Document UZ
18 декабр 2015

Ўктам Пардаев иши уйдирма эканига далил келтирилди

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист,
Eltuz.com

Жиззахлик қонун идоралари ходимлари, хусусан «Дўстлик» туман ИИБ катта терговчи Ориф Анорбоев Ўктам Пардаевга сохта жиноят иши очиб, ҳуқуқбонни “юмолоқ-ястиқ” қилиб турмага тиқишга уринишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевни нимага асосланиб жиноий жавобгарликка тортишмоқчи эди?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, товламачилик ва фирибгарликда айбланаётган Руҳиё Боитованинг тергов жараёнларидаги асоссиз кўрсатмалари, қуруқ туҳматлари асосида!

Бироқ, шу кеча кундузда Жиззахлик қонун идораларининг Пардаевга қарши қаратилган кирдикорлари, туҳмат тошларини инкор қилиб бўлмас далил ўртага ташланди.

“Одамлардан олган пулларимни Пардаевга элтиб берганман” дея Ўктамга қарши туҳмат тошини отган Руҳиё Баитованинг ўз қўли билан ёзган тилхати эди бу.

Руҳиёнинг икки иқрори

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев, қилмишидан касби фирибгарлик бўлган Рухиё Боитова билан бор йўғи икки марта кўришган.

Аллақандай шикоят ва кимдандир пул олиб келганини билиб, Ўктам ундан ҳеч қандай пул олмагани тўғрисида тилхат ёздириб олган ва ортиқ бу аёл билан кўришишни бас қилган.

Бу иш эндиликда Ўктам Пардаевга қарши кўрсатма бераётган Руҳиё Баитованинг устидан жиноий очилмасидан анча олдинроқ рўй берган. Ў. Пардаев номига ёзган “Тилхати”ни келтирамиз. (Имло хатолари сақланган М.Э)

РУХИЁ БАИТОВАГА ЎКТАМНИНГ УЙИГА НАРКОТИКА ТАШЛАШНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШГАН - 2 (1)
Руҳиё Баитовага Ўктамнинг уйига наркотик ташлаш таклиф этилгани ҳақидаги тилхат

“Мен 1979 йил Байитова Рухия Дўстлик туманида туғилганман. “?” (ёзув азборойи униқиб қолганидан, 5 рақамими, 6 ми ва ё 9 рақамими, тушуниш мушкул – М.Э) фарзанднинг онасиман. Менга нисбатан нохаликлар бўлганлиги сабаби орган томонидан хақ хуқуқларим паймол бўлганлиги учун хуқуқ химоячиси У. Пардаевга қонуний ёрдам сўраб борган эдим менга Дўстли туман ИИби да ишловчи ходим Ёдгор исимли кўк жигули мошинасида 755(бу 5 рақами шошиб ёзилгандаги 9 рақамига ҳам ўхшаб кетади -муаллиф) 933 СА давлат рақамли машинада келиб уйимга У Пардаевнинг уйига бир наркотикани қўйинг сизга бир пачка Ақиш долирни берамиз. у пулга уйлар солиб олас деб айди. Мен уларга рад жавобини бердим. Мен ўзимнинг момоларимни (муаммоларимни демоқчи – М.Э) рус тилига ўз хохишим билан пиривот (таржима демоқчи – М.Э) қилаяпман. У. Пардаевга ҳеч қандай пул(пора) берганим йўқ. У. Пардаевга ҳеч қанда давойим, адоватим йўқ. бу тилхатни ўз сўзим ва ўз қўлим тўғри ёздим. поспорт серио СТ1641489.

Байитова Р. (имзо)

“Тилхат” мазмунидан кўриниб турибдики, ҳалоллиги сабаб Ўктам Пардаевни бадном қилишга бўлган уриниш ва фитна уюштириш ҳаракатлари анчадан буён бесамар давом этиб келган ва фирибгар ўз тузоғига илинган.

Имло хатолари ғиж-ғиж бўлган фирибгар аёлнинг хатидан катта терговчи Анорбоевнинг иши, очиқроғи мақсади жўн бир фитнага асослангани очилиб қолаяпбди.

Баитова, ҳусусан ИИБ ходимлари унга бир пачка АҚШ доллари эвазига ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига гиёҳванд модда ташлашни таклиф қилишгани, бунга у ҳатто уйлар солиб олиши мумкин бўлгани ҳақида ёзади.

Ушбу ҳужжатга кўра, Жиззахли қонун идоралари ходимларининг Ўктамни тузоққа тушириш, уюштириш йўлидаги илк уринишлари самара бермаган. Р. Баитова орган ходимларининг таклифига кўнмаган.

Руҳиё Баратованинг Ўктам Пардаевга ўз қўли билан ёзиб, имзолаб берган “Тилхат”ини ўқиркан, тағин ҳақли саволлар туғилиши табиий:

Руҳиё Баитованинг фақат оғзаки кўрсатмасига кўра Ўктамни тергов қилаётган терговчи Ориф Анорбоев нега энди жиззахлик қонун идоралари Р. Баитованинг ўз қўли билан ёзган “Тилхат”ига ишонишга ошиқмайдилар?

Нега улар Байитовага наркотик ташлаш топшириғини берган кўк “Жигули”да юрадиган Ёдгор исмли ИИБ ходимини аниқлашга киришишмайди?

Дўстлик туман прокуратураси, ИИБ идораси Р. Баитованинг Ў. Пардаев номига ёзган “Тилхат”и бехабарми? Йўқ. Хабардор бўлганда қандоқ!

2015 йилнинг 16 ноябрь куни Ўктам Пардаевнинг уйида ўтказилган тинтув чоғида Руҳиё Баитова томонидан ёзилган юқоридаги “Тилхат”нинг асл нусхаси Дўстлик туман прокуратураси ва дастлабки тергов орган ходимлари томонидан бошқа ҳужжатлар билан бирга олиб кетилган эди.

Мазкур “Тилхат” мазмунидан огоҳ бўлса-да Жиззахлик қонун идораларининг сукут сақлаганлари беихтиёр шубҳа уйғотади кишида.

Ва умуман олганда Руҳиё Баитованинг Ўктам Пардаевни оқлаш, ҳуқуқ фаолининг фойдасини кўзлаш руҳи билан суғорилган “Тилхат”ти биттагина эмас, иккита.

«Ўнлаб, хаттоки юзлаб гувоҳлар сўроқ қилинган»

rasm623
Адвокат Дилмурод Аҳмедов илтимосномаси

Шу боис ҳам бугун, 2015 йилнинг 15 декабрь куни Ўктам Пардаевнинг қонуний ҳимоячиси, адвокат Дилмурод Аҳмедов Дўстлик туман ИИБ ТБ катта терговчиси Ориф Анорбоевга инкор қилиб бўлмайдиган “Илтимоснома” киритди.

Унда “Ҳозирги кунга қадар суриштирув ва дастлабки тергов органи томонидан бир неча ўнлаб, ҳаттоки, юзлаб фуқаролар сўроқ қилингани” бироқ Пардаевга айблов фақат Баитованинг кўрсатмасига қўра чиқарилгани айтилган.

Катта терговчи Ориф Анорбоевнинг ҳуқуқ ҳимоячисига айб қўйишга бўлган барча уринишлари беҳуда кетганига қарамай, амнистияга туширамиз деган гап билан Ўктамнинг акаларини етказилган “моддий зарар” 3 ярим миллион сўмни тўлашга ундашган.

Дўстлик туман қонун идоралари ходимлари, ҳусусан терговчи Ориф Анорбоевнинг гувоҳ топишга беҳуда уринишлари ҳам “Ў. Пардаевнинг жиноят иши” деб номланувчи “ижод маҳсули”нинг ўта заиф, бўш ва пуч, тўқималардан иборат, ҳақиқатдан йироқ “асар” эканлигини асослайди.

Тағин ўқинг
15 октябр 2015
Бундан бир қанча муддат аввал Фарғона вилоятига бош вазир келиши муносабати билан пахта далаларида терилган пахта қайта чаноқларга ёпиштириб ...
15 апрел 2016
Ўзбек матбуотига берган интервьюларида режиссер янги фильм воқеалари ўтган асрнинг 90 йиллари бошида, Ўзбекистон эндигина мустақиллика эришга даврдаги тарихий ...
1 март 2017
Ўтган ҳафта Киев суди Ислом Каримовнинг беваси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция талаби билан бир ...
23 декабр 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Муниса Ризаева ҳақидаги чиқиши юзасидан ёзилган танқидий муносабатга ...
Блоглар
21 сентябр 2017
Бўлмади. Кўпчилик зиёлиларнинг кутгани бўлмади. Ўзини 26 йилдан буён мустақил деб биладиган, кўксига уриб бу ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза ...