Document UZ
30 апрел 2018

Стокҳолмда террор актида гумон қилинган тўрт нафар ўзбек ушланди

Швеция пойтахти Cтокҳолм шаҳрининг шимолида жойлашган Акалла мавзеида 30 апрель куни террор акти режалаганликда гумон қилинган уч тошкентлик ва бир самарқандлик ўзбек йигити қўлга олинди ва ушбу мақола тайёрланаётган пайт уларнинг иккитаси қўйиб юборилди.

«Элтуз» нашри суҳбатлашган, полиция уйига қўйиб юборган ўзбекнинг билдиришича, полициячилар улар яшаётган уйга эрталаб 4.30 да эшикни синдириб бостириб киришган, уй ичига тутун тарқатувчи гранаталар ирғитишган ва тўрт нафар ўзбекни ҳибсга олишган.

«Мени ва акамни, яна икки ўзбекни қўлга олишди. Лекин терговда қўпол муносабат бўлгани йўқ. Аввал мени, кейин сал кечроқ яна бир ўзбекни қўйиб юборишди. Акамдан ва қолганлардан ҳали дарак йўқ», деди у «Элтуз» мухбирига.

Швед нашрларига кўра, ўзбеклар Стокҳолмда ҳар йили ўтадиган 1 май намойиши чоғида террор ҳужуми уюштиришни режалашган. Ҳибсга олинган ўзбеклардан камида биттасининг ўтган йил апрель ойида террор ташкил қилган Раҳматжон Оқилов билан алоқаси бўлган.

Шунингдек, «Экспрессен» газетаси тўртовлон ўзбекнинг бу йилги режаси 2017 йили Дроттнингатан майдонида уюштирилган террор актининг узвий давоми экани ҳақида ёзди.

Лекин бу иддао ва гумонлар швед полицияси ёки суд расмийлари томонидан ҳали тасдиқлангани йўқ.

«Элтуз» мухбири билан суҳбатлашган гумонланувчининг укаси ҳам швед нашрлари ёзаётган бу гапларда ҳеч бир асос йўқлигини айтди.

Шунингдек, у мухбирдан ўз шахси ва оиласига оид маълумотларни ҳеч қаерга сиздирмасликни илтимос қилди.

Ҳибсга олинган ўзбекларнинг қўшнилари ҳам йигитларнинг жудаям хушмуомала ва одобли бўлишганини «Элтуз»га билдиришди.

Самарқандлик Раҳмат Оқилов 7 апрель куни Стокҳолм марказида юк машинасини одамлар устига ҳайдаши натижада 4 кишининг ўлими ва 15 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган, кейинчалик у қамоққа олинган, суд ҳукми июнь ойига қолдирилган эди.

Швецияда террорчиликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган ўзбеклар ишига оид воқеаларни «Элтуз» кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Каламушлар кема чўкаётгани учун эмас, балки уларга қарши курашишга бел боғлагани учун қочиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир неча кун ...
12 март 2018
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи аксарият давралардаги гурунгнинг мавзуси бўлди. Зеро, узоқ йиллар бир-биридан узиб қўйилган қардош халқларнинг қайта яқинлашуви ...
18 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
8 январ 2016
Қишнинг қаҳри қаттиқлашган сари, газ идораси ходимларининг дағдағалари ортади.  Рассом Элсеварнинг навбатдаги ҳажвий сурати ҳам Ўзбекистондаги газ муаммолари ҳақида. ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...