Cатира
19 март 2018

Мирзиëев юрадиган йўлни супурган ўқитувчи «КамАЗ» тагида қолди

Президент келиши олдидан йўлни тозалашга олиб чиқилган самарқандлик ўқитувчи, 23 ёшли Диана Еникеева 14 март куни «КамАЗ» машинаси тагида қолиб ҳалок бўлди.

Ўша куни Каттақўрғон туманидаги 42-мактаб ўқитувчиларининг йўл тозалаётгани акс этган суратлар ва айрим ҳужжатлар «Элтуз» нашрига келиб тушди.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги раддияси

Бу сурат ва ҳужжатларда ўқитувчиларнинг сурункали мажбурий мехнатга жалб қилингани ўз исботини топади.

Айни пайтда Каттақўрғон тумани ҳокимлиги Диананинг мажбурий меҳнат қурбони бўлганини рад этди.

«Ўрганишлар натижасига кўра, мактаб ўқитувчилари, жумладан, Диана Еникеева ҳам ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган», дейилади 18 март санаси ëзилган ва “Элтуз” нашрида нусхаси мавжуд бўлган раддияда.

Бироқ Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари М.Музаффаров ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Саидов имзолаган ҳужжатнинг кейинги абзацларидаёқ «ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган», деган гап инкор этилади.

«Шаҳар-туманлар маркази, маҳаллалар, гузарлардаги хиёбонлар, кўчалар атрофи ва ариқлар четлари тозаланиши, дарахт ва гул кўчатлари экилиши бор гап», дея уқтирилади ҳужжатда.

Ҳокимликнинг билдиришига кўра, бу ҳолат «мамлакатда март-апрель ойлари ободонлаштириш ойлиги, деб эълон қилингани ҳам «Тозалик бор жойда, барака бор» нақлининг амалий ифодасидир».

Ўзбекистон президентининг вилоятларга ташрифидан олдин маҳаллий ҳокимликларнинг “хўжа-кўрсин” тадбирлари ва супуриб сидиришларга, асосан, ўқитувчи ва тиббиëт ходимлари жалб қилинмоқда.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2020
Мансур Мировалев АҚШ давлат котиби Майк Помпео Марказий Осиё раҳбарларини қатағонларни қоралашга чақирган бўлса-да, экспертларнинг таъкидлашича, Пекиннинг минтақадаги таъсири ...
26 апрел 2016
Дори дармон муаммоси Ўзбекистонда айниқса аҳолиининг энг даволанишга кўпроқ муҳтож ва ижтимоий ночор қатлами қариялар учун ҳаёт момот масаласи ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ривожланиш вазирлиги мулозими Шерзод ...
4 феврал 2022
Рассом Кирпи
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...