Document UZ
5 октябр 2017

Журналист Бобомурод Абдуллаев ҳокимиятни эгаллашга уринишда расман айбланди

2017 йил 1 октябрда чиққан суд қарорига кўра, журналист Бобомурод Абдуллаев, 159-модданинг 4-нчи қисми, “мавжуд конституцион тузумни ағдариш” ва “мамлакатдаги ҳокимиятни эгаллаш”да гумон қилинмоқда.

Жиноят ишини юргизаётган Миллий Ҳавфсизлик хизмати (подполковник Тўрақулов) версиясига кўра, Абдуллаев «Жатва» (Ўрим) номи остидаги амалиётни ишлаб чиққан.

Қарордан билишимизча, Абдуллаев Муҳаммад Солиҳ кўрсатмаси бўйича, гўёки ҳукуматдаги «асосий» мансабдаги шахслардан шахсландан фойдаланиб, ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан, уч босқичда конституцион тузумни ағдаришни режалаган.

Ҳужжатда айтилишича, „Ўрим лойиҳасига, эгаллаш учун лозим бўлган республикадаги турли вазирликлар ва идораларда ишловчи қатор рахбарларнинг яшаш жойлари акс этган фото ва схемалар, шунингдек кўрсатилган жиноий мақсадни амалга ошириш ҳаражатлари сметаси илова қилинган.

Бобомурод ишида тағин икки фигурант Салоев Равшанбек ва Оллоёров Шавкатжонлар номлари келтирилади, улар «қўриқланадиган шахслар, йирик тадбиркорлар ва Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот тизимидаги раҳбарият вакиллари»га яқин бўлишган ва МХХ версияси бўйича, «Абдуллаевга уни қизиқтирган маълумотларни йиғиб, етказиб бериб туришган».

Аслида нима бўлган?

Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳнинг сафдоши бўлган. Кўп йиллар давомида у «Усмон Ҳақназаров» таҳаллуси остида матнлар ёзган, буларда махсус хизматларнинг рахбарларига оид тафсилотлар, президент Каримов оиласига оид муносабатлар баён этилган ва Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар танқидий таҳлил этилган.

Шу билан Бобомурод Абдуллаевнинг „жиноятлари“ тамом бўлади.

5 октябр куни ФБ саҳифасида пайдо бўлган Суд қарорини Муҳаммад Солиҳ суд шундай изоҳлади.

«Бу МХХнинг, шахсан Рустам Иноятовнинг биздан – Усмон Ҳақназар (Бобомурод Абдулла) ва мендан олган интиқомидир.

Чунки биз Усмон Ҳақназар ва камина янги раҳбар Шавкат Мирзиёев ислоҳотларини очиқ қўллаб чиқдик ва ислоҳотлар олдидаги энг катта тўсиқ Каримовчи кадрлар, бўғзигача ўғирлик ва порахўрликка ботган МХХ структураси ва униннг раҳбарияти эканини айтдик ва бу тўсиққа қарши курашдик»

Фактлар, бу йиллар давомида Абдуллаевнинг ўта камтар яшагани, хусусий таксичилик қилиб оиласини боққани, ҳеч қандай ҳукумат лавозимларида ишламагани ва унинг ҳокимиятни эгаллашни режалагани ҳақидаги айбловлар мутлақо уйдирмадай кўринаётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябр куни Ўзбекистон МХХ журналистни ўғирлаб кетган ва унинг хотинини эрига давлат ҳимоячиси берилишини ваъда қилиб, адвокатдан воз кечишга мажбур қилган эди.

«Элтуз» журналист Бобомурод Абдуллаевга қарши ишнинг боришини суриштиришда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 октябр 2016
Олдин ҳам ёзгандик, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилаётганлар ўз муаммоларига тез ечим топаётганидан миннатдор бўлаётгани ҳақида сўнгги вақтларда ...
3 апрел 2017
Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди. Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда. Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз ...
3 декабр 2015
Туркиянинг Анадўли агентлиги тарқатган ҳабарга кўра 2 декабр куни Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳамад Солиҳнинг Истанбулдаги ховлисига икки шубҳали киши ...
30 октябр 2017
Марҳум президент Ислом Каримов замонида жиноий жавобгарликка тортилган жуда кўп амалдорлар амалдаги давлат раҳбари даврига келиб юксак лавозимларга тайинланмоқда. ...
Блоглар
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, ...
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгресси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...