Document UZ
8 май 2015

Пицца тарқатувчи каби

Ишдан бўшатилган Лента.ру ахборот сайтининг бош муҳаррири Галина Тимченко ўз касбини пицца тарқатувчининг иши билан қиёслади.

Агар пиццада мурч бўлсаю, кимдадир бунга аллергия бўлса у айбдор эмас, деди.

Журналист касбининг мантиғи ахборот узатиш тармоғи орқали бўлаётган муҳим, қизиқ ва фойдали ахборотларни ўқувчига, томошабинга, тингловчига етказишдир.

Бу касб мутлақо беқусурдай туюлиши мумкин, бироқ кўпинча, деярли барча эркин бўлмаган мамлакатларда у хатарли бўлади ва ҳатто тақиқланади.

Ҳукумат, ўз манфаати йўлида, қайсидир ахборотларни яширмоқчи бўлади, ёки унинг ўзига ёқмаган тарзда тарқатилиши ва таърифланишини истамайди. Шунда бутун зарба ўша пицца тарқатувчига келиб тушади.
Ўзбекистонда қийноқлар остида одамлар ўлаётганига, Андижонда 2005 йил намойишчиларнинг отилганига журналистлар айбдор эмас, бироқ улар бу ахборотларнинг тарқалгани учун жабрланишади.

Россия ҳукумати, Тимченконинг феврал ойида халқ инқилоби президент Виктор Януковични ағдариши билан боғлиқ Украина воқеаларини ўзига ёқмаган тарзда ёритгани, Кремлнинг шу даражада ғазабини келтирдики, Москва ҳукумати СССРни қайта тиклаш ҳақида жиддий ўйлаб қолди.

Журналист фаолияти кўплаб оддий ўқувчиларга ҳам ёқмайди, улар замонавий технология асрида, ўзларини ҳеч хатарга қўймай, қиёфасиз никлар ортига яшириниб, журналистларни ҳақорат қилишга, сўкишга ўтиб олишди.

“Мен сизларнинг изоҳларингизни қадрлайман ва бундан хафа бўлмайман, менинг касбим шундай, ҳудди пицца тарқатувчи каби”, – дейди Бобожанов.

Тағин ўқинг
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ўзимча куй басталаб, онда-сонда ...
21 январ 2019
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева 21 январь куни ўзининг 62 ёшга тўлган кунини Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида ҳокимларнинг ...
29 май 2019
Тошкентлик қўшиқчи Абдулла Қурбоновнинг Умра сафари пайтида хоразмлик қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов шаънига ёғдирган ҳақоратлари акс этган аудио 27 май ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...