Асосий мавзулар
29 октябр 2018

Истанбулда ҳибсга олинган Малик Мансур озод этилди

«Америка овози» радиосининг Истанбул шаҳрида ҳибсга олиниб судланган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик Бобоев 29 октябрь куни кечқурун соат 17.00 атрофида озод этилди

Малик Мансурнинг «Элтуз» манбасига қолдирган хабарига кўра, у айрим тақиқ жазо чоралари билан ҳибсдан озод этилган.  Бироқ жазо чоралари тафсилоти ҳозирча «Элтуз»га маълум эмас. Ўзбек журналистининг ҳибсдан озод қилинганини» Америка овози» радиоси ўзбек хизмати раҳбари Жавдат Сайхон ҳам тасдиқлади.

Малик Мансур Туркияда истиқомат қилаётган 300 мингдан зиёд Ўзбекистон ватандоши ҳаётидан репортажлар тайёрлаётган эди.

Журналист яқинларининг «Элтуз»га айтишича, у Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонаси олдида ўтаëтган намойишни видеотасвирга олаëтган пайтда 28 октябрь куни ушланган.

«Туркиядаги “Ўзбеклар” ташкилоти раҳбари Одам Чевик Саудия консулхонаси биносида «Вашингтон пост» журналисти Жамол Қошиқчи ўлдирилганини қоралаб нутқ сўзлаганида полиция келди.

Одам Чевикни ҳам, уни видоега олган Малик Мансурни ҳам қўлига кишан солиб олиб кетишди», дейди журналистнинг Истанбулдаги яқинларидан бири.

«Элтуз»нинг ўрганишича, Малик Мансур “изн берилмаган митинг иштирокчиси сифатида ҳибсга олиниб, Леванд тергов бўлимида (Levent karakolu) сўроқ қилиниб, айни бўлим ҳибсхонасига қамаб қўйилган.

Бундан сал илгари «Элтуз» ҳуқуқбузар сифатида айбланаётган журналистнинг суд иши 29 октябрнинг биринчи ярмида Истанбул шаҳри Чоғлоëн (Çağlayan adliyasi) адлия биносида бўлиши режалангани ҳақидаги хабарни олган эди.

“Америка овози” радиосининг ўзбек хизматида 2002 йилдан буён жамоатчи мухбир бўлиб ишлаб келган Малик Мансур 2011 йилнинг февралида «ҳокимият идораларига туҳмат қилганлик»да айбланиб, устидан жиноят иши иш қўзғатилгани ортидан Ўзбекистонни тарк этиб, Германиядан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
3 ноябр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди ...
31 январ 2018
Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Eltuz.com
1 май 2016
Ўзбекистонда энг олий ҳукумат изни билан ягона монополист переференцияси берилган «General motors» устамаларига бошқа «ўғрибоши» эгалик қилиши режаланган кўринади. ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...