ART-DURBIN
19 июл 2016

125 йил олдин Москвадаги “Ўрта Осиë кўргазмасида” тирик одамлар экспонат бўлган эди

Ўрта Осиë кўргазмасидаги экспозиция. Рассом Сенцов асари. 1891 йил
Ўрта Осиë кўргазмасидаги экспозиция. Рассом Сенцов асари. 1891 йил

Россия империяси олиб борган ишғолчи урушлар натижасида Марказий Осиëдаги хонликларга оид улкан тупроқлар, ўша ерларда яшаган “туземец”лар билан бирга Оқ подшо мулкига айланди. Қўқон ва Хива хонлигига қарши ишғолчи уруш 1864 йилдан то 1873 йилга қадар давом этди. Марказий Осиë асосан қурол кучи билан бўйсундирилди. Баъзи бўлгалар “ўзлари истаб” Империяга тобе бўлди.

rasm1663
Кўргазма тамғаси

Россия Империясининг янги тупроқларни узоқ йиллик кучанишлар ортидан ишғол қилганидан чиққан ҳосила 1891 йил Москванинг “Тарих музейи” да асъасаю-дабдаба билан очилган биринчи “Ўрта –Осиë кўргазмасида кўз-кўз қилинди.

Кенг-мўл музей залларидаги кўргазма россияликлар тушига ҳам кирмаган Ўрта Осиëнинг осори-атиқалари ҳақида билги берди. Масалан кўргазмага кириш эшиги Самарқанддаги қадимий масжидга ўхшатиб ясалди. Кўргазма Россия публикасини Бухоро ва Хиванинг жин-кўчалари ва минг бир кечани эслатувчи бу кўчалардаги ҳаëт тарзи билан таништирди. Карвонсаройлардаги шарқона бозорларнинг уч ўлчамли тасвири оқ пошшо тобеларига экзотик эртак каби кўрсатилди. Марказий Осиë ҳаëтидаги маиший буюмлар, зумрад, ложувард дохил минерал тошлар Москва турғунларининг кўзини қамаштирди. Ипак, атлас, адрас ва пахтадан бўлган икат нақшли газламалар, мева ва мева қоқилари, ëнғоғу туршаклар эртаклардаги очил-дастурхон каби Чор Россияси раъиятига тақдим қилинди.

Кўргазмадаги экспонат
Кўргазмадаги экспонат

Қизиғи шундаки “Шарқ бозори” деб номланган залда Ўрта Осиëда яшаган элатлар типларга ажратилиб томошага қўйилди. Эрмакталаб россияликлар манекенлар қаторида тирик “абориген”ларни ҳам ҳудди зоопаркдаги тирик ҳайвонлар каби “томоша” қилиш имкони яратилган эди кўргазмада. 1870 йилдан бошлаб “одам зоопарки” Европадаги Ғарб публикаси учун янги кўнгил очиш масканига айланган эди.

Европадаги “одам зоопарклари”да Осиë ва Африкадан келтирилган ҳабашу – аборигенлар кўргазмага қўйилган эди. Чор тўнтарилганидан кейин унинг ўрнига келган Совет режими пайтида ҳам Ўрта Осиëга оид кўргазмалар Москвада давом этди. Фақат инсонпарварлик юзасидан кўргазмага тирик одамлар қўйилмайдиган бўлди. Улар физкультура парадларига кўчиб ўтишди.

Ўрта Осиë кўргазмалари 70 йил давомида Совет Россияси маданий ҳаëтининг ажралмас қисмига айланди. 1987 йили ўзбек рассомлари Медат Кагаров ва Вячеслав Охуновнинг Москвадаги кўргазмасида қатнашган рус мунаққидининг “Туземецлар ҳам мой бўëқда чизишни эплашибди. Қойил” дегани эсимда.

Акмал Ризаев,
тошкентлик муаллиф таҳаллуси

Кўргазма фотосуврати, этнография бўлими
Кўргазма фотосуврати, этнография бўлими

 

Тағин ўқинг
12 сентябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида Дўстназар Худойназаров товуқ кабоб қандай тайёрланишини намойиш қилади. Бу галги видео Швециянинг сўлим табиати фонида ...
31 март 2021
27-28 март кунлари тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида одамларнинг уйлари, машиналари ва чорвасини сел оқизиб кетди. Бу ...
25 май 2018
Марказий осиёлик бир гуруҳ фаоллар Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли, келиб чиқиши коррупцион активларнинг мазкур ...
9 феврал 2024
Рассом Туз
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...