Блоглар
30 октябр 2015

Текин шўрванинг гўшти бемаза

Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул берсак ҳеч ким йўқлигида олиб чиқиб беришарди.
Бир кун кечки пайт бензин олиш учун нефтбазанинг орқа дарвозаси ёнида кутиб турсам бир бола ҳам ёнимда туриб олди. У одамдан қўрқиб ишчилар бензинни олиб чиқиб менга бера олишмаяпти, мен ҳам кутавериб чарчадим.

Кейин ҳалиги боладан нега бу ерда турганини сўрасам шамчироққа ёқилғи истаб келган экан. Тезроқ боладан қутулиб бензинни олиб чиқиш учун уйдан беш литрча соляркани идишига қуйиб бердим, пул бермоқчи бўлганди олмадим, дуо қилиб кетди.

Уч-тўрт кундан кейин яна ўша аҳвол, ўша бола дарвоза олдида турарди, яна солярка керак бўлиб қолибди, бу сафар ҳам уйдан тўлдириб бердим, раҳмат айтиб кетди.

Кейин эса кунда-кун ора келишга ўрганиб олди, худди қонуний ҳаққини ундиргани келгандек. Охири безор бўлдим, соляркага озгина бензин аралаштириб бериб юбордим. Эртасига мендан келиб сўраяпти:

– Кеча менга нима бало қуйиб бергандингиз? Уйга бориб шамчироққа ёғ қуйиб шундай гугурт чаққандим «лоп» этиб олов чиқиб бутун уйимиз ёришиб кетди.

Шунда эътибор берибман боланинг қоши куйиб ўрни шўр босган шудгорга ўхшаб қолган экан.

Акмал Набиев,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 декабр 2015
Айни пайтда Тошкент Архитектура-қурилиш институти олдидаги чинорларнинг бир нечаси ҳам туман ободонлаштириш идораси томонидан кесиб ташланган. Рассом Туз Eltuz.com
30 июн 2017
Мирзиёев артистлар билан учрашувида «халқ учун ишлаётган» актерларга театр ёнидан кўп қаватли уй қуриб беришни ваъда қилди. Президентнинг фикрича, ...
29 декабр 2017
«Совғанг бошингдан қолсин. Китобдан ҳам совға бўладими? Бир миллион рубль бер, битта коттеж ҳам бер!!!» Кечган йилда россиялик миллиардер ...
8 апрел 2016
Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ...
Блоглар
18 январ 2018
18 январь куни Самара-Чимкент автойўлида ёниб кетган эски «Икарус» автобусида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши ...
17 январ 2018
Ўтган йили турли даражадаги ҳокимларнинг зўравонлиги, сўконғичлари, қўл остидагиларга бўлган қўпол муомаласига оид хабарлар, ижтимоий ...
15 январ 2018
14 январь куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада кенг нишонланди. Президентнинг ...