Блоглар
20 октябр 2015

«Пахталик» мақоллар

Пахта қўйгунча пахта тер.


Бева хотиннинг тушига эр кирар,
Хашарчининг тушига — пахта.


Хашарчининг гўшти ҳаром,
Меҳнати — ҳалол.


Ақллик пахта терар,
Ақлсиз пул топар.


Булбул чаманни севар,
Ўзбек — пахтани.


Курсдошингни пахтаси билан бой бўлгунча,
Ғўзапоя териб гадой бўл.


Эринган қиз эрдан қолар,
Эринган теримчи теримдан.


Бели оғримаганни нон ейишини кўр, пахтага чиқманганни интернетда ўтиришини кўр.


Ўлдирса ҳам, пахта ўлдирсин.


Пахтадан келса бойлик, турмуш бўлармиш чиройлик.


Топган пахта келтирар, топмаган бир пиёз


Отанг пахта, онанг пахта.


Талаба ётса сояда,
пахта қолар пояда.


Ерингдан бир парча қолса ҳам пахта эк, умрингдан бир кун қолса ҳам пахта эк. (Бу мақол фермерларга қарата ҳоким томонидан айтилган)


Ёрдан айрилсанг ҳам, пахтадан айрилма.


Зар қадрини заргар билар, пахта қадрини терган билар.


Излаган олим бўлар,
Олим бўлган — пахта терар.


Бировнинг юртида бек бўлгунча,
Ўзингнинг юртингда пахта тер.


Отангни боғу-роғи билан қолгунча онангни пахтазори билан қол.


Чопиқда йўқ, теримда йўқ, имтиҳонда ҳозир. (Пахтага чиқмаган талабага ўқитувчи томонидан пичинг)


Келинни келганда кўр, пахтани терганда кўр.


Ёридан айрилган етти йил йиғлар,
пахтасидан айрилган ўлгунча йиғлар.


Озонда шўрва, кечда шўрва,
теримчининг бўйнида тўрва.


Ҳолвани ҳоким ейди, макаронни талаба.


Тешик идиш сувда билинар,
Тешик этак — пахтада.


Пахтазорда макарон еган талаба янаги йил қайтиб келади.


Иш билунча гап бил, «камолот»чи бўлсанг пахта тер.


Талабалик пахтаси билан гўзал.


Эр кўрки соқол, ер кўрки пахта.


Балиқ сув билан тирик,
Ўзбек — пахта билан.


Кўрпанг қаерда бўлса, пахтанг ўша ерда.


Акмал Набиев,
eltuz.com

Тағин ўқинг
14 апрел 2017
Самарқанддаги мобил мухбирлар, Оқиловнинг уйи сурати, видеоси ва унинг яқинлари ҳақидаги мақолани эълон қилди. Оқилов яшаган маҳалладагилар, нашр мухбирига ...
13 май 2016
Кино кўришни севаман. Айниқса фантастик трагикомедия жанридаги киноларни. Кеча Роман Артемьев суратга олган “Человек из будущего” деган кинони кўрдим. ...
8 декабр 2016
7 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзлади. Унинг тилидан «Конституциямизнинг куч ...
28 январ 2017
Мустақил ўзбек публицисти Шуҳрат Саломов Армани ва Озарбайжон жамиятининг ўзаро миллий зиддиятлари остида қолди. 24 январ куни ўтган асрларда ...
Блоглар
22 январ 2018
Қозоғистонда 52 нафар юртдошимизнинг автобусда тириклайин ёниб кетиши муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ҳукуматимиз номига ...
22 январ 2018
Расмда кўраëтганингиз «Сетра» автобуси олдида селфига тушган Мақсад Ўзбекистоннинг 52 ватандошини сўнгги манзилга элтган автобуснинг ...
18 январ 2018
18 январь куни Самара-Чимкент автойўлида ёниб кетган эски «Икарус» автобусида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши ...