Асосий мавзулар
1 феврал 2018

Ўзбек террорчиси швед артистининг уйида фаррошлик қилган

Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи томонидан фаррошликка ёллангани ҳақида ёзди.

30 январь куни очиқланган тергов материалларига кўра, бир неча ой давомида Оқилов швед комедиантига тегишли уй таъмирида бўёқчига ёрдамчи бўлиб ишлаган.

“Менинг вазифам фақат тозалаш, тозалаш ва тозалашдан иборат эди”, дея билдирган Оқилов терговда.

Нашрнинг иқтибос келтиришича, швед полицияси комик артистнинг оила аъзоларидан бири ўзбек террорчиси Раҳмат Оқиловга Готланддаги кўчмас мулк таъмири учун 85 000 крон (10 минг АҚШ долларидан сал ошиқ) ҳақ тўлаганини очиқлаган.

Комедиант Ўз Нуин эса бундан бехабар бўлгани, Готланддаги уйи таъмири ва унга одам ёллаш ишлари билан унинг акаси шуғулланганини билдирган.

Оқиловнинг Швецияда нима билан шуғулланганига оид хабарлар 30 январь куни расмий айблов хулосаси эълон қилинганидан кейин тарқалди.

Стокгольмда ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужумдан мақсади ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) экстремистик гуруҳига қарши коалицияга кирган Швецияга зарар етказиш бўлгани таъкидланди.

Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокгольм марказида одамларни юк машинасига бостириши оқибатида беш киши, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган эди.

Фото: Швед комедия артисти Ўз Нуин, Aftonbladet

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 сентябр 2023
Мен Рассом Туз, Сен билан юзма юз! Ëмонлиқни буз, Яхшиликни туз! Келаëтир совуқ куз Иссиқдан умидни уз! МС: Оғо ...
3 октябр 2015
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирмоқда. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
6 июн 2022
Бош прокуратура томонидан тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб ...
20 июл 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда роса уларнинг пўстагини қоққан президент Шавкат Мирзиёев партиялар нашрлари фаолиятини ҳам четлаб ўтмади. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...