Асосий мавзулар
29 январ 2018

Мухолифатнинг юртга қайтиши кимнинг ғалабаси бўлади?

Тожик мухолифатининг энг таниқли вакилларидан бири, ҳозир Германияда муҳожиратда яшаётган журналист Додожон Атовуллаев президент Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда Аkhbor.com сайти Тожикистон ҳукуматига яқин манбаларга таяниб хабар тарқатди.

Шунингдек, бу хабарда мухолифатчи юқори мансабдаги бошқа амалдорлар билан ҳам учрашувлар ўтказгани айтилади.

Хабарга кўра, Додожон Атовуллаев Имомали Раҳмон билан юзма-юз суҳбатлашган. Учрашувнинг асосий мавзуси журналистнинг ўз ватанига қайтиш шартларини муҳокама қилиш бўлган.

Хабарни ўқиб, беихтиёр Ўзбекистон мухолифати билан боғлиқ вазият хаёлга келди ва бу табиий бир ҳолдир.

Яқинда ҳуқуқ фаолларидан бири Суръат Икромов ўзбек мухолифати етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтишига имкон яратиш чақириғи билан президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқди.

Мазкур чақириқ жуда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Бунинг ортидан яна бир гуруҳ зиёлилар худди шундай мурожаат эълон қилди.

Афсуски, ҳар икки мурожаатга ҳам шу кунгача бирорта расмий муносабат билдирилгани ҳақида маълумот йўқ.

Ҳолбуки, бу мурожаатларнинг дояси президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда ҳақиқий демократияни қарор топтириш, очиқ ва ошкоралик асосида қурилган сиёсат юритишга қаратилган саъй-ҳаракатлари эди.

Кўпчилик эътибор қаратган бўлса керак, Муҳаммад Солиҳ етакчилигидаги мухолифат янгидан ҳокимият тепасига келган амалдаги ҳукуматни кескин танқид қилишдан ўзини тийиб келмоқда.

Бу эса, бир томондан, давлат раҳбарининг эндигина куртак отаётган очиқлик, дунёга очилиш, халқ манфаатини биринчи ўринга олиб чиқиш сиёсатига хайрихоҳлик, иккинчи томондан, мухолифат ва ҳокимият ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйиш истаги билан боғлиқ кўринади.

Тўғриси, Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили Туркияга сафари чоғида ўзбек ҳукумати ва мухолифат, жумладан, Муҳаммад Солиҳ ўртасида қандайдир юзма-юз бир мулоқот бўлишини кутганлар ҳам бор эди.

Чунки ўзининг ўта келишмовчилик характерига қарамай, ҳатто Ислом Каримов даврида ҳам бундай мулоқотни ўрнатишга қаратилган ҳаракатлар бўлгани бугун сир эмас.

Лекин Ш.Мирзиёев ва М.Солиҳ воситачилари ўртасида бундай мулоқот бўлгани ҳақида на расмий, на норасмий маълумотлар бор. Лекин бу дегани улар қандайдир музокаралар ўтказаётган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари суришга халақит бермайди.

Шундан келиб чиқиб фақат битта хулосани айтиш мумкин. Ўзбек мухолифатининг энг таниқли вакилининг ватанга қайтишига шарт-шароит яратилиши Муҳаммад Солиҳнинг ҳам, Шавкат Мирзиёевнинг ҳам ғалабаси эмас, моҳиятан, мамлакат халқининг демократик давлат қуриш йўлидаги мислсиз ғалабаси бўлган бўлар эди.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 январ 2017
Ўзбекистон Президентининг 2017−2021 йил стратегиясига оид фармонига кўра, ички ва хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш ва хорижга чиқиш учун ...
19 июн 2018
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўзининг facebokдаги саҳифасида билдиришича, 2014 йили АҚШ ватандошлигини олган асли қашқадарëлик Зокир Алиев АҚШда халқаро ...
9 август 2018
«- Бегжонов! Охирги марта қайтараман, чиқар қўлингни! Ҳозир войсковойларни чақираман! Ўзингнинг ҳам, камерадаги сафдошларингнинг ҳам дабдаласини чиқаришади, тушундингми!? Йигитларга ...
9 июн 2020
“Uzauto Motors”нинг Асакадаги заводида автобуслар гаражида навбатчи механик бўлиб ишлаган, икки ўғилнинг отаси, 53 ёшли Аҳрорбек Сайфиддинов кўричакнинг зўрайиши ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...