Асосий мавзулар
31 декабр 2017

31 дакабр – Абдулла Қодирий ҳибсга олинган кун

Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанрининг асосчиси Абдулла Қодирий НКВД томонидан 1937 йилнинг 31 декабрида НКВД томонидан «халқ душмани» дея айбланиб, қамоққа олинган эди.

«Менга қўйилган айбларни бошдан оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман…» деган эди у суддаги нутқида.

Абдулла Қодирий 1938 йилнинг 4 октябрида Тошкентда отилди.

Абдулла Қодирий 1894 йил 4 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Дастлабки таълимни мусулмон мактабида олган. 1908 йили рус-тузем мактабида, 1916 йили Абулқосим мадрасасида, 1925 йили Москва Олий адабиёт курсида ўқиган.

1923 йили «Муштум» сатирик журнали асосчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган. Адибнинг илк асарлари 1914 йилдан бошлаб ёзган «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз», «Улоқда» ҳикояларидир.

Шунингдек у сатира йўналишидаги «Калвак Махсум хотиралари», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» каби туркум ҳикоялар муаллифи бўлган.

«Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» каби машҳур асарлари билан эса Абдулла Қодирий ўзбек романчилигига асос солган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2016
Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у ...
23 декабр 2016
Фарғона вилоят ҳокимининг туманларда ўтказаётган мажлисларда чироқ ўчиб қолиб, мажлис аҳли лампа чироқ, қўл фонарларини ёқишга мажбур бўлишмоқда. Туманларнинг ...
8 декабр 2015
Россиянинг Краснодар шаҳрида баланд қаватли уй қурилишида ишлаётган 30 яшар ўзбек йигит 18 қаватдан йиқилиб ўлди. Eltuz.com
29 апрел 2016
Ўзбек матбуотининг бу жазавасига 12 апрел куни, “Тошкент” телеканалида СТАРТ берилди. Ўша куни бу телеканал, кечки прайм тайм вақтида, ...
Блоглар
19 апрел 2018
Президент Мирзиёевнинг педагог ва шифокорларни мажбурий ишларга жалб этмаслик талабларидан сўнг Тошкентда 17 апрель куни ...
19 апрел 2018
Дўппидўз чевар Ҳамида Юнусова 25 йилдан буён дўппи тикади. Бу ҳунар унга оилавий анъана бўлиб, ...
18 апрел 2018
Промка ҳожатхонаси орқасидаги катта ўра нажас билан лиқ тўла. Қўлида учи айри узун хода ушлаган ...