Асосий мавзулар
13 июн 2018

Анвар қори «Минор» қабристонига дафн этилади

Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби Анвар Турсунов 13 июнь куни 60 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Элтуз»га имомнинг яқинлари хабар берди.

Имомнинг яқинларига кўра, жаноза 13 июнь куни аср намозидан кейин “Минор” жомеъ масжидида ўқилади. Анвар қори Турсунов “Минор” қабристонига дафн этилади.

1 май куни Анвар қори Турсунов сунъий кома ҳолатидан уйғонгани, ундан илгари эса бу ҳолатда унинг салкам бир ой қолгани ҳақида «Элтуз» хабар берган эди.

Инсультга чалинган Анвар қори 2018 йилнинг 5 апрелидан буён кома ҳолатида қолаётган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг нейрореанимация бўлимида сунъий нафас олдириш тизимига улаб қўйилган эди.

Фаолиятини ўтган асрнинг 80-йилларда “Ёшлик” журналида бошлаган Анвар Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

2015 йилдан Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритаётган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2016
Универсиада Ўзбекистонда уч босқичда, уч йил давомида ўтадиган мусобақанинг Олий ўқув юрти талабалари учун ўтадиган қисми бўлиб, биринчи босқичда ...
10 август 2021
ИШИДнинг Суриядаги лагерларда сақланаётган аёл аъзолари учун июль ойида рус тилидаги ёпиқ телеграм чатда қуйидаги эълон берилди: “Ўзбекистонлик опа-сингиллар, ...
26 май 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман.  МС: Питерда новви бўлди оғо? РТ: ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...