ подвалида судсиз, сўроқсиз, сақланаётган Бобомурод Абдулла 169 модда бўйича айбланмоқда

Бугун 3 октябр, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Истамбулда ўтган матбуот анжуманида Усмон Ҳақназаров айнан Тошкентлик журналист Бобомурод Абдулла эканини эътироф этди.

Матбуот анжумани олдидан «Элтуз» нашрига берган интервьюсида Муҳаммад Солиҳ 2016 йили Ислом Каримов ўлимидан сўнг, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий вазият ўзгаришидан умид қилгани, бироқ бундай бўлмаганини айтади.

Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, Бобомуроднинг МХХ хибсхонасига олиб кетилиши ва у ерда қийноқларга тутилиши Ўзбекистоннинг қатағонлар даврига қайтаётганидан далолатдир.

Муҳаммад Солиҳ, «Элтуз» нашрига берган интервьюсида Бобомурод Абдулла яъни Усмон Ҳакназаровнинг узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинишидан ҳавфсираётганини билдирди.

29 сентябр куни «Элтуз» нашри журналист Бобомурод Абдулланинг шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўғирликда гумон қилиниб қўлга олингани, бироқ МХХ ходимлари босими остида бу икки кун давомида сир тутилгани ҳақида ёзган эди.

Бобомурод Абдулла 27 сентябр куни тушдан кейин, машинасини тузатиш учун устага бориб келаман дея, чиқиб кетганича, икки кун давомида ғойиб бўлганидан сўнг, унинг хотини милицияга ариза ёзган эди.

Журналистнинг Тошкентда қўлга олиниши, тинтув, қийноқ ва тергов натижалари билан боғлиқ воқеаларни «Элтуз» нашри cуриштиришда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2016
Мустақилликнинг 25 йиллик тўйи олдидан бошланган ура-ура мақолалар орасидан «Халқ сўзи»да чоп этилган «Тараққиётимизнинг асосий мезони» тўғрисидаги лавҳа ҳам ...
13 март 2017
Эртаклар одатда эришилмас орзуларнинг ҳаëлий ифодасидир. Ўзбек халқ эртаклари одил подшо ва ëвуз вазирлар макри ҳақидаги сюжетлар билан тўла. ...
15 сентябр 2016
8 сентябр куни Ўзбекистон сенаторлари бир овоздан қабул қилган қарор, одамларнинг гапида жон борлигини кўрсатди. Асосий қонун, Ўзбекистон Конституциясининг ...
Блоглар
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали ...
9 октябр 2017
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек махбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...