Document UZ
15 март 2018

Адвокат Майоров: Бобомурод терговдагидан фарқли маълумотларни бера бошлади

Тошкентда 15 март куни Бобомурод Абдуллаев ва яна уч судланувчи устидан давом этган суд жараёнида терговдаги қийноқларга доир экспертиза натижалари эълон қилинди.

Жараённи кузатган «Элтуз» мухбирига кўра, суд тиббий экспертизаси Бобомурод Абдуллаевнинг чап қўлида шиш борлигини, бироқ унинг қачон пайдо бўлгани номаълумлигини билдирган.

Шунингдек, 15 март куни тушдан кейин давом этган суд мажлисида иштирокчиларга айблов хулосаси ўқиб эшиттирилган.

Унга кўра, Бобомурод Абдуллаев «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида Ўзбекистон ҳукумати тепасидаги шахсларнинг обрўсига путур етказувчи мақолалар ёзгани, «мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга, жумладан, ўз шериклари билан Тошкент, Фарғона, Навоий шаҳарларида қуролли қўзғолон уюштириш»га урингани айтилади.

Бобомурод Абдуллаев ўз чиқишида бунинг бари МХХнинг уйдирмаси эканлигини билдирган, бироқ 2003 йилдан буён «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида мақолалар ёзиб келганини эътироф этган.

Бобомуроднинг адвокати Сергей Майоров айблов хулосаси ва судланувчиларнинг берган маълумотлари орасида катта тафовут борлигини билдирди.

“Афсуски, экспертиза қийноқлар қўлланилганлиги ҳақидаги бизнинг версиямизни тасдиқламади. Бобомурод кўрсатмалар беришни бошлади, жиноят иши материалларида ёзилгани каби эмас, балки ҳақиқий кўрсатмаларни”, деди Майоров «Фарғона» сайтига берган интервьюсида.

Масалан, терговда ёздирилгани бўйича Бобомурод Муҳаммад Солиҳ таклифи билан Усмон Ҳақназаров номидан 2012 йилдан буён ёзиб келганини айтган эди.

Бугун эса Бобомурод «Усмон Ҳақназаров» ўзининг шахсий тахаллуси экани ва 2003 йилдан буён шу тахаллус остида ёзиб келганини билдирган.

Шу билан суд 26 мартгача танаффус эълон қилди, «Элтуз» нашри Бобомурод Абдуллаев суди билан боғлиқ жараёнларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 ноябр 2016
Аввалига ижтимоий тармоқда фейк аккаунтлар орқали тарқалган, Гулнора Каримованинг ўлгани ёки тириклигига оид хабарлар тезгина ўзини жиддий дея санаган ...
7 май 2018
2002 йилнинг 31 мартида кутилмаганда Муҳаммад Бекжон Зарафшондаги 48-зонага этап қилинади… Сиёсий маҳкумни сил касалининг ўткир турига чалинган маҳкум ...
17 октябр 2016
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуоти бош вазирнинг виртуал қабулхонасини салкам «адолат уйи»га тенглаштириб қўйди, десак хато бўлмайди. Ҳозир ҳар бир ...
22 сентябр 2017
Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир иштирокидаги мажлисда берилган кўрсатмадан сўнг, пахта теримида қолаётган Олий ўқув юрти талабалари уйларига қайтарилмоқда. ...
Блоглар
17 июл 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд ...
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга ...