Document UZ
21 март 2018

100 миллион доллар ўзлаштирган амалдор озод этилиш арафасида

«Элтуз» нашри қамоқдан чиқиши кутилаётган, 100 миллион долларни ўзлаштиришда айбланиб қамалган амалдор Журъат Мелиқулов фаолиятига оид фильмни тақдим этади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси юқори лавозимли мулозимининг «Элтуз»га билдиришича, 54 ёшли Журъат Мелиқулов февраль ойида Қаршидаги 64/49-жазони ижро этиш колониясидан Пскентдаги 64/75-манзил колонияга ўтказилган.

Марҳум президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг «чўнтаги» экани айтиладиган Журъат Мелиқулов 2012-2013 йиллар оралиғида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан 100 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, 2014 йилнинг 20 августида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Бош прокуратура ходимининг айтишича, халқ орасида ФНПЗ номи билан машҳур Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг собиқ тижорий директори Журъат Мелиқулов яқин келажакда бутунлай озод бўлиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.

Унинг илова қилишича, март ойи бошида Пскентдаги манзил колония раҳбарияти Мелиқуловдан президент номига кечирим номаси ёздириб олган.

Журъат Мелиқуловнинг давлатга етказган моддий зарари қоплангани йўқ.

«Элтуз» бир ойча давом этган текшируви давомида Журъат Мелиқуловга алоқадор ширкатлар ва мол-мулкларнинг баъзиларини аниқлашга муваффақ бўлди.

Улар қуйидагилардан иборат:

  • Тошкент шаҳри, Ойбек метроси яқинидаги 4 қаватли офис;
  • Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчасидаги EVO кўп қаватли биноси;
  • Дубайнинг «Палма» оролидаги қимматбаҳо вилла;
  • Москванинг «Малина Роша» мавзесидаги 7 қаватли бизнес маркази;
  • Stamford Capital Lnc офшор ширкати (бу ширкатда Журъат Мелиқуловнинг қанча маблағи сақланаётгани маълум эмас)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 декабр 2022
Юқоридаги Сардордан, албаттаки, Ўзбекистондаги бошқарувни қасд этдик. Ўзбек ҳам, туркман ҳам – асли авторитар давлатлар.Масалан, америкаликлар учун ҳамма “-истон” ...
18 май 2017
17 май куни ижтимоий тармоқда одамларни ваҳимага солувчи видео пайдо бўлди. Йўл-йўлакай машина ойнасидан олинган тасвирда, милиция кийимидаги шахс ...
24 май 2019
Интернетнинг ўзбек сегментини стакан деб қарасак, бу стакан ичида вақти-вақти билан тўфонлар юз бераётганини кузатамиз. Ëки Матбуот агентлиги бу ...
28 сентябр 2020
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 7 йигит 15 сентябрь куни 20 яшар қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланиб қамоққа олинди. Бу ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...