Document UZ
25 октябр 2017

Андижонда мактаб ўқувчилари «Мажбурий ижро» биноси атрофини тозаламоқда

23 октябр куни «Элтуз» нашрининг мобил мухбири жўнатган фотосуратда супурги кўтарган мактаб формасидаги бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини кўриш мумкин.

Фото: eltuz.com
Фото: eltuz.com

Улар Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги «Мажбурий ижро бюроси» Андижон вилоят бошқармаси шаҳар бўлими биноси жойлашган кўчани тозалашмоқда.

Шаҳар мактабларидаги минглаб ўқитувчилар пахта теримига ва теримчилар ёллашга сафарбар қилинаркан, Андижон шаҳрида ўқувчиларнинг кўча тозалаётганини тез-тез кузатиш мумкин.

Вазиятни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилган, «Элтуз» нашри мухбири, шахар ободонлаштириш бўлими ходимларини излади.

Ободонлаштириш ходимлари маошларини кутишмоқда. Фото: eltuz.com

Уларни йўл чеккасида, иш қуролларини йиғиштириб, формаларини тагларига солиб ўтирган ҳолда топди.

Улардан бирининг «Элтуз» мухбирига айтишича, Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими хизматчилари анча вақтдан бери ойликлари берилмаётгани боис, шу тарзда бепул мажбурий ишлашни тўхтатишган.

Шу пайтга қадар вилоят ҳокими буйруғи билан хафтанинг исталган куни ўтказиладиган «шанбаликлар»га Андижонда асосан мактаб ўқитувчилари жалб қилинарди.

Ўқитувчилар пахта теримига жалб қилинаркан, улар ўрнини аста секин дарсхоналарда «бекор ўтирган» мактаб ўқувчилари эгалламоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 сентябр 2017
Фарғона вилоятида ҳуқуматнинг ўқитувчи ва шифокорларни пахтадан қайтариш буйруғига қарамай, улар ҳамон далада қолиб пахта теришмоқда. Маълум бўлишича, шифокорлар ...
5 ноябр 2016
Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 5 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этди. Eltuz.com ...
24 ноябр 2023
– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. ...
18 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...