Мултимедиа
3 июн 2016

Мамадали Маҳмудов ватанни тарк этмоқчи

30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни қарорга келишига сабаб бўлган.

Адибнинг айтишича, ҳужжат кўрсатмасдан, исмларини айтмасдан ўзларини газ идорасидан дея таништирган номаълум шахслар у яшаётган уйнинг деворидан ошиб тушиб, газ қувурларини кеса бошлашган.

“Ҳужжатларингизни кўрсатинг, эҳтимол ўғридирсиз? Исм-шарифларингизни айтинг?” дея талаб қилдим. Бироқ улар ўзларини таништиришдан, ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортишди» – дейди адиб журналист Малохат Эшонқулова билан суҳбатда.

Тағин адибнинг билдиришича, 2016 йилга қадар газ ҳақини ойма-ой газ ҳақини тўлаб келган. Газ ходимлари газ ўлчагич ўрнатилмаган бошқа қўшнилари қолиб айнан унинг уйига бостириб киришган.

Аслида унинг ҳамон тириклиги, ёзувчи эканлиги учун унга қасд қилишмоқда ва у ватанни тарк этишга қарор берган.

«Гарчи Адибнинг мамлакатни тарк этишдек аламли қарор қабул қилишга ундовчи, мажбурловчи сабаблар сероб», – дея ёзади ўз блогида журналист Малохат Эшонқулова.

Погонли шахслар томонидан ёзувчининг Қирғизистон зиёратига боришига, кейинчалик эса Қозоғистонга боришига монелик кўрсатилгани, ёзган асарларининг босилмаётгани, турмада беҳисоб касалликлар орттиргани ва даволаниш эҳтиёжи борлигини ҳам санаш жоиз.

Ёзувчи Мамадали Маҳмудов (1940) 17 йил йил қамоқда бўлди ва 2013 йилнинг 19 апрелида озод этилди.

1999 йилнинг августида у Тошкентдаги феврал воқеаларига алоқадорликда ва Ўзбекистон Конституцион тузумига тажовузда айбланиб қамоққа олинди.

Мамадали Махмудовга қарши жиноий иш уйдирилиши сабаби унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ.

Ёзувчи террор актларига алоқаси йўқлиги ва «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг дўсти бўлгани учун унга қасд қилиб қамоққа олишгани ва тергов пайтида унга қийноқлар қўлланилганини айтиб келади.

Қамоққа олингунига қадар у Ўзбекистон Маданият Жамғармаси раиси лавозимида бўлган.

Адибга моддий кўмак кўрсатишни истовчилар, қуйидаги манзил орқали таҳририятимизга ёзишлари мумкин: eltuz2015@gmail.com

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 декабр 2015
11 декабрь куни Термиз аэропортидаги Германия фойдаланиб келган ҳарбий транспорт базанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Рассом: Туз Eltuz.com
10 июн 2020
2010 йилнинг 10-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида этник тўполонлар авж олди. 400 дан ортиқ одам ўлдирилди, деярли икки минг ...
4 май 2021
Рассом Кирпи
31 декабр 2018
2018 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон, Канада, Швеция, Швейцария, Финляндия, Туркия ва Америкадан туриб 12 нафар ўзбек ватандоши президент ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...