Асосий мавзулар
23 март 2023

23 март – „Сингапур мўъжизаси“ни яратган Ли Куан Ю вафот этган кун

2015 йилнинг 23 мартида Сингапурнинг давлат бошқарувининг коррупциядан холи шаклини яратган лидери Ли Куан Ю 92 ёшида вафот этди.

Унинг бошқаруви даврида Сингапур иқтисодий қашшоқ ва қолоқ мамлакатдан дунёнинг энг бой давлатларидан бирига айланди.

Ли Куан Ю авторитар ислоҳотчи-сиёсатчи сифатида машҳур. 25 йил аввал мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон ҳам айни шундай лидерга муҳтож бўлган эди.

«Коррупция ҳокимиятнинг барча қатламларига, ҳукумат раҳбаридан тортиб майда амалдорларгача сингиб кетаркан, муаммо, айниқса, чигаллашади. Тозалаш ва дезинфекцияни энг юқоридан бошлаш лозим, тизимли тарзда, албатта, энг пастга қадар», деган эди Ли Куан Ю коррупцияга қарши курашиш ҳақида.

«Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли одамлар уни тарк этади“.

„Биз ўзимизнинг ёш лидерларимизни мунтазам равишда етакчи ўринларга кўтардик. Тажриба ва ишонч орттиргач, улар энг уддабурон раҳбарлар бўлиб етишди“, деган эди Ли Куан Ю ўзининг кадрлар сиёсати ҳақида.

1959 йили ҳокимиятга келганида ва кетганидан сўнг ҳам сингапурлик Ли Куан Ю ўз оиласи даромадини ошириш билан шуғулланмади, у ўзидан фаровон бир мамлакат шаклида хотира қолдириш учун меҳнат қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 феврал 2021
Эҳтимол бошқа оилада дунёга келганида у машҳур турк рассоми сифатида улуғланган ва санъат тарихи зарварақларида муҳрланган бўлар эди. Бироқ ...
4 октябр 2023
Этномиллатчи авом Хилтон меҳмонхонасидаги ҳайкални уркалтак сазойи қилиб ëтибди. Сабаби: Ҳайкалдаги ўзбек эгилиб турибди экан. Иддао: Ўзбек эгилмасмиш! Бу ...
23 октябр 2023
Россия. Петрбург. 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасидаги “Каттақўрғон” кафеси яқинида 11 нафар ўзбек бир бирини тепкилаб ëтибди. Биттаси ...
26 феврал 2018
Ўзбекистон ҳукумати ташқи меҳнат миграциясини тизимли бир шаклга солиш йўлидаги навбатдаги қадамини ташлади. Хабарларга кўра, Россиянинг бир неча федерал ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...