Document UZ
7 май 2018

Озод этилган Бобомурод Абдуллаев жамоатчиликка миннатдорлик билдирди

Журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс 7 май куни озод этилди. Суд қарорига кўра, Бобомурод Абдуллаев иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб қолиш шарти билан 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади.

Блогер Ҳаётхон Насриддинов ҳамда икки тадбиркор – Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровга эса жазо белгиланмади.

«Элтуз» мухбири қамоқ жазосидан озод этилган Бобомурод билан гаплашишга муваффақ бўлди. Журналист Бобомурод Абдуллаев ҳибсдалик пайтида уни қўллаб-қувватлаган барча жамоатчилик вакилларидан миннатдор эканини билдирди.

«Ташқарида жамоатчиликнинг мени қўллаб-қувватловини ҳамиша сезиб турдим. Ҳаммага миннатдорлигимни етказинг!» деди Бобомурод Абдуллаев «Элтуз» мухбирига.

Судья Зафар Нурматов чиқарган қарорга кўра, 159-модданинг 3-кисми “б” бандида кўзланган жазо муддатидан Бобомурод Абдуллаев ҳибсда сақланган 221 кун чиқариб ташланган.

Бобомуроднинг қамоқдан озод этилишини катта ғалаба эканини эътироф этаркан, журналистни ҳимоя қилган адвокат Сергей Майоров суд қароридаги жазонинг ҳам нотўғри белгилангани, чунки Бобомуроднинг айни жиноятни содир этгани исботланмаганини айтди.

«Шахсан мен суд қароридан қониқмадим, агар Бобомурод истаса, апелляция шикояти топширишимиз мумкин. Мен у ҳеч қандай жиноят содир этмаган, дея ҳисоблайман. У тўлиқ реабилитация қилиниши мумкин», деди Майоров суд якунида.

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2016
Туркияда ишлаш борасида вазирликка мурожаат қилган 46 минг чет элликлардан 38 минг кишиниг илтимоси қондирилди. Туркия иш ва ижтимоий ...
15 апрел 2016
Мақолада ёзилишича, хитойлик журналистлар «Фарғона шаҳрининг қиёфаси, ям-яшил майдонлар, каштанлар хиёбони, янги бунёд этилган иншоотлар, сув спорти саройини кўриб, ...
4 март 2016
Ўтган февраль ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари “эски ашулалари”ни баралла куйлашдан чарчамади. Яъни телеканалларнинг бош мавзулари яна ўша “маънавиятни юксалтириш”, ...
27 декабр 2017
«Элтуз» нашри МХХ раиси Рустам Иноятовнинг Австрияда яширилган мулкига оид видеони тақдим этади. Видео Open Source Investigations (OSI) гуруҳи ...
Блоглар
26 май 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз ...
24 май 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар «Сўнгги қўнғироқ» ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор ...
22 май 2018
Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари ...