Асосий мавзулар
5 октябр 2018

Алишер Усмонов бизнеси, санкциялар ва мамлакатнинг сўнгги олигархи ҳақида

Россия телеканалига берилган интервью мазмуни

USM Holdings асосчиси, Россиянинг энг бой ўнталигига кирувчи Алишер Усмонов Россия каналининг «Действующие лица» («Ҳаракатдаги шахслар») кўрсатуви қаҳрамони бўлди. Бунда у кўрсатув бошловчиси Наил Аскерзодага ўз бизнеси, санцияларга муносабати, мамлакатнинг сўнгги олигархи ва ҳаёт тамойиллари ҳақида гапирди. «Медуза» нашри интервью мазмунини келтиради.

Фото: Сергей Гунеев / Sputnik / Scanpix / LETA

Бизнеси ҳақида

Мен ўзимнинг дастлабки миллионимни полиэтилен пакет савдосидан йиққанман. Жуда ширин туйғу. Кейин бу миллионни менинг ўртоғим казинода ютқазган.

Мен бир неча бор хонавайрон бўлиш ёқасида қолганман. Бир марта 1990 йили ҳатто мени ортиқ ҳеч ким топа олмаслиги учун маёқ ёқувчиси бўлиб ишлашга кетишни хоҳлаганман.

Менинг яна кўплаб активларим Ғарбда, катта ва кичик мамлакатларда қолган.

«Коммерсант» — бу аллақачон мени қизиқтирмайдиган бизнес. У аллақачон ОАВ тарихида қолган, барча босма нашрлар иккинчи истеъмолда бўлишади, сайтлар олдинга чиқади. Бироқ мен у ерда ишлаётган журналистларни ҳурмат қиламан. Бу мамлакат ривожланишида муҳим рол ўйнаган бренд, уни дафн қилиш керак эмас.

Олигархлар ҳақида

«Олигарх» деган сўзга тоқат қила олмайман. Бу сўзда эркак учун қандайдир қусурли нарса бор, «маликалар фаворити» деганга ўхшаш. Олигарх — бу ҳукуматдан ҳақини тўламасдан ўмарган кимса. Мен бундайлар сирасига ҳеч қачон кирмаганман. Бизда бўм-бўш вагонда яккаю ягона йўловчи қолган, ҳалиям кетяпти шунинг ичида. У битта ширкатидан ташқари ҳамма нарсасини йўқотган. Ва у ўзини олигарх деб билади. Қолганлар — Абрамович, Дерипаска — бу йирик ва талантли бизнесменлар. Мен эса ихтиёрсиз бизнесменман. Мен дунёни молия орқали англашни севаман, бироқ зерикарли пул бирликларини йиғишни ёқтирмайман.

Санкциялар ҳақида

Санкция — бу тарбиянинг яхши шакли эмас, айниқса, сиёсатга ҳеч бир алоқаси бўлмаган бизнесменлар учун. Идорани жазоланг, инсоннинг бунга нима дахли бор?!

Узоқ санкциялар бумеранг бўлиб қайтади. Уларга эътибор беришнинг кераги йўқ. Қандай шароит бўлса, шундай яшаймиз. Биз ўзбеклар сабрли халқмиз, лекин қўрқоқ эмасмиз.

Интернет ҳақида

Мен интернет қироли эмасман. Қироллар — бу Жобс, Гейтс, Цукерберг, Гришин, Дуров. Мен эса интернетнинг савдогари ва унинг ишқибозиман.

Интернетни тартибга солиш — архимуҳим вазифа. Мен цензура тарафида эмасман, қонун тарафидаман. Интернет — бу худди ядро қуроли каби. У тағин рақамли иқтисодиёт ҳам, инсониятнинг ахлати, ифлосликлари оқадиган клоака (чуқурлик, «Элтуз») ҳамдир. Бу нарса БМТ доирасида тартибга солиниши керак.

Мен Навальний ҳақида видео ёздим, чунки унга ўзининг қуроли билан жавоб қайтариш лозим эди. Жамият блогосферага кўчиб ўтяпти.

Ҳаёт ҳақида

Анча бўлди офисга бормайман. Кўпинча кунига ноль соатдан ишлайман.

Мен фаталистмасман, бироқ кимгадир ёки нимагадир тобе бўлишни истамайман. Мен фақат ўз президентимга ёки хотинимга бўйсунаман.

Ҳеч кимга ва ҳеч қачон қарз бермайман.

Мен ўз ҳаётимда ҳатто эркимни йўқотганман. Ҳозир нимадан қўрқишим керак?

Meduza.io
(Русчадан «Элтуз» таҳририяти таржимаси)

Тағин ўқинг
20 апрел 2018
Кўплаб манбаларда Муҳаммад CАВ туғилган кунлари турлича талқин қилинади, бироқ саҳиҳ дея аталган кўп манбаларда 571 йилнинг 20 апрели ...
19 июл 2018
Ўзбекистоннинг «Севимли» телеканалида 15 июль кечки пайт кўриниб кетган секс саҳнаси ҳақидаги маломатлар ижтимоий тармоқда ҳали ҳам тингани йўқ. ...
29 август 2018
26 август куни эфирга кетган «Муносабат» кўрсатуви иштирок этган Политехника университети ўқитувчиси Абдуллаева Анжелика ҳеч кимга сўз бермай «маънавият» ...
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...