Асосий мавзулар
1 феврал 2018

Ўзбек террорчиси швед артистининг уйида фаррошлик қилган

Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи томонидан фаррошликка ёллангани ҳақида ёзди.

30 январь куни очиқланган тергов материалларига кўра, бир неча ой давомида Оқилов швед комедиантига тегишли уй таъмирида бўёқчига ёрдамчи бўлиб ишлаган.

“Менинг вазифам фақат тозалаш, тозалаш ва тозалашдан иборат эди”, дея билдирган Оқилов терговда.

Нашрнинг иқтибос келтиришича, швед полицияси комик артистнинг оила аъзоларидан бири ўзбек террорчиси Раҳмат Оқиловга Готланддаги кўчмас мулк таъмири учун 85 000 крон (10 минг АҚШ долларидан сал ошиқ) ҳақ тўлаганини очиқлаган.

Комедиант Ўз Нуин эса бундан бехабар бўлгани, Готланддаги уйи таъмири ва унга одам ёллаш ишлари билан унинг акаси шуғулланганини билдирган.

Оқиловнинг Швецияда нима билан шуғулланганига оид хабарлар 30 январь куни расмий айблов хулосаси эълон қилинганидан кейин тарқалди.

Стокгольмда ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужумдан мақсади ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) экстремистик гуруҳига қарши коалицияга кирган Швецияга зарар етказиш бўлгани таъкидланди.

Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокгольм марказида одамларни юк машинасига бостириши оқибатида беш киши, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган эди.

Фото: Швед комедия артисти Ўз Нуин, Aftonbladet

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2016
Президент сайлови ўтар-ўтмас матбуот худди Ислом Каримов давридаги ҳолатига қайтди-қўйди. «Йўлчи юлдузи»ни бир муддат йўқотиб қўйган партия нашрлари ҳатто ...
8 сентябр 2018
Стокгольм судида Telia ширкати ва Гулнора Каримова ўртасидаги коррупция ишини кузатаётган SVT телеканали журналисти Элин Йоннссон «Элтуз» мухбири билан ...
9 август 2016
Давлат тадбирларида тор чалинмаслиги лозимлиги тўғрисида тавсиялар берилганини айтган Озодлик радиосига кўра, Ўзбекистонда тор чалиш бўйича махсус таълим тўхтатилган ...
4 август 2018
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг сўнгги саволимга терговчи Илҳом ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...