Document UZ
18 май 2017

18 май – Бир расм тарихи: Абдуллабек ва Раҳбархон севги ҳикояси

1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу суврат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда Тошкентда яшаëтган Умида Ҳақназар Eltuz.comга ўз бобоси ҳақида мақола ëзиб берди.

rasm1402Тошкентнинг сўнгги романтиги

1914 йилнинг 18 майида Франциянинг Елисей саройида Дания қироли шарафига зиëфат берилди. Римдаги тамаки фабрикаси ишчилари иш ташлади. Токиода ўн бешинчи одам ўлатга чалиниб ўлди. Денгизда ҳалокатга учрган «Сольферино» кемасига баъдавий араблар ҳужум қилди. Тифлисда илк техника дорилфунуни биносига тамал тоши қўйилди.

Айнан 18 май куни Россия империяси орқа ховлиси сифатида кўрилган Туркистоннинг Тошкент шаҳридаги фотостудияга жадид ëшлар Абдуллабек, Абдуносир, Омон ва Бадирлар кириб келди.

rasm1403Расмдаги Абдуллабек менинг катта бобом бўлади. Абдуллабек Мирзааҳмадбек (Ниëзбек) ва Зулайхо бегим оиласидаги тўрт ўғилнинг иккинчиси эди.

Табиатан камтар, закий ва романтик одам бўлган. Европа қадриятлари асосида тахсил олган Абдуллабек аëлларга эҳтиром билан қарар ва уларнинг қалби ва ақлини забт қилиш истагида эди.

Абдуллабек 24 ëшга кирганида Тошкентнинг аслзода хонадонларидан бирида камол топган Раҳбархон деган аëлни севиб қолади. Раҳбархоннинг ота-онаси эса уни диний уламолардан бирининг ўғлига унаштириб қўйишган эди. Фотиҳани бузиш ўша даврда оила шарафига дарз келтириши мумкин эди.

rasm1405Абдуллабек ва Раҳбархон қочишга аҳд қилишади. Севишганлар поездга ўтириб империя бошкенти Санкт – Петербургга келишади. Бу никоҳдан Муҳаббат деган қизалоқ дунëга келади.

Санкт-Петербургнинг рутубатли ҳавоси Тошкентлик ошиқлар табиатига тўғри келмайди. Икки йиллик ғурбат сўнгида улар Тошкентга қайтишади.

Санкт-Петербургнинг нам ҳавосида зотилжам касалига йўлиққан Раҳбархон оламдан ўтади. Ўлимини сезган аëл эрига васият қилиб “олти ойдан кейин албатта уйланинг, қизим онасиз ўсмасин” дейди.

Аммо онасининг ўлимидан сал ўтмай қизалоқ ҳам вафот қилади. Шу тариқа Тошкентлик романтикнинг севги ҳикояси фожеавий якун топади.

Кейинчалик, Абдуллабек бошқа аëлга уйланиб бола чақалик бўлди, бу энди айри ҳикоя. Абдуллабекнинг ўзи эса 1925 йили оламдан ўтган.

Умида Ҳақназар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 март 2016
Суд мажлисидан чиқаётган АҚШ элчихонаси вакилларини ташқарида Жиззах вилоят телевиденияси мухбирлари Дилмурод Абдурахимов ва тасвирчи Умид Носировлар кутиб олишди. ...
2 октябр 2015
Хозарасп туманининг Саноат қишлоғида Саноат хўжалигининг пахта даласида жойлашган шийпонида бўлдик. У ерда қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари жойлаштирилган экан, ...
18 март 2016
“Правда востока” газетасининг ёзишича, ўтган йили “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга ...
7 декабр 2016
Жаҳон ҳамжамияти, ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари ва ЕҲҲТ кузатувчилари сайловларнинг бу сафар ҳам эскича ўтганини эътироф қилди, гарчи ўзбек ...
Блоглар
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...
5 май 2017
Андижонда мактаб ёшидаги болалар ўртасида «довучча бизнеси» авж олди. Шаҳардаги мактабларнинг бирида ўқийдиган 7-синф ўқувчиси ...