Асосий мавзулар
20 ноябр 2018

Давлат хизматлари ҳақи нега қиммат?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг катта ислоҳотларидан бири аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш бўлди, десак янглишмаймиз.

Ҳозир Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан аҳолига юздан ортиқ турли хизматлар тақдим этилмоқда. Энг асосийси, бу хизматларни my.gov.uz сайти орқали интернет воситасида олиш имконияти мавжуд.

Ҳаммаси яхши-ю, айрим давлат хизматлари учун тўланадиган хизмат нархининг қимматлиги кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўляпти.

Илгари яшаш жойи ҳақида маълумотнома олиш учун маҳалла фуқаролар йиғини раиси ёки котибига икки минг сўм берсангиз, ишингиз битарди.

Ҳозир эса бунинг учун 20 минг сўмдан кўпроқ хизмат ҳақи тўлайсиз. Одам кўп бўлса, яна анча вақт навбат кутишга ҳам тўғри келади.

Яқинда Маъруфга чет элга чиқиш учун судланмаганлик тўғрисида маълумотнома олишга тўғри келди.

“Маълумотномани интернет орқали олмоқчи бўлдим. Электрон рақамли имзо олишнинг тўлови энг кам иш ҳақининг 10 фоизини ташкил этади”, дейди Маъруф “Элтуз” билан суҳбатда.

Бу электрон имзо икки йил давомида амал қилади. Агар у йўқотилса, бошқатдан олишга тўғри келади.

My.gov.uz сайти маълумотларига кўра, ЭРИ калитини исталган давлат солиқ инспекциясидан олиш мумкин. Бу ерга талабгор шахсан боради ва унга ЭРИ калити сертификати берилади.

Маъруф ҳам шундай қилганидан сўнг судланмаганлик ҳақида маълумотнома олиш учун ўзи ҳақидаги маълумотларни интернет орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборди.

Унинг сўзларига кўра, маълумотнома олиш учун яна қўшимча 20 минг сўмдан ортиқ хизмат ҳақи тўлашига тўғри келган.

“Ҳозир кўп жойлар турли маълумотномалар сўрашади. Уларни олиш осонлашган бўлса-да, нархи қимматлиги кўпчиликка малол келяпти”, дейди Маъруф.

Давлат хизматлари агентлигидан айрим ҳужжатларни олиш учун даъвогарнинг шахсан бориши талаб этилади. Шунинг учун бу ерда кўпинча навбатлар юзага келиши кузатилади.

Бундай пайтда шошиб турганлар юз минг сўмдан кўпроқ пул тўлаб, ўзига керакли ҳужжатни навбатсиз, тезлаштирилган тартибда олиши мумкин.

Бу ҳам қонуний. Лекин ҳамма ҳам бунча пул тўлаб, ҳужжатларни навбатсиз олиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун баъзан навбатда турганлар ва пул тўлагани учун навбатсиз хизмат кўрсатилаётганлар ўртасида келишмовчилик келиб чиқиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

Айримлар бу ҳолатни жамиятни табақалаштириш сифатида баҳоламоқда. Пули борнинг иши осон битади, пули йўқ эса сарғайиб навбатда тураверади.

Қолаверса, хизмат ҳақининг катта экани бир сўмини ҳам ҳисоблаб ишлатадиганлар учун оғирлик қилиши турган гап.

Шунинг учун балки ҳукумат хизмат ҳақлари қийматини аҳолининг даромадига мослаб қайта кўриб чиқиши керакдир?

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 апрел 2021
Замонавий ўзбек туркшунослигининг йирик вакили Андрей Кубатин 2020 йил 29 октябрда коронавирус хасталигидан вафот этганди.  2017 йилда олим Жиноят ...
22 ноябр 2018
Шу йилнинг 23 ноябрида Урганч тумани маъмурий ишлар суди журналистлар уйи мусодара қилингани юзасидан шикоят аризасини кўриб чиқади. Маҳкама ...
27 март 2019
27 март куни ўзбекистонлик аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев учинчи бор пичоқланди. Спортчининг жароҳати жиддий эмаслиги билдирилди. Хонтўраев дастлаб ...
2 январ 2017
Ижтимоий тармоқда қорқиз кийимини кийган эркакни ҳақоратлаб сўкиб, калтаклангани акс этган видео пайдо бўлди. Шу бугун фейсбукга қўйилган, қўл ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...