Document UZ
21 март 2018

100 миллион доллар ўзлаштирган амалдор озод этилиш арафасида

«Элтуз» нашри қамоқдан чиқиши кутилаётган, 100 миллион долларни ўзлаштиришда айбланиб қамалган амалдор Журъат Мелиқулов фаолиятига оид фильмни тақдим этади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси юқори лавозимли мулозимининг «Элтуз»га билдиришича, 54 ёшли Журъат Мелиқулов февраль ойида Қаршидаги 64/49-жазони ижро этиш колониясидан Пскентдаги 64/75-манзил колонияга ўтказилган.

Марҳум президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг «чўнтаги» экани айтиладиган Журъат Мелиқулов 2012-2013 йиллар оралиғида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан 100 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, 2014 йилнинг 20 августида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Бош прокуратура ходимининг айтишича, халқ орасида ФНПЗ номи билан машҳур Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг собиқ тижорий директори Журъат Мелиқулов яқин келажакда бутунлай озод бўлиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда.

Унинг илова қилишича, март ойи бошида Пскентдаги манзил колония раҳбарияти Мелиқуловдан президент номига кечирим номаси ёздириб олган.

Журъат Мелиқуловнинг давлатга етказган моддий зарари қоплангани йўқ.

«Элтуз» бир ойча давом этган текшируви давомида Журъат Мелиқуловга алоқадор ширкатлар ва мол-мулкларнинг баъзиларини аниқлашга муваффақ бўлди.

Улар қуйидагилардан иборат:

  • Тошкент шаҳри, Ойбек метроси яқинидаги 4 қаватли офис;
  • Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчасидаги EVO кўп қаватли биноси;
  • Дубайнинг «Палма» оролидаги қимматбаҳо вилла;
  • Москванинг «Малина Роша» мавзесидаги 7 қаватли бизнес маркази;
  • Stamford Capital Lnc офшор ширкати (бу ширкатда Журъат Мелиқуловнинг қанча маблағи сақланаётгани маълум эмас)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 сентябр 2023
Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, ...
6 май 2016
Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган «Бокиралик юки» фильми муаллифи сифатида ...
13 январ 2016
Арман омбудсмани К. Андреасян Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиевга Ўзбекистонда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган армани миллатига мансуб судланувчи ...
11 ноябр 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар, мўччи ойбика ҳам ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...