Асосий мавзулар
20 сентябр 2018

Қирғизистон: 299-2 модданинг қудрати

Қирғизистонда жиноий ишларда кўп қўлланилиб сийқаси чиққан, экстремизм аломати бўлган видеоматериаллар, брошюра, китоб сақлаш бўйича юзлаб айблов ҳукмлари чиқарилмоқда, дейилади 17 сентябр куни  “Ҳьюман райтс уотч” (HRW) эълон қилган ҳисоботда.

Гарчи ишда материалларни тарқатиш, улардан қўзғолон ёки зўровонликлардан фойдаланилган бўлмасада, уч йилдан ўн йилгача қамоқ жазоси берилади.

Ҳисоботда ёзилишича, Қирғизистон Жиноят кодексининг 299-2 моддасидан кишиларни шундай материалларни тарқатиш айби билан жиноий жавобгарликка тортиш учун асос сифатида фойдаланилмоқда.

2010 йилдан буён, шу моддага асосланилиб камида 258 киши жиноий жавобгарликка тортилган.

“Биз исталган пайтда эшигимизни тақиллатиб ордер билан келишларидан ва сохта айбловлар билан қамаб қўйишларидан мунтазам қўрқиб яшаймиз,” деган HRW билан суҳбатлашган маҳкумлардан бири.

Ҳисоботда таъкидланишича, телефонидан экстремистик деб қаралган материаллар топилган, лекин уни тарқатиш билан шуғулланмаганлар ҳам жавобгарликка тортилиш ҳолатлари учрайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ҳисобот эълон қилинаётган вақтда бир неча юз киши ўз ишларининг судда кўриб чиқилишини кутишмоқда ва бунақа ишларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда: биргина 2016 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида (мавжуд сўнгги маълумотларга кўра) 167 та жиноят иши қўзғатилган.

“Тадқиқотларимиз давомида расмийлар кўп ҳолларда ҳеч қандай зўравонлик содир этмаган ва бор-йўғи тақиқланган адабиёт ёки видеоматериалларни сақлаган ёки исломнинг консерватив йўналишларига эътиқод қилган кишиларни панжара ортига ташлаш учун ушбу моддадан фойдаланиб келгани аниқланди”, дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, 299-2 модда билан айбланганлар ўзларига нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлингани, ҳатто калтакланганлари ҳақида сўзлаб берганлар.

Ҳисобот муаллифлари бу моддада экстремизмнинг кенг талқин қилингани, жиноятга аниқ ва лўнда таъриф берилмаганини таъкидлайдилар.

Шунингдек, HRW бирор материалнинг экстремизмга оидлиги тўғрисидаги хулосани берадиган Дин ишлари бўйича давлат комиссияси экспертлари малакаси ва холислиги борасида ҳам шубҳа билдиради.

Гарчи айрим расмийлар HRW билан интервью вақтида мамлакатда бу моддани қўллашда муаммолар борлигига иқрор бўлса-да, омбудсман аппарати вакили бу борада тушаётган шикоятлардаги фактлар тасдиқланмаганини айтган.

HRW таҳлилига кўра, экстремистик материалларни тарқатишда айбланганларнинг аксарияти мамлакатнинг жанубий вилоятларида истиқомат қилаётган ўзбек миллатига мансуб фуқаролардир.

ҲРУ 299-2 модда бўйича жиноий таъқиб мақсадли равишда этник ва диний аломатларга қараб амалга оширилмоқда, деган тезисни на тасдиқлаган ва на инкор этган бўлса-да, бу каби ишларнинг ўзбек миллатига мансуб кўплаб фигурантлари ва қариндошларининг айнан шу ҳолат бўлаётганига ишончлари комил эканини билдиради.

Ҳисобот сўнггида HRW Қирғизистон расмий идораларига экстремизм ва терроризмда айбланиб жазога тортишда инсон ҳуқуқларига риоя этилишига ёрдам берувчи бир қанча тавсияларини билдирган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июн 2018
Яқинда ОАВ вакиллари билан учрашган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг зўравонлиги билан ...
18 феврал 2016
Дмитрий Тихонов, Eltuz.com Давлат тарғибот аппарати 2015 йил мартдан бери мени Ғарб агенти сифатида кўрсатишга тиришиб келади. Менинг ҳуқуқбонлик ...
13 октябр 2016
Операция столида қолаётган шўрлик беморнинг пахта тугашини кутишдан бошқа чораси йўқ. Чунки тиббиёт ходимлари учун инсон соғлиғидан кўра, пахта ...
26 сентябр 2017
26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл ...
Блоглар
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...
3 декабр 2018
Мана бу расмларда кўриб турганингиз Суриянинг Идлиб ёхуд Ҳалаб шаҳарларидаги биноларнинг эмас, Ўзбекистон Республикаси Навойи ...
3 декабр 2018
“Ўз газингни ўзгага бериб, таппи ёққан ўзбегим”, дея совет даврини ёмонлаган халқимиз ўзининг замонавий тарихида ...