Document UZ
21 сентябр 2018

Тадбиркор Жаҳонгир Умаров суд залидан озод этилди

“Интеграл Инвест” ширкати раҳбари, 18 ой ҳибсда қолган йирик тадбиркор 51 ёшли Жаҳонгир Умаров кассация шикоятидан сўнг 15 сентябрда суд залидан озод этилди.

Жаҳонгир Умаров Тошкентнинг Олмазор тумани суди томонидан 25 август куни наркотик (опиум) сақлаш ва тарқатишда айбланган ҳамда беш йил муддтага қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Илгари судланувчининг аёли Нигора Умарованинг «Элтуз» нашрига берган интервьюсида эрини бир йил бурун ёнига наркотик ташлаб қўлга олишганини айтган эди.

Шунингдек, у эрининг бўйнига айб қўйиш учун терговда уриб қийнашгани, қовурғаларини синдиришгани ва гўёки укол билан С гепатити вирусини юқтиришганини билдирганди.

Шу йилнинг мартида Умаровнинг адвокати судга аудиоёзув тақдим этди, унда Тошкент ИИББ катта тезкор ходими Фатҳиддин Нуритдинов опиум моддаси тинтув пайти тадбиркорнинг кабинетига ташланганини эътироф этади.

Жаҳонгир Умаровнинг билдиришича, наркотик моддалар унинг бизнесини тортиб олиш учун ташланган.

«Ҳамма ерда ётган бўлган. Момент, секундда уриб ташлаганман. Даже улар (шериклари) кўрмаган, шунақанги тез бўлганки, ҳеч ким кўрмаган», дейди Нуриддинов аудиоёзувда.

20 сентябрь куни Жаҳонгир Умаровнинг озод этилгани ҳақида хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева унинг эндиликда реабилитация учун ҳаракат қилиш ниятида эканлигини, шунингдек, уни озод қилиш талаби билан оммавий акцияларга чиққан ва унга ёрдам берган ҳуқуқ ҳимоячиларидан миннатдор эканини билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
6 март 2017
Алексей Навальнийнинг маълумотларига кўра, Дмитрий Медведевга алоқадор жамғармалар ҳисобига “камида 70 миллиард рус рубли ҳажмидаги маблағ ва мулк ўтказилган». ...
21 май 2018
«Элтуз»нинг Андижон шаҳридан олган маълумотларига кўра, вилоятда институтлар сони биттага камайди. 4 та олий таълим даргоҳидан бири – Андижон ...
16 декабр 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com Таниқли хонанда Юлдуз Усмонова 12 декабр куни ўз таваллуд кунида президент Ислом Каримовга бағишлаб қўшиқ яратгани ...
Блоглар
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги хиёбонга ўрнатилган, 16 октябрь куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...