Асосий мавзулар
28 март 2017

28 март – кир ювадиган машина ихтиро қилинган кун

1797 йили АҚШда дунëдаги илк кир ювадиган машинага патент олинди. Шу тариқа бундан 219 йил аввал инсоният¸ ҳусусан аëлларнинг кир ювиш машаққатидан қутулишига имкон яратилди.

АҚШнинг Нью-Хампширида яшовчи Натаниэль Бриггс 1797 йилнинг 28 мартида ҳаракатланувчи чорчўб билан жихозланган ëғоч қутини эслатувчи илк кир ювиш ускунасига патент олди.

1851 йилда АҚШ фуқароси Джеймс Кинг ноғорасимон айланувчи кир машинани патентлади. Бу машинанинг бугунги машиналарга ўхшаши айтилади. Фақат у қўл билан айлантирилган.

Калифорниядаги олтин изловчи уддабуррон ушбу машиналардан бир нечтасини бир ерга тўплаб 12 та ҳачир айлантирган ғилдирак ëрдамида ҳаракатга келтириб ўзига хос кирхона ярата олди.

АҚШ мухандислари машина ичига кир ғижимлайдиган ўқловларни ўрнатиб мукаммаллик сари яна бир қадам ташлашди.

Бу пайтга келиб Америкада эринмаган ҳар бир киши “кир машина” ихтиро қила бошлади.

1875 йилни ўзидаëқ Америкада кир ювиш ускуналари учун 2000 патент олинган.

Бугунги “ороми-жон” кир машина прототипини эса 1900 йилда MIELE&CIE дея номланган немис ширкати яратди.

Аввалига машина бензинли мотор билан ишлаган бўлса 1908 йилда кир машина электрга ўтди.

1949 йилга келиб мутлақ автомат тарзда ишлайдиган кир машина пайдо бўлди.

Инсоният қўлда кир ювиш каби машаққатдан қутилгани учун америкалик муҳандислардан миннатдор бўлса арзийди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2016
Бугун 62 ёшини қаршилаётган Муҳаммад Бекжонни мен ўз қадрдон акамдай билардим, «Эрк» газетаси саҳифаларини тайёрлаш жараёнларида у билан дастлабки ...
5 июл 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида ўзбек судьяларини одамларни ҳимоя қилмасликда, порахўрликда, ноҳақ қарорлар чиқаришда айблади. Каримов бошқарган икки ...
3 январ 2017
Туркиядаги тунги клубга ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган ҳужумчи қирғизистонлик Машрапов Яҳё экани гумон қилинмоқда. Турк матбуотига кўра, Машрапов ...
30 октябр 2015
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул берсак ҳеч ким йўқлигида ...
Блоглар
28 июл 2017
Шу йилнинг 26 мартида Тошкентнинг «Гранд-кафе» емакхонасида содир бўлган бу воқеада жамиятдаги шафқатсизлик, ҳокимият амалдорларининг ...
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин ...
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...