Асосий мавзулар
27 ноябр 2017

Картошка нархи «қутуряпти»

Тошкентда ашаддий қиш бошланишидан дарак берувчи давомли ёмғир нарх-наво кескин ошишига ишорат ўлароқ ёғмоқда.

Ўтган якшанбада Тошкент бозорларида нарх-наво сезиларли кўтарилди. Айниқса, мева-чева нархи анча ошди.

Лекин иккинчи нон ҳисобланадиган, ўзбек дастурхонида нондан кейин энг кўп ишлатиладиган картошка баҳоси сезиларли кўтарилгани кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Бир кунда картошка нархи 500-700 сўмга қимматлаб кетди.

«Россиядан картошка келиши тўхтаб қолди. Ўзимизнинг деҳқонлар ҳам етиштирган маҳсулотини сотмай, ғамлаб қўйяпти. Картошка нархи бир кунда 500-600 сўмга ўйнаб турибди», деди «Фарҳод» бозоридаги савдогарлардан бери картошка нархи ошишини изоҳлаб.

Тошкентнинг энг арзон бозорларидан бири ҳисобланадиган «Фарҳод»да яхши картошканинг нархи 4000-4200 сўмга чиқди. Бор-йўғи бир ҳафта олдин бундай картошканинг нархи 3 килоси 10 минг сўмдан, кўпи билан 3500 сўм эди.

Арзон маҳсулотлар сотишга ихтисослашган расталарда «ижтимоий картошка» бор, йўқ эмас. Нархи ҳам 2800 сўм.

Лекин бу картошка, истеъмолчиларнинг айтишича, кўп сақлашга ярамайди. Бунинг устига, ичида чириганлари кўп. Худди бой бува шум болага берган олмага монанд.

Нархларнинг кескин ўсиши 1 ноябрдан бошлаб пойтахт бозорларида аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган айрим турдаги маҳсулотларнинг энг юқори нархлари ўрнатилгани ортидан кузатилмоқда.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, қатор органлар қарори билан тасдиқланган рўйхатга асосан, ноябрь ойида пойтахт бозорларида картошканинг бир килограмми нархи 3000 сўмдан, пиёз 2000 сўмдан, сабзи 1500 сўмдан (ва ҳоказо) ортиқ сотилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

Эътибор берсак, ҳукумат ниманинг нархини қатъий ушлаб туришга уринса, ўша маҳсулот қимматлашмоқда.

Бу ҳукуматнинг ўйламай қарор қабул қилишидан даракми ёки бозорнинг тизгини ҳукуматнинг эмас, бозорга маҳсулот етказиб берадиганлар қўлидами, дангал айтиш қийин.
Лекин бозордаги нарх-наво талаб ва таклиф асосида шаклланишини ҳали ҳеч ким инкор этган эмас.

Шунинг учун иқтисодиётнинг бу қоидасини ҳали ҳам нарх-навони совет услубида бошқаришга уринаётган ҳукуматга эслатиб қўйиш керакка ўхшайди: Бозордаги талабга яраша таклифни таъминлаб қўймас экансиз, маҳсулотлар баҳосига таъсир этишнинг имкони бўлмайди.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
12 декабр 2016
«Ҳуррият» газетаси (07.12) ёш журналист йигитнинг моҳиятан халқ дардини ёзишдан қочиб, буни ўзича оқлашга урингани тўғрисидаги мақолани эълон қилди. ...
10 май 2018
Эрамиздан олдинги VI-V асрларда яшаб ўтган, «Дао Де Цзин» асарини ёзган қадимги хитой файласуфи Лао Цзи сўзлари 9 майни ...
18 ноябр 2016
Бугунги кунда Ўзбекистонда на президентликка номзодлар, на уларни қўллаётган партияларнинг ҳукуматга ёки бир-бирига сиёсий мухолиф эмаслигини кузатиш мумкин. Президент ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...