Асосий мавзулар
30 октябр 2018

Пахта теримига оид мажлисни ёритмоқчи бўлган журналист қамалди

«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига бағишланган мажлисни ёритмоқчи бўлган пайтида ҳибсга олинди.

«Қўшкўпир тумани ҳокимлиги ўқитувчи ва шифокорларни пахтага жалб қилиш юзасидан мажлис ўтказмоқчи эканлиги ҳақида журналистга бир кун олдин ўтган тўйда хабар қилишган эди. Шу куни видеокамераси билан кетганича қайтиб келмаган», дея воқеани изоҳлади Давлат Назарнинг дўстларидан бири «Элтуз» нашрига.

Воқеани ёритмоқчи бўлган Рўзметовнинг яна бир ҳамкасбига кўра, мажлисга ҳатто диктофон олиб киришга ҳам рухсат этилмаган. Бу юзадан савол бермоқчи бўлган журналистни шу заҳоти милиция ходимлари олиб кетишган.

Унинг тағин «Элтуз» нашрига билдиришича, журналистга «безорилик» айби қўйилган, аввалига у 15 суткага қамалган, кейин эса 29 октябрь куни ўтган судда жазо 7 суткага туширилган.

Фото: Журналист Давлатназар Рўзметов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоевдан интервью олмоқда.
Журналистнинг фейсбук саҳифасидан

Давлатназар Рўзметов Томск миллий тадқиқот университетини тугатган. Ижтимоий тармоқда ўзининг либерал қарашлари ва долзарб чиқишлари билан танилган ўзбек журналистидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 июн 2016
80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист ...
23 ноябр 2017
Тошкент марказидаги Киночилар уйи ва ўндан ортиқ маъмурий бинолар пойтахт ҳокимлиги қарорига биноан бузилмоқда. «Бинолар ўрнига «ТошбошпланЛИТИ» давлат унитар ...
2 октябр 2015
Кеча шармандали бир воқеанинг гувоҳи булдим. Ёзёвон йўлидаги Шаҳартепа қишлоғига бир иш билан бордим. Йўлнинг икки четини 100 дан ...
18 феврал 2017
«Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?» – деди Мирзиёев 9 январда милиция ходимлари ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...