Асосий мавзулар
12 июн 2018

Кўприкни нега чет элликларга қурдирамиз?

Бундан бир қанча вақт аввал айрим маҳаллий сайтлар “Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига таянган ҳолда Бельгиянинг Victor Buyck Steel Construction (VBSC) компанияси Тошкентда 23 та пиёдалар ерусти кўприги қуриши ҳақида хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, лойиҳа Ўзбекистон делегациясининг май ойида Брюсселга ташрифи доирасида тақдим этилган.

Мақолада VBSC ижрочи директори Пит Ферхайен бир неча ой аввал Тошкентга ташриф буюргани, ўзбек ҳамкасблари пиёдалар ерусти кўприкларини қуриш бўйича лойиҳани кўриб чиқишни таклиф этганини айтгани баён қилинган.

Энг қизиғи, kun.uz сайти Тошкент шаҳри ҳокимлиги масала бўйича саволни жавобсиз қолдирганини ёзган.

Агар масалага чуқурроқ қаралса, ўзбек қурувчилари Тошкентда ажойиб пиёдалар кўприкларини қургани, шу кунларда яна қураётгани эътиборга олинса, қизиқ фикрлар уйғониши мумкин.

Пиёдалар кўприги қуриш қурувчи ташкилотга бир марта фойда келтиради. Қурувчи пулни олади, кўприкни қуради, шу билан кетди.

Яъни ундан фойдаланиш қурувчи ташкилотга бошқа фойда келтирмайди. Зеро, кўприкдан фойдаланиш бепул.

Асосий саволлар шу ўринда туғилади. Нега ўзимизда кўприк қуришнинг ҳадисини олган ташкилотлар бор бўлган бир пайтда чет элликлар хизматидан фойдаланишга эҳтиёж туғилди?

Нега кўприк қурилиши учун валютада пул тўлаб, чет эл компаниясини жалб этишимиз керак? Ёки улар бизникилардан яхшироқ қурадими?

Бизнес марказлар, тижорат мақсадидаги катта-катта қурилишларга хорижий компанияларни жалб этиш кераклиги ўз-ўзидан тушунарли. Улар шунга маблағ ҳам тикади, яъни инвестиция киритади, чунки бу қурилишлар келажакда фойда келтиради.

Албатта, Тошкент шаҳри ҳокимлиги пиёдалар кўприкларини қуриш бўйича хорижлик шериклар билан қандай шартларда келишувга бораётгани бизга қоронғу.

Агар гап янги технологиялар ҳақида бораётган бўлса, бу технологияларни ўзимизнинг мутахассислар ўрганишини таъминлаб, замонавий технологик ускуналарни харид қилишга нима халақит беради?

Ахир харид қилинган технологиялар, аввало, ўзимизда қолиб, кейин ҳам хизмат қилади-ку!

Зеро, пулимиз бор эканки, чет элликларга қурдирмоқчимиз кўприкларни. Ҳар ҳолда улар текинга қурмаса керак?!

Мана шундай саволларга амалдорлар очиқ-ошкора жавоб бермай турган бир пайтда мутасаддилар ўзимизнинг қўлимиздан келадиган иш учун чет элликларга пул тўламоқчи бўлаётганини тушуниш анча қийин.

Шундай эмасми?

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 октябр 2015
Сурхондарë вилоятида Солиқ Инспекция ходимлари ошхона ва дўконларга кечаси соат 21:00 ларда кириб корхона рахбарларига дўқ қилиб: «Агар эртагаëқ ...
9 апрел 2018
Бу йил баҳорга чиқиб Тошкентда пиёз хор бўлди. Айрим маҳаллаларга, кўп қаватли уйлар орасидаги ариқларда қоп-қоп тўкиб ташланган пиёзни ...
22 феврал 2016
Қирқта чинорга қирон келтирганини тан олганидан бир кун ўтиб Мурод Назаров ўзининг ФБ саҳифасида тармоқ юзери Зафар Ҳошимовдан иқтибос ...
13 декабр 2016
Президент сайлови ўтар-ўтмас матбуот худди Ислом Каримов давридаги ҳолатига қайтди-қўйди. «Йўлчи юлдузи»ни бир муддат йўқотиб қўйган партия нашрлари ҳатто ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...