Асосий мавзулар
9 апрел 2018

9 апрель – Жунаид Россия билан тинчлик шартномасини имзолади

Жунаидхоннинг Россия билан ушбу келишуви Хива хонлигининг Тахта қалъасида имзолангани учун “Тахта шартномаси” дея тарихга кирган.

Битим Совет ҳукумати Хива хонлиги устидан Чор давридаги ҳукмронлигини қайта тиклаш учун “вақтдан ютиш” тадбири сифатида қаралади.

1919 йилнинг 9 апрелида Хива хонлиги манфаатларини большевиклар тажовузидан Хиванинг сўнгги хони Саид Абдулло номи билан ҳимоя қилаëтган Жунаидхон ва Кремль вакили (ТурЦИКнинг Хива ишлари бўйича фавқуллода комиссари) А.Ф.Христофоров “сулҳ битими”ни имзолашади.

Битим юзасидан музокаралар Хивадан 20 км узоқликдаги Тахта қалъасида 7 апрелда бошланиб, икки кун давом этади.

Музокарада Хива хонлиги Жунаидхон (ҳужжатларда Муҳаммад Қурбон Сардор Хон-Жунаид), Хон эшон ва Совет тажовузига фаол қуролли қаршилик олиб бораëтган туркман отлиқ гуруҳларининг сардорлари ва Хива хони Саид Абдуллахоннинг вакили (исми аниқланмаган) қатнашади.

Кремль тарафини ТурЦИКнинг Хива ишлари бўйича фавқуллода комиссари А.Ф.Христофоров тамсил қилади.

Икки кун давом этган музокаралар ортидан имзоланган “тинчлик келишуви” томонларга ўқ отишни тўхтатиш ва маълум жабҳаларда орқага чекиниш мажбуриятини юклайди.

Бу келишув 1919 йилнинг 26 апрелида ТурЦИК тарафидан тасдиқланиб, инобатга олинган.

Совет Туркистонининг саккизинчи қурултойида қилинган асосий маърузада мазкур ҳужжат “советларнинг улкан дипломатик ютуғи” сифатида қайд қилинган.

“Тахта шартномаси” имзоланиши тадбиридаги Кремль тамсилчиларидан яна бири Н.Вострикова битим билан боғлиқ тафсилотни ўз эсдаликларида қайд этган.

Унга кўра¸ битимдан бир кун ўтиб фавқуллода комиссар А.Ф.Христофоров бошчилигидаги миссия Хивага боради ва 11 апрель куни Хиванинг сўнгги хони Саид Абдулла тарафидан қабул қилинади.

Саид Абдуллахон келишув имзолангани муносабати билан советларга озиқ-овқат эҳсон қилади.

Востриковага кўра¸ Саид Абдуллонинг бу эҳсони очликдан ўлар ҳолига келган қизил аскарлар учун айни муддао бўлган.

Саид Абдулло фармони билан Петро-Александровск (ҳозирги Тўрткўл) шаҳридаги Қизил Армия аскарларига 6 минг пуд буғдой ва арпа берилади.

Бу “эҳсон” уч кун ичида Қизил Армиянинг Амударë бўлими аскарларига етказилади.

Eltuz.com мухбири танишиб чиққан тарихий ҳужжатларда ушбу битим Кремль тарафидан тезда бузилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Битимдан уч ой ўтар-ўтмас, Кремль вакили РВС (Революционный военный совет) 1919 йилнинг 12 июлида Чоржўйга телеграмма юбориб, Амударë гарнизонини ҳужумга тайëрлашга буйруқ беради.

1920 йил 2 февралда большевиклар Жунаидхон лашкарини мағлубиятга учратиб, хонликни забт этдилар.

Саид Абдуллахон тахтдан туширилиб, уй қамоғига олинди, Жунаид эса Қорақумга чекинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 декабр 2017
1 декабр куни Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари – Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси ва Ўзбек-герман инсон ҳуқуқлари форуми Вашингтонда ...
14 март 2016
Бугунги кунда исталмаган шахс дея қаралаётган Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг 75 ёш юбилейи ҳукуматнинг оғзаки қарорига кўра ўтказилмаслиги ...
18 январ 2016
23 ёшли Сардор Милано Тошкентда Ëшлар симфоник оркестри жўрлигида яккахон концерт уюштиришга азму қарор қилганида “Ўзбекнаво” мулозимлари бу концертга ...
26 август 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
Блоглар
24 май 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар «Сўнгги қўнғироқ» ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор ...
22 май 2018
Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари ...
22 май 2018
Президент келиб кетгач, андижонликлар енгил нафас олишди. Бугун менимча раҳбарлар ҳам тўйиб ухлашган бўлишса керак. ...