Асосий мавзулар
28 май 2018

Ғирром савдогарларнинг дўконини тортиб олиб балки тўғри қилишгандир…

Тошкентдаги “Малика” маиший техника бозори ўтган ойда 15 кунга ёпиб қўйилган пайтда ошкора норозилик билдирган тадбиркорлардан дўконлари олиб қўйилаётгани ҳақидаги хабарларни ўқиб, “баттар бўлсин”, дегим келди.

Гарчи дўконларнинг тортиб олиниши ҳокимият зўравонлигининг бир кўриниши, тадбиркорлик муҳитига зарар бўлса-да, хаёлимдан шу ўй ўтди.

Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бор ва бу сабаблар ортида савдогарларнинг очкўзлиги, Каримов даврида шаклланган иш юритиш тартибларини ўзгартиришни хоҳламаётгани кабилар ётади.

Бу иддаоларнинг ростлигига шахсан ўзим гувоҳ бўлганим, шахсий аламзадалик учун балки шундай ўй кечгандир хаёлимдан. Энди бу психология фани ўрганадиган муаммо.

Хуллас, ташкилотимизга ноутбуклар керак бўлди. Уларни фақат пул ўтказиш йўли билан олишимиз мумкин эди.

“Малика”га бориб, барча дўконларни айланиб, пул ўтказиш йўли билан бизга мақбул нархда сотадиган жойни қидирдим.

Ишонасизми, бутун бир улкан бозордан бу шаклда савдо қиладиган бор-йўғи учта дўконни топдим.

Уларда ҳам нақд пулсиз тўлов билан нақднинг орасида жуда катта фарқни кўрдим ва савдогарларимизнинг очкўзлигига амин келтирдим.

Биз танлаган ноутбукларнинг нақд пулдаги нархи тўловнинг бошқа шаклларидан жуда сезиларли фарқ қиларди.

Масалан, сиз нақд пулга бир миллион сўмлик товарни пластик карта билан 4 фоиз, пул ўтказиш йўли билан 15-20 фоиз устама тўлаб олишингиз мумкин эди, холос.

Бунинг устига, ҳамма товарнинг нархи аввал долларга чақилиб (қора бозорнинг сотиш курсида), сўнг айтилади.

Бу ҳолатлар “Малика”даги савдогарлар учун қонунбузарлик, жумладан, солиқдан қочиш одатий ҳол эканига исботдир.

Ўзбекистонда энг йирик маиший техника дўконлари тармоғи бўлган “Медиапарк”да ҳам шунга ўхшаш ҳолатга гувоҳ бўлдик.

Қоратошдаги “Медиапарк”да биз танлаган ноутбуклар фақат нақд ёки пластик картага сотилишини айтишди.

“Бу товар ўзи биттагина қолган, шунинг учун пул ўтказишга йўқ. Бошқа нарсаларни пул ўтказиш йўли билан олишингиз мумкин”, дейишди менежерлар.

Ҳолбуки, сотувчи йигит ўша биз танлаган ноутбуклардан неча керак бўлса ҳам нақдга ёки пластик картага топиб бера олишини айтганди.

Ўзбекистонда валюта конвертацияси йўлга қўйилиб, солиқлар ва божхона тўловлари тартибга солинаётган бир пайтда савдогарларнинг ўзи ўзини ўзгартирмаётгани истеъмолчиларда норозилик уйғотаётгани бор гап.

Савдогарларнинг балки биз билмаган муаммолари бордирки, инсофга келгиси келмайди, деб ўйлайин десам, уларнинг очиқча ғирромликларини кўриб, ахир қарс икки қўлдан чиқади, дегим келади.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 август 2021
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида Афғонистондаги сўнгги воқеаларнинг Ўзбекистонга таъсирини бундай изоҳлади: ...
13 ноябр 2018
Тошкент пропискасидан маҳрум қилинган таниқли ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова 10 ноябрь куни Самарқандга пропискага қўйилмади. Эшонқулованинг «Элтуз» ...
2 июн 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
11 январ 2016
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, Шарифжон Бурхонов шахс билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. У олтинчи ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...