Вақт машинаси
22 май 2016

22 май шарқ оққуши номи билан донг чиқарган балерина Малика Собирова туғилган кун

Малика Собирова 1942 йилда ўзбек найчиси Абдураҳим Собиров ва Осетиялик шифокор Мадина опа оиласида туғилиб ëшлигидан нафосатга ошно бўлди.

Қизалоқнинг нафис ҳаракатлари Ленинграддаги хореография билим юрти ўқитувчиларини ром қилди.

1952 йилда Малика Собирова афсонавий раққоса Надежда Бозорова қўлида тахсил ола бошлади.

rasm1448
Раққоса суврати совет журналлари муқоваларини безади

Дунëга машхур опера ва балет(Мариинский) театри саҳнасида қўйилган «Щелкунчик» балетида Малика кичкинтой Маша ролини ўйнаб тахсин олди.

Рақсдан таъсирланган театр балетмейстери Маликага кўзи очилиб ëпиладиган қўғирчоқ совға қилди.

Бу қўғирчоқ Малика наздида доимо энг юксак эътироф нишонаси бўлиб қолди.
Ўқишни тугатган Малика 1961 йилдан бошлаб Айний номидаги Тожикистон ССР давлат опера ва балет театрида иш бошлади.

Раққоса 1965 йилда Варна шаҳридаги балет конкурсига номзод қилиб танланди.

Малика Собирова Москвадаги Большой театрда Асаф Мессерер ва Галина Уланова раҳбарлигида танловга тайëрланди.

Танлова совет балеринаси сифатида муваффақият билан қатнашган Малика энди Британия ва Ирландия саҳнасида рақс тушиб олқиш олди.

rasm1450
Малика Собирова эри Музаффар Бурхонов билан

Бу орада Малика ўз саҳнадоши Музаффар Бурхонов билан турмуш қурди.

Уларнинг биргаликдаги рақслари дунë балетсеварлари юрагини ҳапқиртирди.

Малика СССР халқ артисти мақомига эришди. Аммо масъуд кунлар узоқ чўзилмади. Докторлар Маликага ўпка саратони деган шафқатсиз диагнозни қўйди.

Малика Собирова 1982 йилда Москвада оламдан ўтди. Шарқ оққуши сифатида балет саҳнасининг маликасига айланган раққоса афсонаси шу тариқа ғамгин якунланди.

Раққосанинг эри Музаффар Бурхонов Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида майдонга чиққан миллатчи ва диний экстремистлар тазйиқидан қочиб Польшага кетди.

Видео: Малика Собирова ва Музаффар Бурхоновларнинг «Вакханалия» балет композициясидаги рақси

Райхон Тўйчиева
Махсус Eltuz.com учун

Тағин ўқинг
5 сентябр 2016
Каримов ўлими ундан касал ва заиф бир жамият ва уни шу аҳволга солган режим яшашда давом этаётганини намойиш қилди. ...
28 ноябр 2016
Интернетда бош вазирнинг виртуал қабулхонасига оид латифанамо гап-сўзлар кўпайиб бораётган бир пайтда маҳаллий матбуот уни кўкларга кўтаришда давом этяпти. ...
1 ноябр 2016
Россияда Каримов номидаги ҳиёбоннинг пайдо бўлиши биринчи ноябрга, бошқача айтганда жодугарлар куни – Ҳеллоуинга тўғри келди. Москва мэрияси шунингдек, ...
28 март 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
20 феврал 2017
Андижондаги тижорат дўконларида одатда одамлар баҳор пайти уйда пиширадиган сумалак сотила бошланди. Баъзи одамлар бу ...
14 феврал 2017
14 феврал севишганлар куни Андижонлик Абдусалом Каримов Прагада юрак шаклидаги сомсалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. ...
8 феврал 2017
7 феврал куни ўтган селектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев, туғуруқхоналарда порахўрлик очиқдан-очиқ тус олгани ҳақида ...
16 феврал 2017
13 январ куни кечга яқин Стокгольмнинг жанубида 35 ёшлардаги чимкентлик Шуҳрат исмли ўзбек мухожири жанжал ...
25 январ 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ...
16 июл 2016
Ўзбекистонда «тинчликни мадҳ этиш учун» мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ ...