Document UZ
19 апрел 2018

«Дамас» – оддий халқ учун эмас!

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «Дамас» автомобилининг нархи охирги уч йилда икки баравар ошиб, 50 млн сўмга етган бўлса-да, ҳали-ҳамон очиқ савдода мавжуд эмас.

«Яна уч йил навбат кутишим керак», дейди «Элтуз»нинг 2017 йилдан навбатда турган суҳбатдоши

«GM Ўзбекистон» АЖ томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойидан автомобилларни электрон навбат орқали сотиш тизими йўлга қўйилгани ҳам мавжуд муаммони бартараф эта олмади.

«Дамас» автомобили сотиб олиш учун 2017 йил ноябрдан электрон навбатда турган Ўзбекистон ватандошининг «Элтуз»га маълум қилишича, олти ой ичида унинг навбати фақат 80 тага қисқарган ва ҳозирда 470-ўринда.

«Дамас» олишим учун ўртача ҳисобда яна уч йил навбатда туришим керак, агар бу автомобиль ишлаб чиқаришдан олиб ташланмаса, сотиб олишим мумкин экан», – дея киноя қилади у.

«GM Ўзбекистон» маълумотларни «тижорат сири» дея яширмоқда

Харидорларларнинг «GM Ўзбекистон» электрон навбатларига шубҳа билдиришида бир нечта асос мавжуд.

Биринчидан, Ўзбекистонда йиллар давомида автомобилларнинг «шапка» орқали сотилганидан ҳамма хабардор.

Иккинчидан, ҳозир ҳам ҳамма автомобиль бозорларида қўшимча ҳақ эвазига автосалонлардан навбатсиз автомобиль сотиб олишда ёрдам берадиган шахслар фаолият юритмоқда.

Асака автомобиль заводи 2018 йилнинг биринчи уч ойида Россияда 4100 дона автомобиль сотганлиги маълум, лекин айни шу муддатда унинг Ўзбекистон ички бозорида нечта машина сотгани очиқланмаган.

«GM Ўзбекистон» АЖнинг «Элтуз» мухбирига берган расмий баёнотига кўра, автозаводнинг дилерлар орқали сотган автомобиллари сони, русуми ва шу каби бошқа маълумотлар тижорат сири бўлиб, ошкор этилмайди.

Ҳукумат томонидан бир ёшга «тўлмаган» автомобилларнинг олди-сотдисини чекловчи қарорнинг бекор қилингани ортидан янги автомобиллар бозори тўла равишда олибсотарлар қўлига ўтиши мумкин.

Оддий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Дамас» каби арзон автомобиллар сотиб олиш орзуси эса ҳалигача армон бўлиб қолмоқда.

Умид Эркин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 июл 2016
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сўнгги олти ой давомида ўзгаришсиз қолган, дейилади ҳисоботда. Маҳкумларга нисбатан ғайриинсоний муносабат, дин ...
25 октябр 2023
МТРК бошловчиси Дилшода Матчонованинг Ўзбекистон конституциясида қораланган ирқчилик, қирғинни қўллаб-қувватлаб 70 миллон кишини ўчоқда ëққан Гитлерга ошиқ бўлгани журналистика ...
5 май 2021
Франциянинг қудратли императори Наполеон Бонапарт 1821 йилнинг 5 майида (Napoléon Bonaparte) Авлиё Елена оролида банди бир тарзда оламдан ўтди. ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...