Кундалик
28 октябр 2015

Cарлавҳасиз қоралама

Суткалаб свет ёнмайдиган, газ ўтказилган ҳолатда, газни трубасидан ҳаво ҳам кемайдиган қишлоқда, движок ёқиб ўтирганизда, хаёлингизни бўлиб, телевизордан ёнаётган газни, ёниб турган чироқни кўрсатиб, экран ортидан бир олифта диктор «Ҳурматли юртдошлар, истеъмол қилинган газ ва электр энергиясини ҳаққини ўз вақтида тўлашни унутманг»- деса дод деб юборгингиз келаркан.
Газ трубаси тортилиб, аммо гази узилган ва электр энергияси суткалаб ёнмайдиган, ёнса ҳам суткасига бир-икки соат ёнадиган қишлоқлардаги, кичикроқ шаҳарларда яшайдиган халқим кузнинг бу совуқ кунларида, олдинда турган қишнинг қаҳратонларида сизларга Аллоҳим сабр берсин.
Сизларни ҳаққингизни ўзлаштириб, «давлат манфатини» баҳона қилиб сизларнинг ҳаққингиз бўлган газни ён атрофлардаги давлатларга, электр энергиясини эса Афғонистонга бериб юбораётган ебтўймас юҳоларга Аллоҳни Ўзи кифоя қилсин.
Кифоя қилсин!
Кифоя қилсин!
Биламан ҳозир бу гапларни ўқиб «шукр қилсангчи, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо»-деб, иссиқ ўринда ўтирган бир насиҳатгўй ҳам чиқади.
Худога шукр, Алҳамдулиллаҳ тинчмиз, аммо ман ўзимни ўйлаб бу гапларни ёзмаяпман. Ёки кучи кўп, бели бақувват ёш-ялангларни ҳам ўйламаяпман. Балки бу юртнинг кексалари, гўдаклари, эмизадиган боласи бор оналари, касалу-беморларини ўйлаб, азбаройи уларнинг аксариятини совуқда чора тополмай қийналиб юрган, ночор аҳволини кўриб ёзаяпман.
Бир пайтлар ёш бола пайтимизда қиш келаверса «Худо ҳоҳласа кунлар совуб, қор ёғса, мазза қилиб чана учамиз, қорбўрон ўйнаймиз»- деб хурсанд бўлардик. Энди-чи, энди ҳозирги болаларда эса, куз охирлаб, қиш келаверса кўзларида мунгни кўрасиз. Ҳа газсиз, светсиз, кўмиру ўтинсин совуқларда қолиб кетаётган болалар кўзидаги мунгни кўрасиз. Улардан қишни завқини сўраб ўтирманг. Чунки совуқлиги учун қишни барибир ёқтиришмайди.
Шаҳар жойларидан, ёки гази ёнадиган айрим жойлардан қишлоқ жойларига қиш пайтида меҳмонга борганлар катта бир оилани битта хонага тиқилиб ётишини кўриб ҳайрон бўлиб кетганлар, ёки меҳмонга бориб совуқ хонада зўрға жон сақлаб тонг оттириб қайтганлар бор.
Хўш у бечоралар нима қилсин? Ҳамма хоналарни иситай деса хонадонига тортилган газни трубасини бўшаб ётганига ўн йилдан ошган бўлса, кўмир, ўтин қиммат бўлса, томорқасидаги дов-дарахтлардан чиқадиган шох-шаббалар ёздаёқ қозон-ўчоқни тагида ёниб кетган бўлса, ҳовлисидаги мевали дарахтни кесиб ёқишга кўзи қиймаса, нима қилсин?
Қани бу муаммоларга бу юртнинг қайси бир «эгаси» жавоб беради?
Ёки қайси бир «каттаси» жавоб беради.
Ўзи уларнинг, жавоб бера оладиган биронта ТИРИГИ борми ўзи?
Қарғиш ёмон нарса, ҳа қарғиш ёмон нарса, аммо бу халқ қарғиш ёмон бўлсаям қарғаяпти, ҳа ёмон қарғаяпти.
Кўпни қарғишини олиш ёмон.
Ҳа кўпни лаънатини, қарғишини олиш ёмон. Аммо айримлар бу қарғишни олаяпти.
Худодан ҳам қўрқмай, кўпни лаънати ва қарғиши сабабли Худо уриб қўйишидан ҳам қўрқмай, олаяпти.
Бу эса ёмон, ҳа ёмон!
Бир кун шу сабабли Худо уриб қўйгани ёмон!
Шундан эҳтиёт бўлинглар ҳой «айримлар»! Ҳа эҳтиёт бўлинглар!

Ғайрат Йўлдош,
(Фейсбукдаги муаллиф)
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 сентябр 2019
Шу йилнинг 6 сентябрь куни Асака туманидаги тез ёрдам бўлимига келтирилган беморнинг яқинларидан бири шифокорни калтаклади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
28 сентябр 2020
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 7 йигит 15 сентябрь куни 20 яшар қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланиб қамоққа олинди. Бу ...
9 август 2018
«- Бегжонов! Охирги марта қайтараман, чиқар қўлингни! Ҳозир войсковойларни чақираман! Ўзингнинг ҳам, камерадаги сафдошларингнинг ҳам дабдаласини чиқаришади, тушундингми!? Йигитларга ...
3 апрел 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан келган. Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...