Document UZ
23 апрел 2017

23 апрел – рус босқинчи генерали Тошкентни қўлга киритиш учун харбий ҳаракат бошлади

1865 йилниг 23 апрелида Чимкентга ўрнашиб олган рус босқинчи генерали Михаил Черняев Тошкентни ишғол қилиш учун йўлга чиқди.

Саккизта пиëда ротаси, икки юз казак жангчиси, ўнта замбарак билан қуролланган босқинчилар Тошкентга ҳужум қилишди. Ҳужум пайтида босқинчиларга яна икки рота аскар икки замбарак билан қўшилди.

Бироқ Тошкент русларга қарши жиддий қаршилик кўрсатади.

rasm1203
Генерал Черняев, 1882 йил

Тошкент қамали

Тошкентликлар қаршилигига дуч келган Черняев шаҳарни қамал қилиб силласини қуритишга азм қилди.

Босқинчи чор генерали Ниëзбек қалъасини ишғол қилиб Тошкентга борадиган сув йўлини бекитиб қўйди.

Ниёзбекни эгаллагач, Черняев тағин Тошкентга қараб ҳаракат қилади ва ундан саккиз чақирим нарида Саритепа тепалигида қулай пайтни пойлаш учун тўхтайди.

Россия Императори анчадан бери кўз тикиб келаётган Туркистон ҳудудига кириш учун сабаблар жуда кўп эди.

АҚШдаги фуқаролар уруши туфайли Россияга пахта экспорти тўхтаб қолганди.

Сувсиз қолган шаҳар аҳолиси жангсиз таслим бўлишини кутади.

Шаҳар аҳолисини бу тариқа ихтилофи ва шаҳарда озиқ овқат ва сув танқислиги ҳимоянинг анча сусайишига сабаб бўлди.

Бироқ шаҳар таслим бўлмайди, ўша йили сентябр ойида Черняев қўшини Тошкентга ҳужум бошлайди.

Қўқонлик Алимқул қўшинлари қаршилиги

Қалъани қўриқлаш учун Қўқондан келган жангчилар қалъа атрофига хандақ қазиб қўйишганди. Юқоридан отилган ўқлар ҳужумига учраб кўп аскар йўқотган рус аксарларига Черняев чекиниш ҳақида буйруқ беради.

Қалъани штурм қилган чор подполковниги Обух (Василий Васильевич О́бух) шу жангда яраланиб Чимкентда ўлади.

1865 йили Черняев қўшини яна Тошкентга қараб йўлга чиқади. Назарбек яқинида тўхтаб лагер тиклайди.

Қўқондан Тошкентга ёрдам бериш учун асли қўнғирот уруғига мансуб бўлган Лашкарбоши Мулла Алимқул бошчилигида 40 минг кишилик қўшин келади.

1865 йилнинг 9 майида Мулла Алимқул қўшини руслар лагерига ҳужум бошлайди. Жангда оғир яраланган Мулла Алимқул қўшинни чекинишга буюради. Бироз ўтиб оғир яраланган Алимқул вафот этади.

Қўшин Қўқонга қайтиб кетади.

Тошкентлик савдогарлар хоинлиги

Тошкент қалъаси ичидаги савдогарлар ва баъзи ҳунармандлар Қалъани Қўқон Хонлиги бошқарувидан чиқиб русларга қарам бўлишини исташарди.

Уларнинг кўпчилиги Русларга қарам бўлган Чимкент ва Туркистон тарафларга чиқиб кетади.

Шунингдек, у ердаги баъзи дин пешволари ва ҳарбийлар Тошкентни Бухоро Амирига қарам бўлишини маъқул кўришарди. Улар Бухоро Амирига чопар юбориб шаҳарни қутқаришга ёрдам сўрашади.

Шаҳарликлар ичида Қўқон Хонлиги бошқарувидан норози бўлиб Русларга таслим бўлишни истаган савдогарлар гуруҳи бор эди. Ўшалар Рус Генералига Тошкент даврозаларининг калитларини топширадилар.

Шаҳарнинг таслим бўлиши

9 июн куни кечаси руслар Камолон дарвозаси тарафидан ҳужумга ўтадилар. Кечаси қалъани тепасигача чиқишга муваффақ бўлган рус аскарлари бир гуруҳи даврозани очади ва ташқарида кутиб турган отлиқлар шаҳарга бостириб киришади.

Шаҳар ичида бошланган уруш давом этиб руслар қалъани Қошғар дарвозасини ҳам очишга муваффақ бўладилар. Икки тарафдан шаҳарга кирган руслар шаҳарнинг тор кўчаларида катта қаршиликга учрайди. Шу зайлда бир ҳафтача уруш бўлиб охири 17 июн куни шаҳар русларга таслим бўлади.

Бухоро Амири Тошкентга ёрдамга келаётгани хабари русларга етиб келади. Вазият қийинлашганини сезган Черняев қалъани таслим бўлишини кутиб ўтирмай Амирнинг қўшини келишидан олдин ҳужум қилишга қарор қилади.

Рус қўшинлари келмаган Кўкча ва Самарқанд дарвозаларидан русларга таслим бўлишни истамаган аҳоли бола чақасини Бухоро ва Қўқон тарафларга олиб чиқиб кетадилар. тошкент шаҳар ҳокими Ёқуббек Қошғарга қочади. Ва у ерда бир муддат Хитойдан мустақил бўлган давлат қуради.

Шунингдек, шаҳарни ҳимоя қилган ҳарбийлардан анчаси Сиддиқ Тўра ва Арслон тўралар аскарларини олиб Бухоро Амири хизматига кетадилар.

Руслар қўшини эгалари урушдан олдин ташлаб кетган шаҳардан ташқаридаги қошғар маҳалласига жойлашди.

Шаҳарни олишда ўлган барча рус солдатлари алоҳида бир жойни қабристон қилиб дафн қилинди. Ва кейинчалик у ерга Черков қурилди. Кейинчалик ҳар йили 15 июнда шу ерга келиб шу урушда ўлганларни ёдлаш маросимлари ўтказиш одат тусига кирди. Генерал Черняев шаҳарнинг 4 та даҳасидан келган 4 та оқсоқоллар билан битим тузади.

Битимга кўра, бундан кейин Тошкент шаҳри Рус Императорига қарашли бўлиб, шаҳар аҳолиси Оқпошшонинг фуқаролари ҳисобланадилар ва ўз динларига мувофиқ яшашлари мумкин. Лекин қулдорлик бекор қилинади ва барча қуллар шу кундан эътиборан озоддир ва ҳоказо…

Бу битим мазмуни жарчи орқали бозорда ўқиб эшиттирилади.

Шундан бошлаб Тошкент шаҳри минтақада русларнинг асосий қароргоҳига айланади.

Генерал Черняев кўп харажатсиз ва тезлик билан атиги бир неча йил ичида Қўқон Хонлигига қарам бўлган Пишкек, Тўқмоқ, Оқмачит, Олмаота, Туркистон, Чимкент ва Тошкентни яъни Марказий Осиёдаги улкан ҳудудни босиб олган ва Россияга қарам қилганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2017
Хива тумани Саëт қишлоғидаги 31-мактабнинг 15 яшар ўқувчиси M.T 5 апрел куни Хива туман туғруқхонасида ўғил туғди. Муҳайё таҳсил ...
25 октябр 2015
Ҳалокат Анвар ўтирган Матиз машинаси пахта ортилган трактор прицепи билан тўқнашуви натижасида содир бўлган. Ҳозирда машина ҳайдовчиси оғир аҳволда ...
11 октябр 2016
«Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват» дея номланиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида Сhange.org ижтимоий тармоғида эълон қилинган петиция, ...
6 ноябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари «шукуҳ» сўзини яхши кўради. «Истиқлол шукуҳи», «фаровонлик шукуҳи», «мустақиллик шукуҳи», «бахтиёрлик шукуҳи»… Хуллас, ҳамма шукуҳ бор. Фақат ...
Блоглар
28 июл 2017
Шу йилнинг 26 мартида Тошкентнинг «Гранд-кафе» емакхонасида содир бўлган бу воқеада жамиятдаги шафқатсизлик, ҳокимият амалдорларининг ...
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин ...
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...