Асосий мавзулар
15 март 2017

15 март – Файзулла Хўжаев отилган кун

Ўзбекистон калимасини тарихга киргизиб, бу давлатнинг илк рахбари бўлган Хўжаев сиймосининг тарихдан ўчиришга уриниш кейинги йилларда изчил тус олгани кузатилади. Бухорода Файзулла Хўжаевнинг мармар ҳайкали ва ëдгорлик лавҳаси олиб ташланган.

Файзулла Хўжаев 1938 йил 15 мартда 42 ëшида Кремл буйруғи билан отиб ўлдирилган эди. У 1937 йилда таниқли совет арбоблари Бухарин ва Риковлар билан биргаликда ҳибсга олинди ва АҚШ жосуси сифатида 1938 йил Москвада отиб ташланди.

1965 йил Москва маҳкамаси Хўжаев ишини кўриб чиқиб, уни Сталин қатағони қурбони деб топди ва уни ўлимидан сўнг оқлади. Файзулла Хўжаев Туркистонни бирлаштириш тарафдори эди.

Кремл бу ғояга тиш-тирноғи билан қарши бўлгани боис Хўжаев “Катта Бухоро” ғоясини илгари суриб дунë ҳаритасида Ўзбекистонни мавжуд қилди.

Миллионларни миллат учун сарфлаган ботир Файзулла Хўжаев таниқли мутафаккир Фитрат билан биргаликда 1916 йилда Ëш бухороликлар жадид ҳаракати етакчиси сифатида Бухорода намойиш уюштириб, мамлакатда демократик қадриятларни кафолатлайдиган конституция жорий қилинишини талаб қилган эди.

Бу ҳаракати учун Файзулла Хўжаев Амир Олимхон тарафидан ўлимга ҳукм қилинди. 1920 йилда Амирлик барҳам топганидан кейин Файзулла Хўжаев Бухоро республикасига раҳбарлик қилди. Файзулла Хўжаев 1925 йилда Ўзбекистон Бош вазири (Совнарком раиси) бўлди.

Ротация асосида 1925 йилда СССР ижроқўми раиси бўлди. Файзулла Хўжаев бир гуруҳ ëш ўзбекларни Германияга ўқишга юборди. Бугун Москва архивларида сақланаëтган ҳужжатларга кўра, Файзулла Хўжаев уларнинг ўқиши учун маблағни аямаган, талабалар аҳволидан шахсан ўзи хабар олиб турган.

Совет ҳукумати 1922 йилдаёқ Германияга ўқиш учун юборилган бухоролик ёшларни Москвага қайтаришга уринган. Хўжаев бунга қарши бўлгани ҳужжатларда акс этган.

1938 йил 28 январда бўлиб ўтган Муинжон Аминовнинг терговдаги кўрсатмасидан:

«1922 йил Куйбишев (Валериан Куйбишев) мен ва Файзулла Хўжаевдан уларни (талабаларни) қайтарилишини, Москвага ўқитишни талаб қилди. Хўжаев қатъий рад жавобини берди. Сўнг Умар Фахриев деган кишини хат билан Германияга жўнатди. Ва у ерда таълим олаётган бухоролик талабаларга: «Совет ерига қайтмай туринглар», деб топшириқ берди» каби фикрларни ўқиймиз.

Хорижда қолиб ўқишини давом эттирган, кейинчалик Туркияда қўним топган 14-16 нафар собиқ талабага Хўжаев Бурхонов орқали моддий ёрдам кўрсатиб турган. У Германиядаги Олимжон Идрисий, миллионер Амин Сулаймон, савдогар Эйдельманлар билан алоқада бўлиб, туркистонлик талабаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб туришни ушбу шахслардан сўраган.

Қиличевнинг ёзишича, Файзулла Хўжаев хорижда яшовчи Мустафо Чўқаевни (1890-1941 йиллар) моддий жиҳатдан таъминлаш учун турли йўллар билан унинг номига тилла ва пул юбориб турган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 май 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
29 март 2016
Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ...
22 март 2016
Наврўз байрами муносабати билан қўшимча техника ва ҳарбийлар келтирилган Ўзбекистоннинг Қирғизистон чегарасида “сиëсий ҳарорат” туша бошлагани кузатилди. Томонлар Кербен-Ола ...
14 декабр 2015
Шу кунларда, Озодлик радиоси ва бошқа бир қатор сайтлар тарқатган хабарларга кўра Ўзбекистон бўйлаб МХХ, милиция ва маҳалла фаоллари ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...