Document UZ
2 июл 2018

Парпиев кетди, лекин унга алоқадор бизнес гуллаб-яшнамоқда

“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. Фото: avtotest.uz

Бу сўзлар ўғли хусусий фирмаси номига олиб берган машинани ҳайдаб юрадиган отахоннинг айтганлари.

Ҳукуматнинг хўжалик субъектларига тегишли автотранспортни бошқарадиган ҳайдовчиларнинг ҳар икки йилда “Avtotest Report”
МЧЖда малака оширишини белгилаши ортидан отахон ҳам бир ҳафталик курсларда ўқимоқда.

Ўзбекистонда пенсия ёшидан ўтган бўлса-да, қайсидир фирма ёки ташкилотнинг машинасини ҳайдайдиганлар кўплаб топилади.
Демак, бутун умр машина чамбарагини қўлдан қўймаган бундай кишиларни “Avtotest Report” курсларида ҳали яна кўп бора учратамиз.

Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида ҳукумат хусусий тижорий фирмага бундай ҳуқуқни бермаган бўлса керак.

Энг ёмони, турли аҳоли қатламларни, шунингдек, айрим депутатларнинг норозилигига қарамай, ҳамон бу ҳужжат бекор қилингани йўқ.

Ўз вақтида бундай қарорнинг қабул қилинишига сабаб сифатида йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Кейинчалик маълум бўлишича, содир бўлаётган бундай воқеаларда юридик шахсларга тегишли автотранспортларнинг улуши 10 фоизга ҳам етмас экан.

Мазкур ҳужжат қабул қилингандан сўнг саволлар кетидан савол пайдо бўлавермоқда. Масалан, нега ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ҳуқуқи битта фирмага берилди? Нега ҳайдовчилар айнан ҳар икки йилда қайта малака ошириши керак?

Йиллар давомида машина бошқариб келаётган минглаб ҳайдовчиларнинг малакасини шубҳа остига олишга қандай сабаблар туртки бўлмоқда?

Афсуски, кундан кун кўпайиб бораётган бу каби саволларга ҳали аҳоли бирор марта тўлиқ жавоб олгани йўқ. Аксинча, “Avtotest” курсларида ўқитишга мажбурлаш тобора кучайиб бораётир.

Ҳозирча юридик шахсларга тегишли автотранспорт ҳайдовчиларида мажбурий равишда “Avtotest Report”нинг сертификатини бўлиши муддати 1 июлдан 1 сентябрга сурилди.

Сентябрь ойидан бошлаб транспортни бундай сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

“Avtotest Report” курслари бир ҳафтага мўлжалланган. Унда ўқиш баҳоси эса 345 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозир ҳар ҳафтада қанчадан қанча фирма, корхона ва ташкилотлар ўз ҳайдовчиларини “Avtotest Report” ўқитиш учун миллионлаб сарфламоқда. Лекин бу пул давлатнинг эмас, корчалонларнинг чўнтагига тушмоқда.

Ўзбекистонда тарқалган гап-сўзларга кўра, “Аvtotest-Report” МЧЖ Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раҳбари Ботир Парпиевнинг қудратли бизнес империясига алоқадор. Унинг эгаси эса Б.Парпиевнинг яқин одами, президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов экани айтилади.

Бугун Комил Алламжонов президент орбитасига энг яқин одамлардан бири ҳисобланади. “Avtotest Report”нинг мушуги офтобда ястаниб ётишига ҳам шу омил сабабчи эмасмикин?!

Баходир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 июн 2017
Шу ойда Турк давлат банки Ziraat bankasi Тошкентда ўз филиалини очиши кутилмоқда. Бу ҳақда 20 июн куни Ўзбекистон Бош ...
29 июн 2016
Туркия президентининг сўзчиси Эрдўғон Иброҳим Қалин вазиятга ойдинлик киритди: “Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путинга юборган ...
26 сентябр 2017
26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл ...
20 апрел 2018
Анъанавий таксига муқобил, оддий киракашларга бойиш имконини берадиган Uber такси хизмати шу кунгача дунëдаги минглаб ўзбекларни бадавлат қилди. Шу ...
Блоглар
15 ноябр 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...