Document UZ
1 декабр 2017

Мирзиёевнинг қийноқларга қарши фармони журналист Бобомурод Абдулла ишига татбиқ этиладими?

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган маълумотлардан далил сифатида фойдаланишни тақиқловчи фармонни имзолади.

“Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш»га қаратилган бу фармонда, жумладан, «жиноят иши бўйича фактларини сохталаштириш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатмаларни беришга мажбурлаш ҳолатлари учун» жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ Ўзбекистон Жиноят кодекси қийноқлар қўллашни шусиз ҳам тақиқлайди. ЖКнинг 234 ва 235-моддаларида ноқонуний ҳибслар ва кўрсатма беришга мажбурлаш, яъни руҳий ва жисмоний куч қўллаш учун жавобгарлик белгиланган.

Президентнинг янги фармони икки ойдан буён МХХ хибсхонасида сақланаётган журналист Бобомурод Абдулаев қисматида ўзгариш ясайдими?

Бобомурод Абдуллаев ҳимоясига рухсат сўраган сўнгги – учинчи адвокатнинг мурожаати ҳам жавобсиз қолмоқда.

16 ноябрь куни тошкентлик адвокат Сергей Майоров 159-модда билан айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевга нисбатан қўзатилган жиноят иши бўйича юридик ёрдам кўрсатиш учун МХХ терговчиси Александр Веселовга ордер тақдим қилган.

1 ноябрь куни МХХ терговчисига ордер топширган тажрибали адвокат Тўлқин Орифжонов икки ҳафта ўтмай «саломатлиги боис» Бобомурод Абдуллаевнинг ҳимоясида қатнашишни рад этган эди.

Айблов ҳулосасига кўра, «конституциявий тузумга тажовуз»да айбланаётган Абдуллаевга нисбатан далил сифатида Ҳақназаров тахаллуси остида ёзилган мақолалар кўрсатилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2017
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг дипмиссия ходимлари ва рахбарлари билан биргаликда режалаган халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти кутилмоқда. Вазирлик сайтида ...
27 апрел 2017
Ҳукумат «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бу қонун кучга кирса, ҳукумат ...
19 июл 2016
Россия империяси олиб борган ишғолчи урушлар натижасида Марказий Осиëдаги хонликларга оид улкан тупроқлар, ўша ерларда яшаган “туземец”лар билан бирга ...
26 декабр 2016
Ер Ойдан, Қуёшдан ажралиб қолса, у йўқ бўлиб кетади. Буни билиш учун астроном бўлиш шарт эмас. Лекин Ўзбекистон мисолида ...
Блоглар
23 январ 2018
Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган ...
22 январ 2018
Қозоғистонда 52 нафар юртдошимизнинг автобусда тириклайин ёниб кетиши муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ҳукуматимиз номига ...
22 январ 2018
Расмда кўраëтганингиз «Сетра» автобуси олдида селфига тушган Мақсад Ўзбекистоннинг 52 ватандошини сўнгги манзилга элтган автобуснинг ...