Document UZ
22 сентябр 2015

Зайниддин Асқаров интервьюси

Зайниддин Асқаров жасади 2010 йилнинг 11 октябр куни турмадан уйига қайтарилди. Айтилишича, СНБ ходимлари майитни тез дафн қилиш ва шов-шув қилмасликни мархумнинг якинларидан талаб қилишган. Зайниддин Асқаров 2003 йилнинг ноябрь ойида Озодлик, ВВС ва Америка Овози радиоларига интервью берган. Интервьюда, Аскаров 1999 йил 16 февраль портлашларини Тошкент хукумати уюштирганлигини пайтдан фойдаланиб айтишга жазм килган эди.

Хозир маълум булишича, Аскаров Тошкентдаги Сангородда юрак хуружидан ўлган. Айни пайтда, Асқаров ўлдирилган бўлиши эҳтимоли катта. Асқаров, Тошкент хукумати ташқарига сиздиришни истамаган сирлар сохиби эди. Яқинда, унга белгиланган 10 йиллик жазо муддати тугаб, Аскаров озодликка чиқиши керак эди. Зайниддин Аскаров 1971 йил Наманганда туғилган, Узбекистон Исломий Харакати етакчиларидан хисобланади. 1999 йил Туркияда кулга олиниб Узбекистонга топширилди.

Тошкент маҳкамаси Аскаровни 10 йилга озодликдан махрум килди. Аввалига, Узбекистон давлат телевиденияси орқали 16 феврал портлашларини Тохир Йўлдош ва Муҳаммад Солиҳ уюштирди деб айтган Асқаров, орадан 4 йил ўтиб, бу иддаолардан воз кечди. Боз устига, Асқаров, портлашларни ҳукумат уюштирди деган гапни айтди. El tuz таририяти, Асsаров интервьюсининг тўлиқ матни ва аудио вариантини сизга тақдим қилади.

www.Eltuz.com

Паҳлавон Содиқ: Бахтиëр ака айтдилар нимани. Қанақадир муддатлар қисқарган деб. Бошидан гапириб берсангиз. Қаерда жазо муддатларини ўтаëтганингиз, келаëтган амнистия сизларга тааллуқли бўладими бўлмайдими.

Зайниддин Асқаров: Бошлайверайми?

Паҳлавон Содиқ: Ҳа, бошлайверинг.

Зайниддин Асқаров: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Мен Асқаров Зайниддин Абдурасулович. 1971 йил 18 февралда туғилганман. Ўзбекистон жиноят кодексининг 159 ва бир қатор жиноятлари билан 1999 йил 5 мартда 16 феврал воқеаларига алоқадорликда айбланиб¸ 11 йилга озодликдан маҳрум этилганман. Ҳозиргача Ўзбекистон муассасаларидан бештасида бўлдим. Жумладан УЯ 64/65 Зангиота зонасида, Навоий 64/46 зонасида бўлдим. Қашқадарëда УЯ 64/33 зонасида, яна Қашқадарëда УЯ 64/61 зонасида ва ҳозирда Қашқадарë Шайхалидаги 64/49 зонада жазо муддатини ўтаб келмоқдаман.

Паҳлавон Содиқ: Сиз билан бирга жазога ҳукм қилинганлардан бир қанчаси¸ хусусан ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг тақдири борасида бирор нарса биласизми? Демак¸ сиз билан айни айбда айбланганларнинг тақдири борасида.

Зайниддин Асқаров: Улар тўғрисида Би-Би-Си орқали 2000 йил Баҳром Абдуллаев тўғрисида бир хабар эшитгандикки, 11 йилга отмен бўлди деган, лекин қолганлар тўғрисида эшитмадик. Уни ҳам кейин бу хабар нотўғри бўлса керак, уйидагилар кўришмаганлиги ëки шунчаки бир гап эканлиги тўғрисида ахборотлар етиб келди. Лекин ҳозир улар отилдими¸ отмен қилиндими – у тўғрисида аниқ маълумотимиз йўқ. Қаердалигини билмаймиз ҳозир. Эҳтимол ижро қилингандир, эҳтимол қилинмагандир. Аниқ билмаймиз буни.

Паҳлавон Содиқ: Ўзингиз жазо муддатини ўтаган ва ўтаëтган қамоқхоналардаги шароитлар ҳақида ва маҳбусларга муносабат ҳақида нима дейсиз?

Зайниддин Асқаров: Энди бошидан¸ 1999 йилдан бу ëғига бўлган воқеаларни қараладиган бўлса, олдин давление ниҳоятда қаттиқ эди. Ниҳоятда кучли эди. Хоссатан 159 лар учун. Лекин ҳозирги кунларда, қанақа десам бўлади¸ демократик либераллашув ўзлаштиришлар¸ ҳар хил воқеа-ҳодисотларга ҳозирги кунда УЯ 64/49 яшаëтган жойимизда умумий маҳкумларга нисбатан 99 га қараганда анча давлениелар йўқ, пасайган. Хоссатан намоз ўқиш ëки библиотекада Қуръон ўқишлар, маданий дам олишлар, маҳкумлар бемалол шикоят, арз-додини айтишликларига ўхшаган ўзгаришлар бор.

Озиқ-овқат масаласи тўғрисида ҳам олдингига қараганда ўзгариш яхши. Кўчадан концертлар олиб келиб клубларда концертлар қўйишликлар, шунга ўхшаган анча нарса яхши. Чунки 99 га қараганда яхши демоқчилигим 99 йили бизнинг биринчи кўрган зонамиз Навоий 46 бўлди. Ундан кейин 2001 УЯ 65 бўлган вақтида, биз у зоналарни кўрган вақтимизда ҳозиргига солиштирсак, 100 фоиз ўзгариш катта десак бўлади. Масалан¸ олдинги суҳбатларимизда ҳам айтиб ўтганмиз¸ Зангиота 64/65 зонасида намоз ўқиш умуман мумкин эмас эди. 159 ларга нисбатан давление ниҳоятда ҳаддан ташқари қаттиқ эди. Ўлимлар бўлганлиги, қаттиқ давлениелар. Мани ўзимга бўлган нарса Туркия давлатида юрган вақтимда қамоқлар тўғрисида анча инсон ҳуқуқларига репортаж бериб ëки анча-мунча нарса ëзгандикда¸ бу ëққа келиб бу нарсалар нотўғри деган хулосага келгандик. Лекин зонага борган вақтда ўзимиз кўрдик. Мани ўзимга ўша вақтда бўлган зулмлардан энг катталаридан биттаси беш-олти киши қаттиқ қийнашлик натижасида христиан динига ўтказишлик, мажбуран чўқинтириш¸ Худони йўқ дейсан…

Паҳлавон Содиқ: Ўзбекларми?

Зайниддин Асқаров: Ўзбеклар. Қамоқхона маъмурияти томонидан 2001 йил 15 январ куни бўлган воқеалар.

Паҳлавон Содиқ: Қайси жазо муассасасида бўлган бу?

Зайниддин Асқаров: УЯ 64/65 Зангиота жазохонасида. Хўп ўша маҳалда қаттиқ бўларди. У маънавий-моддий зулмлар натижасида у вақтда руҳий касалванд бўлиб қолганман. Қаттиқ касал бўлиб¸ 45 кун жиннихонада ëтдим ўша муассасада. Кейин у зонадан Қашқадарëга этап бўлгандан кейин Қашқадарëда секин давлениелар озай-озай¸ ҳозирги кунда энди давление йўқ дейдиган даражада.

Паҳлавон Содиқ: Жазони ўташнинг илк даврида жимоний ва руҳий қийноқларга тутилгансиз.

Зайниддин Асқаров: Ҳа, шундай. Буни олдинги суҳбатларда ҳам айтилган. Баъзи жойларга, тегишли маъмуриятларга айтганмиз. Ўша вақтларда ўнг оëғим, ўнг қўлим ишламайдиган даражада бўлиб қолган эди. Бу 2001 йил январ ойида бўлаëтган воқеалар. Ундан кейин Навоий 46 га олдинроқ борган вақтимиздаги 159 бўлганимиз учун ëки терроризмда айбланганимиз учун у ерда бўлган давлениеларда ҳам анча қийналган эдик. Масалан жумладан¸ чап қовурғамиз синишлиги ўша пайтда. Ана энди ҳозир муассаса раҳбарияти мана Собир Қаландаров подполковник ëки ëрдамчилари суҳбат ўтказса ҳам ҳурмат-эҳтиром билан¸ ҳуқуқимиз оëқости қилинмаган ҳолда талаб қилсак бирор нарсани ижобий жавоб қилишлик ëки намоз ўқисак, намозларга индамаслик – шунга ўхшаган анча ижобий ўзгаришлар бор. Шунинг учун 99 нималарга қараганда зоналардаги, ҳаммасини дея олмайман, ман кўрган зоналарда ўзим гувоҳ бўлган зоналарда ижобий ўзгариш дея оламан.

Паҳлавон Содиқ: Сиз ҳозирга қадар Эрк демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳни 1999 йил 16 февралдаги Тошкент портлашларига алоқадорлиги борасида кўрсатма берган ягона гувоҳ, ягона айбланган шахссиз. Лекин кейинчалик масалан интернетда, матбуотда гўëки сизни бу кўрсатмадан қайтганингиз, хусусан Би-Би-Си радиосига берган интервьюда мана шунақа ишоралар бор эди ва ҳатто масалан бизга келган маълумотларга кўра¸ баъзи камерадошларингизга, сиз билан бир жойда жазо муддатини ўтаëтган шахсларга Муҳаммад Солиҳнинг бу портлашларга алоқаси борлиги ҳақида ҳеч нарса билмаслигингиз¸ тўғрироғи алоқаси йўқлиги ҳақида маълумотлар бор бизда. Демак¸ Муҳаммад Солиҳ фақат сиз берган кўрсатма асосида 15,5 йилга ҳукм қилинган. Маҳкама жараëнида бошқа далил, сизга ўхшаган бошқа гувоҳлик берган шахслар бўлмаган. Ҳозир ҳам шу кўрсатмаларингизда қатъиймисиз?

Зайниддин Асқаров: Энди бу тўғрисида битта ҳа ëки йўқ дейишлик билан иккала томон ҳам қаноатланмайди. Шунинг учун агар иложи бўлса, вақт бўлса, озгина тарих тўғрисида озгина гапирилса, алоқа бор йўқлиги очиқ-ойдин чиқади. Мани гапирмоқчи бўлган гапим кўп бўлган билан энди ўша саволга тегишлик жойига, тўғри Муҳаммад Солиҳга чиқсак бўлмайдида.

Ўзбекистонда мен Муҳаммад Солиҳни умуман кўрмаганман, танимайман Ўзбекистонда юрган вақтимда. Ман хорижга чиққан вақтимда кўришдим. Ўзбекистонда эшитганмиз холос “Муҳаммад Солиҳ бор экан. Президентлик лавозимига бор экан” деган маънони. Лекин биз хорижий давлатга чиққан вақтимизда кўрдик Муҳаммад Солиҳни. Биринчи марта Туркия давлатида кўришаяпмиз. Мани акам Обидхон Асқаров 92 йил воқеаларида қамалиб кетган эди. Ҳозир чиқди.

Паҳлавон Содиқ: Қамоқдан чиқдими?

Зайниддин Асқаров: Ҳа. Тўрт йилга қамалган эди, 10,5 йилда чиқиб кетди. 7 сентябр Навоий 46 дан чиқиб кетди.

Паҳлавон Содиқ: Ҳозир уйда.

Зайниддин Асқаров: Ҳа. Ҳозир аҳволи ҳам яхшилашаяпти экан. Санаторияда даволаниб, уйда даволаниб турибди экан. Шу Обидхон акам Намангандаги митингларни бошқаришлик, Носир Зокирлар билан “Бирлик”, “Эрк” ҳаракатларида ëки “Ислом адолат уюшмаси” ҳаракатларида қатнашганлигига шу вақтда қамалиб кетган. Охири мана 2002 йил 7 сентябр куни Навоий 46 дан 10,5 йил ўтириб¸ срокдан чиқиб борган эди уйга. Ҳозир уйда экан.

Обидхон акам Ўзбекистонда эмас нафақат хорижда ҳам кўп машҳур одам бўлган. Ўзига яраша обрў-эътибори бўлган киши бўлганлиги учун хорижга чиққан вақтимизда бу ерда энди муҳожирда юрган ҳамшаҳарлар, Эркчилар, Бирликчилар, Абдураҳим Пўлатов, Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Маматов деганга ўхшаган кишилар Обидхон акамиз тўғрисида маълумотлари бор экан. Биз чиққан вақтимизда кимсиз, нимасиз деганда “Биз Обидхоннинг укасимиз” деганда у тўғрисида олдин ҳам Озодликлар анча-мунча маълумот берган бўлган. Шу орқали Муҳаммад Солиҳ билан кўришаяпмиз. Мани кўришишдан мақсадим уни партиясига кириш ëки ҳар қандай моддий-маънавий манфаат эмас. Чунки ўзим ҳамма томонлама тўқ ҳолатдаман Туркиядаги шароитим. Кўришайлик у одам ким¸ нима. Биринчи марта Истанбулда кўришаяпмиз. Олдин телефонда Германия орқали гаплашиб кейин Истанбулда кўришаяпмиз. Ҳали у вақтда ман Тоҳир Йўлдош, Жумабойлар билан хорижда кўришмаганман. Умуман жиҳодий ҳаракатга қўшилган вақтим эмас у вақт.

Паҳлавон Содиқ: Туркияда нима қилиб юргандингиз?

Зайниддин Асқаров: У вақтда, бунинг тарихи бор. 1990-1991 йилда Туркиядан Нақшбандий домлалари келиб Бухоро Самарқандларни, водийни айланган вақтида, зиëрат қилган вақтида ман араб тили, турк тили билганим учун таржимон бўлиб, улар билан юриб кейин ўшалар орқали савдо қилишни ўрганиб, алоқада бўлиб улардан анча адрес олинган эди.

Ўзбекистонда баъзи иқтисодий қийинчиликлар, ўзимни диний-дунëвий илмларда хорижда ўқишлик нияти билан Наманган давлат университетида ўқирдим, ўша ердан ўша ëққа бориб ҳам савдо қиламан, ҳам ўқийман деган мақсадда борган эдим. Адресларга мувофиқ ўша кишиларни топдик. Топиб, уйли-жойли бўлиб савдо билан иш юриш бўлди. Бўлган вақтида табиийки у ерда, оддий армияга бориб қолган одам бир землягини кўриб қолса, дарров бориб қучоқлашиб сўрашади.

Биз у ерга борганда кимсан Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Маматов, Абдураҳим Пўлатов, муфтий Муҳаммад Содиқ шунга ўхшаган хорижда Ўзбекистонни маълум сабабларга кўра чиқиб кетган кишилар бўлганлиги учун биз улар билан кўришдик. Ҳаммаси билан кўришдик. Улар биз билан кўришган вақтида террорист деб ëки халқ душмани, сиëсий ҳаракат деб кўришмади. Биз ҳам уларни унақа ниятда эмас, ҳамшаҳарлар маъносида кўришдик улар билан. Шунда ман қизиқиб қолдимки, Муҳаммад Солиҳ нима қилиб юрибсиз бу ëқда, нима қилмоқчисиз ëки Абдураҳим Пўлатов сиз нима қилмоқчисиз, Муҳаммад Содиққа ëки Жаҳонгир Маматовга савол-жавоблар. Булар энди у ëқда демократик ўлкада ëки эркин фикр айтиб юрганлиги учун булар ким эди, нима қилди, нима қилмоқчи, нима қилаяпти – булар тўғрисида менга анча тушунча берди. Мани мақсадим у ерга ўқигани бориш, пул топиш мақсадида чиққан бўлсам ҳам лекин буларнинг гапларидан кўриб, бошқа қилиб ўзим қўшилиб қизиқиб, “Бир маҳаллар Наманганда 1991 йил митинг бўлган вақтида Тоҳир Йўлдош деган бўларди. Президент Каримов обком биносини олиб қўйганда бориб ўтирилган у ерда, шу воқеалар бор эди. Ўша Тоҳиржонлар қайда ҳозир, сизларнинг алоқаларингиз борми йўқми, умуман нима қилиб юрибди, бизнинг ҳамшаҳар эди улар, Обидхон акани ҳам танирди улар”, деган саволларни бердик. Шунда булар айтдики, “Биз Эрк демократик партиямиз. Улар Ўзбекистон жиҳодий ҳаракати. Биз уларга бўйсунмаймиз, улар бизга бўйсунмайди. Улар ҳам бир Ўзбекистон мухолифати. Ҳозирги кунда улар Покистонда бўлиши мумкин, Саудийда, Афғонистонда юрган бўлиши мумкин. Ë Тожикистондадир”.

Ман энди улар билан кўришиш иштиëқида бўлиб қолдим. Энди бу узун тарих. Ман қисқа-қисқа қилиб айтмоқчиман. Олдин буларни муфтий Муҳаммад Содиқ ëки бошқа таниш-билишларни ëрдами билан олдин Умра¸ Ҳажга бордим Саудия Арабистонга. Боргандан кейин у ерда Саудия Арабистонида Туркияда кўрган кишиларимни айтиб, Муҳаммад Солиҳни, бошқаларни кўрганимни айтиб мақсадим Тоҳир акани кўрмоқчилик. Қизиқиб қолдим ман бу ерда.

Кейин буларни берган адреслари ëки телефонлари орқали биз Тоҳирвой билан кўришдик. Тоҳирвой билан ман бориб, юзма-юз кўришиб, олдинига Эронда, кейин Покистон Пешаворда кўришдим. Кейин кўришиб, Тоҳиржоннинг гапларини эшитиб, анча таъсирландим. Уни мақсади ўша маҳалда ман эшитишимча, биз буни қочиб кетган ўғриларни қувалаб юрган одам сифатида кўрган бўлсак, бу ерда биз кўрсак, “Ўзбекистонда ислом давлати қурмоқчимиз, ислом давлатини қуролли йўл билан қиламиз ва бунга ҳар томонлама тайëргарлигимиз кетаяпти” деган гапларни гапиргандан кейин бизнинг ëшлигимиз ҳам, шижоатимиз ҳам ëки исломга қизиқишимиз ҳам анча уйғонганлиги учун ўшанда Тоҳир Йўлдошевнинг ҳаракатига қўшилдим оддий бир мухлис сифатида.

Кейинчалик Туркияда имкониятларим кўплиги, Покистонга, Афғонистонга қараганда жиҳодий ҳаракат аъзоси сифатида Туркияда ниҳоятда катта имкониятга эгалигим, Туркияда минглаб одамларни таниб обрў орттирганлигим муносабати билан ман Афғонистонда ëки Тожикистонда юрмайманда¸ Туркияда туриб жиҳодий ҳаракатни ишларини қиламан. Бир пайтнинг ўзида ҳам тижорат, ҳам илм олишлик, ҳам Тоҳир Йўлдошевнинг жиҳодий ҳаракатини Туркиядан туриб дастаклаш мақсадида турдим.

Илгари улар Муҳаммад Солиҳ ëки бошқа мухолифат аъзолари Тоҳир Йўлдош билан баҳс маъносидами ëки бирор-бир маънода телефон орқали гаплашадиган бўлса, энди улар ман орқали гаплашадиган бўлди. Яъни Тоҳир бу масалага нима дейди демоқчи бўлса ҳам олдин манга мурожаат қиладиган бўлади. Кейин манда бир фикр туғилдики, мухолифатнинг ҳаммаси бирлаштирилмайдиган бўлса, Ўзбекистон ҳукуматига қарши курашиб бўлмайди. Чунки Ўзбекистонда Каримов шунақа кучлики, бунга ë “Эрк” ë “Бирлик” ëки ислом ҳаракатларнинг бирортаси бас кела олмайди. Бунинг учун ягона бирлик керак. Бунинг учун ҳар бирига бирлашишлик тўғрисида ман ўзим фикр билан чиқдим. Бирлашсанглар нима бўлади, битта бўлиб, майли ҳар ким ўзининг йўлида тураверсин, демократ демократ бўйича¸ жиҳодийлар жиҳодий бўйича, имомлар имомлик бўйича, шуни битта бўлиб майдонга чиқса бўладими деган саволни ташласам, булар “Майдонга чиқса бўлади¸ лекин ҳозиргача биз умуман юзма-юз кўришмаганмиз. Буни кўришиб¸ гаплашишимиз керак” дегандан кейин ман ўзим моддий имкониятим ва Туркиядаги кўплаб бизнинг ҳомийларнинг ëрдами билан шу учрашувни биринчи бора ман ташкил қилган бўлдим.

Паҳлавон Содиқ: 1997 йилда.

Зайниддин Асқаров: 1996 йилда олдин якка-якка кўришувлар, 1997 йил умумий кўришувлар. Шунда биринчи ман олиб келиб 1996 йилда Абдураҳим Пўлатов билан Тоҳир Йўлдошни кўриштирдим. Кўришув уч кун давом этди, лекин Абдураҳим Пўлатов билан Тоҳир Йўлдош умуман келишда олмади. Чунки Абдураҳим Пўлатовда миллатчилик кайфияти ниҳоятда кучли эди.

“Сан мусулмончилигингда туровир. Агар биз намоз ўқисак, исломий бўладиган бўлсак, бизга эргашувчилар эргашмайди. Бизнинг ғоямиз миллийлик” дегандан кейин ëки “Туркияда ëки Америкада бизни ҳимоя қилиб турганлар исломийлигимиз учун эмас, миллий ғояни кўтариб чиққанмиз учун ҳимоя қилиб турибди. Агар биз жиҳод ëки ислом нарсасини қўшадиган бўлсак, биз ҳимоясиз қоламиз” деган нарсалар бўлгандан кейин Тоҳирвой “Сан билан биз позиция билан гаплашамиз. Лекин иш бирлиги қилмаймиз” деган маънода яъни умуман келишувга келинмади. Иккаласи ҳам ватандошлик маъносида бир-бирини зиëрат қилишадилар, лекин ҳеч нарса ишга келишилмади. Чунки Абдураҳим Пўлат ошкора ўзининг позициясини эълон қилди.

Паҳлавон Содиқ: Ғоявий бирлик йўқ эди.

Зайниддин Асқаров: Ғоявий бирлик қилмаймиз деган гапни гапирди. Иккинчи кўришув Муҳаммад Содиқ билан унинг укаси Муҳаммадамин, ман, Тоҳир Йўлдош муфтий ҳазратнинг уйида гаплашдик. Шунда муфтий ҳазрат билан кўришувимиз бир ҳафта давом этди. Бир ҳафтада муфтий Муҳаммад Содиқ олиб борган ғояси шунга етиб келдики, “Ўзбекистонда жиҳодий ҳаракат ҳам керак эмас, демократик ҳаракатлар ҳам керак эмас, чунки Ўзбекистонда одамлар диндан чиқиб кетган. Коммунистик 70 йиллик мафкура вақтида одамлар динини унутиб юборган. Буни қайтиб тиклашлик учун яна 70 йил таълим-тарбия керак. Шунинг учун ҳозир тинчлик керак Ўзбекистонда. Фақат ….

Паҳлавон Содиқ: Диний маърифат йўли билан.

Зайниддин Асқаров: 2Ўзбекистондагиларга диний маърифат йўли, даъват қилиш, китобларни ўқитиш, динини, миллатини¸ тарихини танитишлигимиз керак” деган ғояни гапирдида. “Агар шу ғояга қўшиладиган бўлсангизлар, ман сизларни дарҳол жиҳодий ҳаракатдан тўхташингларга даъват қиламан. Толибларга ëки Бен Лоденлара, умуман сиëсий жиҳодий ҳаракатларга қўшилманглар” деб Тоҳиржонни қайтарган бу Муҳаммад Содиқ. Яъни муфтий ҳазрат билан ҳам устоз сифатида ëки диний уламо сифатида зиëратга келишилдию, лекин умуман иш бирлигига келишилмади. Муфтий Муҳаммад Содиқ билан ҳам гапимиз бир жойдан чиқмади.

Ана ундан кейин Жаҳонгир Маматов билан суҳбат ўтказдик. Тоҳир Йўлдош, ман, Жаҳонгир Маматов. Жаҳонгир Маматов айтдики, “Дунëдаги ҳамма ишлар ҳал қилинадиган нарса фақат Америкача демократик йўл билан ҳал қилинади. Қурол кўтариш, тўс-тўполон, жанжал билан қилиб бўлмайди бу нарсани. Тўғри¸ Ўзбекистонда камчиликлар катта. Биз ҳам мухолифатмиз. Бир кун бир-биримизни тушунармиз. Ўзбекистонга қайтамиз, лекин тинч йўл билан бўлиши керак” дедида, Жаҳонгир Маматов билан ғоявий бирлик бўлмади. Олдинига битта-битта гаплашаяпмизда.

Навбат Муҳаммад Солиҳга етиб келди. Биринчи марта ва охирги марта кўришганда ҳам, 17 марта кўришувнинг ҳаммасини ўзим ташкиллаштирганман Муҳаммад Солиҳ билан Тоҳир Йўлдошни. Тоҳирвойни Ўзбекистондаги исломий жиҳодни амири шаклида Муҳаммад Солиҳ кўрди, Муҳаммад Солиҳни Тоҳирвой Ўзбекистон “Эрк” демократик партиясининг раҳбари сифатида кўрди, лекин ҳар бир гаплашилган гапнинг тепасида ман ўзим гувоҳ бўлганман, нимага келишилди, нима гаплашилган бўлса, ман от и до ихиригача гувоҳ бўлганман. Муҳаммад Солиҳ билан Тоҳиржонни келишган, келишмаган тарафлари шу бўлдики, келишган тарафлари “Ислом Каримов диктатор, тоталитар, буни ўнтарип ташламаса бўлмайди, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари оëқ ости бўлаяпти” деган ғояга булар иккови келишди. Ҳақиқатни шунақа деди. Лекин кураш услубига келганда Тоҳиржон маҳкам туравердики, “Бу фақат ҳарбий йўл билан бўлади. Жиҳодий бостириб киришлик билан, террор, портлатиш йўллари билан, йўқ қилишлик билан” деди. Лекин Муҳаммад Солиҳ “Йўқ. Биз ўзбек миллати тарихда ҳам ҳар бир жойда маърифат билан ичкарида илм билан курашган. Ҳозир агар миллий демократик ғоялар билан биз халқнинг кўзини очадиган бўлсак, умуман халққа жанжал-тўполонсиз демократик сайловлар билан президентни олиб ташлашимиз мумкин холос” деган ғояни гапирди. Ҳатто буларни гаплашувлари оддий суҳбатлардан, ака-укачилик суҳбатидан уруш-жанжалга айланиб кетди.

Паҳлавон Содиқ: Яъни Муҳаммад Солиҳ қуролли кураш, тўнтариш йўлини қўллаб-қувватламади.

Зайниддин Асқаров: Бошидаги сўзлар шундай эдики, “Ман қўлллаб-қувватлаш у ëқда турсин, сан ўзбек бўлсанг, ўзбек миллатини десанг, йиғиштир бунақа ишингни. Чунки сани деб биз Ўзбекистонда фаолият қила олмаймиз. Ўзбекистонга демократик ғояларни, миллий ғояларни олиб кира олмаймиз” деб жанжалларга ҳам бориб кетишди. Ҳатто ўзим “Ҳўй, Муҳаммад Солиҳ ака, сиз зиëли одамсиз. Жанжаллашманглар. Ўтиринглар” деб ажратган вақтларим ҳам бўлган орада. Хуллас шу мажлиснинг бошланиши, сўнг охиригача ана энди Муҳаммад Солиҳнинг Тоҳирвой билан кетма-кет эмас икки йил, уч йил орасидаги кўришувлари ҳаммасининг жами 17 мартага боради. Бошқа ман йўқлигимда телефон орқали бўлган бўлиши мумкин. Лекин телефон орқали гапини ҳам Тоҳиржон манга телефонда етказардики, Муҳаммад Солиҳ шундай деди, унга шундай дедим ман деб айтарди.

Паҳлавон Содиқ: Қозоғистондаги учрашув ҳам дохилми бунга?

Зайниддин Асқаров: Ҳа, бу охиргиси бу. Ҳозир шунга келаман. Ана энди Муҳаммад Солиҳ қарадики, “Ўзбекистонда Тоҳиржон сиз бу аравангизни йиғиштиринг. Ўзбекистонда биз демократик ҳаракат қиламиз” деганда Муҳаммад Солиҳ қарасаки Ўзбекистонда президент Каримовни ўнтарамиз ëки бунга қарши чиқамиз деган гуруҳлар битта Муҳаммад Солиҳ эмас ëки Тоҳир Йўлдошнинг ўзи эмас. Ўнлаб ҳаракатлар бор экан Ўзбекистонда. Кимдир кучли, кимдир кучсиз, кимдир ичкарида, кимдир қочиб кетган. Шунда Муҳаммад Солиҳга бир нарса келдики, “Бўпти. Сан жиҳодий ҳаракатингда тургинда, ман демократик ҳолатда турайда, ман санга қўшилмайман, сан манга қўшилмайсан. Лекин аввал ҳамма нарсадан олдинга биз нимани қўяйлик, диалогга ўтайлик, яъни Ўзбекистонда қон тўкмаслик демократик, инсон ҳуқуқлари бўйича бўлайликда, агар бўлмаса, кейин сан нима қилсанг қилаверасан” деган сўзни гапираяпти.

Тоҳиржоннинг битта шарти шу бўлаяптики, Муҳаммад Солиҳга айтган гапи ва шу 17 мажлисда тўхтамай қайтараëтган гапи шу бўлганки, “Муҳаммад Солиҳ, биз санинг партиянгни тан олмаймиз. Эрк партиясини умуман тан олмаймиз. Тан олмасликда куч сифатида эмас тўғри йўл сифатида тан олмаймиз. Тўғри эмас бу йўлинг. Сан агар ислом динига кирсанг, шариат дейдиган бўлсанг, Қуръон ҳадисга юраман, жиҳод қиламан десанг, санга қўшиламиз. Керак бўлса, лавозим берамиз. Керак бўлса, бошлиқ қиламиз, керак бўлса, биз бошлиқ бўламиз, сан итоат қиласан. Агар йўқ, мана шундай туришда биз бирлашамиз. Ман демократ туравераман, сан шариат туроврасан дейдиган бўлсанг, ман келиша олмайман сан билан”. Муҳаммад Солиҳ орада анча муддат ўйлаб юрди. Қўшилсам бўладими, қўшилсам бўлмайдими, қўшилсам бўладими қўшилсам бўлмайдими деган анча ғояларда юраверди. Лекин Муҳаммад Солиҳ Каримовнинг йиқилиши тарафдори бўлса ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, демократия давлатини олиб кириш керак бўлса ҳам лекин бу демократик қоидаларга миллий қоидаларга зид бўлганлиги учун умуман жиҳод деган калиманинг ж ҳарфини ҳам сиғдира олмади у одам. “Мумкин эмас” деб қатъий туриб олди. Тоҳирвой “Мумкин бўлмайдиган бўлса, ўша мумкин шариатга кираман деган кунинггача биз сан билан алоқани узамиз” деб алоқани узвориб охирги кўришма жанжал билан тугаган эди.

Ана энди Муҳаммад Солиҳ шахси, хотини, фарзандларига келадиган бўлсам, аëли намозхон, ўғли Темур ҳам намоз ўқийдиган, ўзи ҳам намоз бошлаган шунақа одам бўлганлиги учун Туркиядаги ëки Европадаги ҳар хил ташкилотлар Ўзбекистон мухолифатлари билан танишаëтган вақтида Муҳаммад Солиҳ шахсини кўрса, Ўзбекистон мухолифати намоз ўқияпти, бошқа. Муҳаммад Солиҳга улар савол бераяпти, “Сан исломий ҳаракатмисан ëки демократик миллий ҳаракатмисан?” деяпти. Муҳаммад Солиҳ табиий бир пайтда демократиядан ҳам воз кеча олмайди, исломдан ҳам воз кеча олмайди. “Ман мусулмонман. Демократик миллий ғояда юрган мусулмонман” деган гапларни гапираяпти.

Ана энди Туркия давлатидаги ëки Европа давлатидаги демократ, ҳам миллатчи, ҳам динни олиб юрган ҳаракатлар Муҳаммад Солиҳга таклифларни қилаяптики, биз ҳам демократмиз, намоз ҳам ўқиймиз, исломиймизда, шунақа бир дастуримиз бор қўлимизда. Сан ҳам шунақа дастур қилсанг бўлмайдими деган ғояга. Бунақа дастур қиламанда лекин бу дастурга манга ўхшаганлардан бошқа юрмайди. Жумладан Тоҳир Йўлдошлар юрмайди, бошқалар юрмайди деган гапларни гапираяпти.

Хуллас Муҳаммад Солиҳ намоз ўқиганлиги, 17 марта кўришганлиги, 17 марта кўришувдагуи умумий келиб чиққан ўртага майдондаги сўзлар умуман Муҳаммад Солиҳ террорга қарши ва “террористик йўл билан эмас демократик сайлов йўли билан” деган нарсани гапираверди. Тоҳирвой Муҳаммад Солиҳни рад қилган жойи “Ўзбекистондагилар демократияни тушунмайди. Давлат тушунмайди бу нарсани. Миллатку умуман қўрқади. Давлат тушунмайди. Фақат бу давлатнинг золимларини диктатор бу миллатни диний раҳбарларини, коммунистларни фақат ўлдириш йўли билан, террор йўли билан йўқ қилинади холос”.

Охирги кўришмамизга келдик. Мана Муҳаммад Солиҳни ман ўзим олиб бордим. Ўзим айтдимки, “Афғонистонга борайлик, охирги точкани қўяйлик. Яъни бирлашиш керак бўлса, бирлашиш керак, бирлашиш керак бўлмаса, бунақа қилиб сан демократ ман миллатчиман ман диндорман деб юраверишнинг фойдаси йўқ” деган ғояни ман таклиф билан чиқдим. 1998 йил декбар ойида Муҳаммад Солиҳни ман ўзим Дубай орқали Кобулга олиб бордим. Ўша ерда учрашувда Тоҳиржон, Козим Зокиров бизнинг подделнигимиз, ўша ëқдаги бир қатор кишилар бўлди. Бир ҳафта ўша ерда меҳмон бўлиб юрди.

Паҳлавон Содиқ: Жума Намангоний бўлмаган.

Зайниддин Асқаров: Жума Намангоний Қундузда эди у вақтда. Кобул билан ораси аллақанча жой. Хуллас мана шу кўришувда ман Тоҳиржон билан иккаласига қатъий бир нарсани қўйдимки, “Ман Ўзбекистон жиҳодий ҳаракатини Ташқи ишлар масъулиман ва воизман. Иккаланглар ҳозир позициянгларни эълон қиинглар. Бирлашасизларми, бирлашмайсизларми? Сиз исломга ўтасизми ëки сиз демократияга ўтасизми?” Шунда Муҳаммад Солиҳни Тоҳиржон ниҳоят қаттиқ ҳақоратлаган маънода ерга уриб ташладики, “Сан намоз ўқишинг ҳам ëки Туркиядаги, Европадаги исломий ҳаракатларнинг олдига бориб ибодат қилишинг ҳам улардан моддий манфаат олиш учун ëки ўзингни ҳаракатингни исломий деб танитиш учун бўлаяпти деб ўйлаймиз. Сан демократ бўлсанг, демократлигингча туровиргин. Ислом ғояларини кўтариб чиқмагин. Ҳеч қайда гапираëтганингда мусулмончиликни ислом деб тушунмагин. Одамлар сан билан мани ҳаракатим битта деб тушунмасин”. Ростдан ҳам шунақа эмас. Битта эмас. Муҳаммад Солиҳ “Мани эътиқодимга қарши чиқмайсан, у-бу” деб яна тортишувлар, баҳслар кетди.

Хуллас шу нарсага келишилдики, Муҳаммад Солиҳ жаҳли чиқиб, “Мана Афғонистондаги охирги кўришишимиз. Сан хоҳласанг террор қиласанми, бошқа қиласанми сан ўзингни йўлингдасан. Ман санга приказ ҳам қилмайман. Ман санга итоат ҳам қилмайман. Ман ўзим ўша бошлаган йўлим, орқамда Ўзбекистонда ўзимга эргашган эркчилар ва хорижий давлатдаги ўзимни Эркни ëки демократияни ҳимоя қилгувчи ҳаракатлар, мана шулар билан ман иш қилувраман”. Қуръонда бир оят борки, “Лакум диникум ва лия дин” деган оят бор. 2Сани дининг ўзингга, сани тутган йўлинг, мани тутган йўлим ўзимга” деган табло чиқди ўртага. Хуллас шу ерда ажрашишди.

Кейин ман “Муҳаммад Солиҳ хафа бўлманг. Ман сизни бу ерга разбор қилиш учун олиб келмадим. Жанжал, тўполонга олиб келмадим. Миллатнинг ғамида бирлашиб қолинса яхши бўлар эди. Миллатимиз 70 йил эзилди. Яна 10-15 тага бўлиниб олиб, кучсиз қолиб, ман бирлаштирмоқчи эдим холос” деб Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўраган бўлдим. Бирга Бобурнинг қабрини зиëрат қилдик. Амир Олимхон қабрини зиëрат қилдик. Кейин яна Туркияга биз қайтиб келдик.

Туркияга қайтиб келгандан кейин Муҳаммад Солиҳ мандан ҳам хафа бўлиб “Билардингку бизни ўт билан сувлигимизни. Нимага энди бир-биримизни разбор, жанжалга ўтиб кетдик? Нимага мани вақтимни кетказиб олиб бординг?” деган маънода манга раддия билдирди. Ҳай озгина тортишган бўлдик.

Ана энди бу ерда муҳим нуқта борки, ниҳоятда бир ҳамма масалага ойдинлик келтирадиган нарса борки, 16 феврал воқеаси у. Ана энди ман нима учун показание бераяпман, нима учун Муҳаммад Солиҳ 16 га алоқадор бўлиб кетиб қолаяпти ëки Тоҳир, Жумалар ҳаммаси алоқадор бўлиб кетиб қолаяпти, мана шу жойда муҳим бир нуқта бор. Буни ҳаммаси ойдинлик топса, Муҳаммад Солиҳ ким, Тоҳирвой ким, бошқа мухоифатдагилар ҳаммаси ясно чиқаверади бу нарса. Лекин бу нарсани билмагунча ëки очиқ-ойдин далиллар билан “Нима учун Муҳаммад Солиҳ аралашиб қолди? Нима учун мани показанием бунақа чиқди?” билмагунча, бу нарса ойдинлик бўлмайди.

16 феврал пўртиллаган вақтида Муҳаммад Солиҳ манга телефон қилаяпти, пўртиллаган куни, ман ухлаб ëтган эдим, телефон қилсам, “Зайниддин, Тошкентда пўртиллаш бўлибди. Ким қилганини биласизми?” деяпти. Биринчи кўришишимиз. Манам уйқусирадимда “Йўқ, ман билганим йўқ. Телевизорни кўрайчи” дедим. Телевизорда кўрсам, ҳақиқатан пўртиллабди. Лекин ман ваъда қиламан шуни суриштириб беришга. Роса кечаси қаттиқ чарчаган эдим. Бетни ювиб, уйда овқатларни тайëрлаб, овқатни еб бўлгунимча, тўртта-бешта жойдан факс келаяпти мани факсимгаки, жумладан халқаро радиостанциялардан. Абдураҳмон Мансур эди мени отим у ëқда. “Абдураҳмон Мансур 16 феврал тўғрисида нима дейсиз? Ким пўртиллатти, қанақа?” деган маънода Би-Би-Сидан, Голос Америкадан, ҳар хил жойлардан факслар келаяпти. Ҳамма факсларни кўрдим. Муҳаммад Солиҳ бу ëқдан сўраяпти. Энди ман буни ўрганишим керак ким қилди, қачон қилди, қандай қилди. Чунки ўзимни ҳам хабарим йўқ эди.

Ман даррав шу маҳалда ўзимга қарашли Ўзбекистон, Қозоғистон, Бишкек, Москвадаги бизнинг ҳаракатнинг вакиллари билан телефонга чиқдим алоқага. Ҳамма ишни йиғиштириб қўйиб бошладим. 16 феврал тўғрисида нима биласиз деяпман Бишкекдагига. Биламиз кўп нарса. Лекин юзма-юз кўришмагунча, телефонда айта оламймиз деяпти. Олмаотага айтаяпман. Олмаотадаги Рустам Маматқулов ҳам шу гапни гапираяпти. Биз биламиз ким қилди, қандай қилди ҳамма ëғини. Лекин юзма-юз кўришмагунимизча гаплашмаймиз. Москавадаги ҳам. Хуллас ман буларга буйруқ бердимки, барча тафсилотларни олинглар. Ўзбекистонда бўлиб ўтган 16 феврал теракти тўғрисидаги барча тафсилотларни олинглар. Видео кассета, керак бўлса расм, керак бўлса қатнашувчилар. Срочно Туркияга етиб келинглар. Чунки нафақат оммавий ахборот балки Туркиядаги исломий ҳаракатлар, ўзимизнинг Ўзбекистон мухолифати, Афғонистондагилар, ҳатто Усама Бен Ладен ҳаракатини Шарқдаги катта раҳбарлари ҳам манга телефон қилиб, чунки ҳаммаси билан контактда ман турар эдим, шуни тафсилотини сўрашаяпти. Жуда зарур. Зудлик билан манга хабар беринглар деган приказни бераяпман. Ана энди бу приказни бажаришлик учун Рустам маматқулов, бизни подделнигимиз, оëқланаяптида, ана шу Тошкентда пўртиллашда қатнашган кишиларни олтитасини кўрган экан. Пўртиллатиб қайтиб Тошкентдан Олмаотага келган улар. Олмаотада бу пўртиллатганларни Рустам Маматқулов баъзиларини Чеченистонга, баъзиларини бошқа давлатга, баъзиларини Қирғизистонга жўнатиб, кейин қолган ҳаммасидан эшитиб от и до ким қилди, ким буйруқ берди, қандай бўлид ҳаммасини тафсилотини олиб, мани буйруғимга биноан мани олдимга хабар бергани учиши керак 20 феврал куни. Шу аснода ман Бишкекка телефон қилаяпман. Мани Фозил Асқаров деган акам бор эди манга подделник бўлган. Фозил Асқаров ўша маҳалда Бишкекда савдо билан шуғулланаëтган эди. Ман унга квартира олиб бериб, ўша ëқда фирма ишлари билан банд қилиб қўйган эдим. Фозил акамга телефон қилдимки, “16 феврал тўғрисида ман Рустамни чақиртираяпман. Уйдагилардан хавотирман. Ўшанга бизникидагилардан бирор киши келсаю, ман уйдан ҳам хабар олсам. Бирга келса” десам, Ҳамидхон деган акам бор эди мани, “Шу акам Бишкекда юрибди, шуни жўнатиб юборай бўлмаса. Рустам билан бориб келсин” деди. Ҳамид акам Рустамни танимайди. Умуман кўрмаган. Умуман бу исломий ҳаракатлару Муҳаммад Солиҳ ҳеч кимни танимайди. Умуман бизни ҳаракатдан узоқда бўлган одам. Шу акам кетаяпти. Кейин айтдим, бизни уйимизда тўй бўлган экан. Тўйни видео кассетасини бериб юборгин. Акамни бир нимасини уйлантиришган экан. Шу видео кассета билан бирга Рустам маматқулов 16 феврал воқеалари запис қилинган параболческий антенналардан, хорижий оммавий ахборотлардан, ҳаммасидан тўпланган видео кассетаси бор экан. Шу кассеталарни олиб етиб келинглар деб буюраяпман. Рустамга айтаяпман, ҳозир бир киши келади, бирга учиб келинглр деяпман. Бўпти деб кутиб турибди. Самолëтни бир кунга кечиктирив турибди. Акам Бишкекдан етиб келаяпти. Акам билан иккласи кўришиб, ман Зайниддинни акасиман деяпти. Иккласи шу опайтда кўришаяпти булар. Рустамга видео кассета бераяпти, тўйни видео кассетасини. Рустамда 16 феврал видео кассеталари бор. Иккови учиб келаяпти. Беш соатдан кейин етиб келиши керак. Мен Муҳаммад Солиҳга телефон қилиб айтаяпманки, “Ҳурматли раис. Биз у кишини раис дердик. 16 феврал воқеасини от и до биладиган ҳужжатлар билан келаяпти. Келса, ман сизни уйингизга олиб бораман. Тафсилотини батафсил гаплашамиз. Унгача ман ҳозир ким қилди, нима қилди билмайман. Тоҳиргаям, бошқа радиостанцияларгаям, Бен Ладенни одамларига ҳам ҳаммасига мана шу гап. Ҳаммаси жавоб кутаяпти мандан. Чунки Ўзбекистондан тўғри ахборот ололмайди. Хуллас бу кассеталар бораяпти. Етиб келишаяпти икковлари. Ман беш соату 20 минутдан кейин Истанбул аэропортида кутиб олаяпман. Кутиб олиб мани йўлда кетишимга телефоним жринглади. Олсам Муҳаммад Солиҳ. Келган бўлса, тезроқ бу ерга олиб кел. Билай Ўзбекистонда нима бўлганини. Ман уйга ҳам чой ичгани олиоб кирмасдан тўғри Осиëдаги Муҳаммад Солиҳнинг уйига олиб бораяпман буларни. У ерда уч киши қатнашаяпмиз. Ман, Ҳамидхон акам, Рустам Маматқулов. Ҳамидхон акамга айтдим, сан видео кўриб тур. Бизнинг ўзаро гапимиз бор. Гап бошладик. Рустамга қараб “Сиз кимсиз?” деди. “Ман Маматқулов Рустамман. Ўзбекистон жиҳодий ҳасракатини молиявий ишлари билан шуғулланаман. Марказим Олмаотада” деб таништираяпти ўзини. “16 феврални ким қилди?” деб сўраяпти Муҳаммад Солиҳ. Кейин менга қараб “Айтишим шартми бу одамга. Бу одам бизнинг ҳаракатга алоқаси борми йўқми?” деяпти. Кейин ман айтдимки, “Бу одамга манга ишонгандай ишонавер. Гапиравер нима билсанг”. Кейин тушунтириб бераяпти, “Шунақа Казий Муродулло бошчилуигидаги тўққиз киши Чеченистонда тренировка қилиб келган болалар икки тонна бомба тайëрлашган Абдулла Қаҳҳор кўчасида. Бу бомбани мана шу точкаларга қўйишган. Мана видео кассетаси. Пўртиллатишди. Президент ўлмай қолди. Улар кейин қочиб кечаси мани фирмамга келишди. Ман буларни бештасини Чеченистонга ўтказиб юбордим. Учтасини Бишкекка жўнатиб юбордим. Охири сизни чақирувингизга биноан бу ерга келдим” деган гапни Рустам Маматқулов гапираяпти. Кейин Муҳаммад Солиҳ савол бераяпти, “Взрывни ким буюрди сизларга?” деган нарсани. Рустам Маматқулов айтаяптики, “Взрывни ким буюрдисини ман билмайман. У болаларга буюрган. Ман пўртиллагандан кейин етиб келгандан кейин кўраяпман буни. “Взрывда Каримов ўлмади ëки ўша ерда бир натижа бўлмади. Натижа бўлиш бўлмаслиги манга қизиқ эмас. Лекин бу ерда бўлган взрыв Ўзбекистон халқига, Ўзбекистон мухолифатига катта зарарли нарса бу нима бўлганда ҳам. Агар Тоҳир қилган бўлса ëки Жума қилган бўлса, буларни тарих лаънатлайди. Биз ҳам лаънатлаймиз” деб ҳалиги жойда бақир-чақир бошланиб кетиб қолди. Кейин айтдим тўхта сан успокоит қилгин. Агар улар қилиб биз қилмадик деяëтган бўлса Тоҳир Жумалар, манам уларга қарши сан билан бирга курашаман. Сани хабаринг бўлиб туриб бўлмаяпти десанг, ман санга ҳам қаршуи курашаман. Хуллас Тоҳирвойга чиқаяпман. “Тоҳиржон, тўғри гап. Ким қилди 16 феврал Тошкентни?” Тоҳир айтаяптики, “Рустам нима деяпти?” деди. Рустам келдида, казий Муродуллолар билади. Ман билмайман, деяпти. Рустамни кассетаси билан мани олдимга жўнат. Ман гаплашгандан кейин аниқлайман. Ҳозир мнан ким қилганини айтолмайман” деяпти. “Биласанми ë билмайсанми?” деяпман. “Ўша келсин. Суриштириб биламан. Ўзбекистон да ҳаракат қилаëтган жиҳодий ҳаракатлар беш-олтита бор”. Кейин бўпти деб Муҳаммад Солиҳнинг уйидан чиқиб Рустам Маматқуловни ман Теҳронга учириб юбораяпман. Тоҳир Йўлдошнинг олдига учириб юбораяпман. Булар у ëқда Тоҳир Йўлдош билан кўришаяпти. Улар кўришаëтган вақтида Туркия телевидениеси, радиолари орқали Ўзбекистонда террорда қатнашувчилардан Маматқулов Рустам истаб юрилибди. Зайниддин Асқаров истаб юрилибди. Топганга шунча пул мукофоти деган эълон бўлаяпти. Кейин ман хотиржамманки, Рустам Маматқулов нимага учиб кетган. Мани ҳар қанақасига Туркияда ҳеч ким ушлай олмайди. Ман қочиб кетаман. Кейин дарров телефонларни, уйларни йиғиштириб айтдимки, мани ҳам исташаяпти, уни ҳам исташаяпти. То бир ҳақиқат у ëқ бу ëқ аниқ бўлиб олмагунча бекиниб туришимиз керак. Муҳаммад Солиҳга “Энди ман билан телефонда гаплашинг. Бир биримизнинг уйимизга бормай турайлик. Чунки у ëқдан розыск бошланибди экан. Акам бу ерда қолди. Муҳаммад Солиҳнинг уйида видео кўриб ман билан бирга қайтиб келган бўлди. Ана энди бу Муҳаммад Солиҳ 16 февралга алоқаси бор деган гапни нима учун судда айтилди деган гапга Рустам Маматқуловнинг кўрсатмаси шунақа бўлаяптики, Зайниддин бизга буюрган эди 16 феврал воқеасининг тез тафсилотини олиб келгин деб. Олиб келган вақтида бизни оëғимизни ерга теккизмасдан Муҳаммад Солиҳга бораяпти. Солиҳга ҳамма нарсани доложит қил деяпти. Ман ким қилганини билмайман. Муҳаммад Солиҳнинг прикази бўлса керак деган табло чиқаяпти ўртага.

Паҳлавон Содиқ: Лекин сиз айтмагансиз Муҳаммад Солиҳнинг тўғридан тўғри алоқаси бор деб.

Зайниддин Асқаров: Йўқ, ман у гапни у ерда гапирмаяпман. Энди ҳзоир суддаги гапимизга ҳам келаман. Бу ҳам жуда муҳим жиддий масала. Рустам Маматқуловнинг гапирган гапи. Кейин Рустам Маматқуловга ман қанча пул берганман 100 минг доллар ëки катта-катта товарда мен товарлар уч-тўрт йил ичида мен товар берганман. 1996 йилнинг бу ëғига 1999 йилгача бўлган муддатда. Энди у ерда бизни Муҳаммад Солиҳ билан самимий дўстлигимизни кўриб туриб, бу ерга келаëтганда пуллар қаердан келарди сизга, товарлар қаердан келарди деса, Зайниддин берарди. Зайниддин билан Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси қанақа? Жуда ака-ука, самимий. Булар 17 марта кўришган ҳаммаси. Демак, бу пулларнинг ҳам ҳаммасини Муҳаммад Солиҳ берган деган табло чиқаяпти ўртага. Муҳаммад Солиҳ бераяпти бу пулларни менга. Муҳаммад Солиҳнинг шахсига келсак, 16 феврал воқеасида ўзини қўярга жой топа олмаяпти. Чунки Ўзбекистоннинг ичидаги Эрк ҳаракати ҳам, ташқари ҳам энди қатъий бир тўхташга, инқирозга учраяпти. Қилса ҳам, қилмаса ҳам алоқаси бор-йўқлиги қизиқ эмас. Бу ерда ҳаракатга қаттиқ нападение бўлишликка повод бўлди бу ерда ким қилган бўлса ҳам. Ана энди ман биолан Тоҳир Йўлдошевнинг орасида катта жанжал чиқиб қолаяпти. Тоҳиржонга айтаяпман телефонда ким қилди. Айтмаяпти. Жумабпйга қилсам мани хабарим йўқ деяпти. Муҳаммад Солиҳ ким қилган бўлса, топиб беринглар деяпти. Маматқулов Рустамга айтсам, пўртиллатиб келдим деганларни ман жўнатиб юбордим деяпти. Ман айтдим шунча беш-олти йил жиҳодий ҳаракат хизматини қилиб юриб наҳот ман билмасам ким қилаяпти. Ман ҳам изменкадаман. Ҳаммалар билан тортишувдаман. Масалани ечимини ҳаммасини Ўзбекистонга етиб келгандан кейин тергов маҳалда Баҳром Абдуллаев билан, Болтаев Олоуддин билан кўришиб, Козим Зокировлар билан мана шулар билан бўлган алоқаларда кейин ясний 100 фоиз билдим ким қилди, ким орқасида турибди, именно кимлар билди ҳаммасини 100 фоиз билдим кейин. Ҳақиқатда ман хорижда юрган вақтимда бу взрывни булар қилганлигини билмасдим ман. Ростдан. Чунки ҳар қанақа взрыв бўладиган бўлса, аввало биз Қобулга ëки Қундузга тўпланишимиз керак эдида, Тоҳир Йўлдошев бошчилигида бир мажлис ўтказишимиз керак эди. Энди ман олдин ўйладимки, Тоҳир Йўлдош мандан охирги маҳалда кўп нарсани сир тутадиган бўлиб қолган. Манга ишонмаслик маъносида эмас мани Туркиядаги ………………….. партияси билан алоқам кучли бўлганлиги учун, ҳозирги Бош вазир Ражап Тоййип Эрдўғонлар билан алоқам яхши бўлганлиги учун булар терроризмга қарши, бизга кўп марта айтгандики, сизлар Ўзбекистонда демократик ҳаракат қилинглар деб юрардида. Ман уларни фикрини кўп маъқуллардим. Мана булар ҳам айтаяптику деган маънода. Тоҳир Йўлдошев бу Зайниддин ҳам демократларга қўшилиб кетаяпти, миллатчиларга қўшилиб кетаяпти. Ўзбекистонда жиҳодий ҳаракатни тўхтатиб, шунақа қилмоқчи деган маънода манга сирларини айтмаяпти деб деган тушунчада юрардим. Лекин Ўзбекистонда қамалиб тушганимдан кейин ўша ҳамма фикрим нотўғрилиги, ман қаттиқ янглишганлигим фикрда, ҳаммасига тушундим ясно. Ана энди 16 феврал воқеасини агар ясно донама-дона основаниеси билан айтиб берадиган бўлсам, ким қилди, қачон қилди, нега қилинди деган масала ҳаммасига ойдинлик чиқади. Солиҳнинг алоқаси бор-йўқлиги, бошқаси, ҳаммаси ўртага 100 фоиз чиқади. Мана ҳозир яхшилаб эшитингда 16 феврал воқеасининг сабаби нимаю, ким қилди. Машҳур олимларимиздан биттаси шайх Абдували қори ака 1995 йил 29 августда ўғирлаб кетилганини биласиз. Буни атрофида юрган хизматчилардан, телеохранителлардан Зокиров, Зоҳид Деҳқонов, Назиров Файзуллолар ëки Казий Муродуллоларга ўхшаган болалар, булар спортсмен телеохранител болалар. Булар бошида домламизни чиқаришимиз керак, топишимиз керак, митинг уюштирайлик деб Андижон жоме масжидларида айтишаяпти, қулоқ солишмаяпти. Ўзлари билган барча ташкилотларга айтишаяпти, қулоқ солишмаяптида охири Москвага бориб, Москвада баъзи бир араб бизнесменлари билан гаплашиб, биз домламизни нима қилиб бўлса ҳам топишимиз керак деган саволни ташлаяпти. Кейин улар айтаяптики, буни ҳал қилиб бергувчи битта гуруҳ бор. Борсанглар, ҳал қилиб беради деяпти. Ким ҳал қилади буни деса, Чеченистонда Ҳаттоб деган машҳур боевик бор. У билан кўришсанглар, маслаҳатинглар ечилади деяпти. Мана бу Казий Муродулло бошчилигидаги уч кишилик Чеченистонга боришаяпти ўша вақтда. Чеченистонга боришаяпти, чечен ҳукуматида ўшаларни тавсиясди билан Ҳаттоб кутиб олаяпти буларни. Қараса болалар арабчани яхши билади, эътиқодли, тақволи болалар. Бўлиб ҳам Абдували ори аканинг атфэрофида телеохранител бўлиб юрган болалар. Мақсадинглар нима деяпти. Мақсадимиз Абдували қори акамизни Ўзбекистондан топиб олиш, чиқариб олишлик. Биз биламиз СНБ олиб кетган, лекин давлат тан олмаяпти. Давлат йўқолиб қолди деб гапираяпти. Шуни нима қилиб бўлса ҳам қиламиз. Агар пул билан қутуладиган бўлса, бизга пул беринглар. Бошқа нарса бўлса, бошқа нарса. Шунда Ҳаттоб буларга фикр бераяптики, буни ягона йўли президентни ўлдирасизлар. Президентни портиллатасизлар. Покушение қиласизларми, самолëтда кетаëтганда стингер билан уриб ташлайсизларми, президент Ислом Каримов жисмонан йўқ қилинса, Ўзбекистондаги ҳамма ҳолат ҳам йўлга тушиб кетади, йўқолган домланглар ҳам қайтиб келади, Ўзбекистонда ҳеч қанақа уруш-жанжал бўлмайди. Битта одамни ўлдиришлик билан ҳамма ëқ кифоя бўлади деяпти. Бўлмаса, бунинг учун нима қилишимиз керак? Бунинг учун ҳарбий подготовкадан профессионал даражада ўтишинглар керак деяпти. Булар бор кучини, маҳоратини ташлаб аввалига уч киши, кейин 150 киши бўлаяпти булар. Чеченистонда қатъий лагерда тренировка қилаяпти бу болалар. Ана энди бу чеченлар қаттиқ тренировкадан ўтганларнинг ичидан 10 та профессионал деб Ҳаттоб ўзи танлаб олаяпти. 10 таласига бошлиқ қилиб Каизй Муродуллони олаяпти булар. Сан Казий Муродулло сан мана шу 10 таласининг раҳбарисан. Ҳатто Доғистонга Ҳаттоблар ҳужум қилган вақтида ҳам ана шу ҳужумда иккита бригаданинг биттасининг қўмондони қилиб казий Муродуллони олаяпти. Лақаби Иззат бўлган у ерда. Иззат бошчилигида катта зафарлар бўлаяпти. Бу бола отиш бўйича, қурол тай.ëрлаш бўйича, заҳар тайëрлаш бўйича, бомба тайëрлаш бўйича ҳамма томонлама ютаяпти профессионал. Мақсад битта қори акани олиб чиқиб олиш. Бошқа мақсад йўқ. Ислом давлат қилиш, у қилиш, бу қилиш, бунақа мақсад йўқ. Булар энди тренировкадан ниҳоятда мукаммаллашгандан кейин энди булар Ҳаттобдан ажраб чиқиб у ердан энди биз Ўзбекистонга кетдик. Биз Ўзбекистонда шундай қилмоқчимиз. Шунда Ҳаттоб айтаяптики, сизлар ҳозир бориб портлатмоқчимисизлар деяпти. Бу вақтлар 1998 йилнинг воқеалари булар. Биз пўртиллатмоқчимасмиз. Ҳозир биз тайëргарлик қилмоқчимиз. Тайëргарлик қиласиаларми, пўртиллатасизларми ман сизларга бир нарсани ауйтиб қўяй. Ўзбекистон жиҳодий ҳаракати бор, бунинг раҳбари Муҳаммад Тоҳир деяпти, марказий қароргоҳи Қундузда деяпти. Сизлар бу билан алоқага чиқинглар. Улар бошлайдиган жиҳодий ҳаракат билан биргалашиб ҳаракат қилмайдиган бўлсаларинг, бу мақсадинглар ҳам амалга ошмайди, ëки улар сизларга мешат беради ëки сизлар уларга мешат берасизлар деган гапни айтаяпти. Ҳаттобга айтаяптики, биз Тоҳирни эшитганмиз, кўрмаганмиз. У ўзи қачон кирмоқчи Ўзбекистонга? У айтаяптики, шариатга кўра, ислом дини қоидасига кўра аввал етарлича тренировка қилиниши керак, катта куч тўпланиши керак. Кейин оммавий ҳужум ҳолатда ëки партизан усулида Ўзбекистонга бостириб кирилади. Ҳпозир ман эртага, бир йилдан кейин киради дея олмайман. Лекин Ўзбекистонга аниқ киради улар. Ўзбекистонга кирга вақтида биз ҳам ëрдамга борамиз деяпти. Лекин ман сизлрни тренировкада тайëрлаб етиштирдим бориб туриб иш қилишинг учун эмас, сизлар ўжша жиҳодий гуруҳ билан битта бўлиб маслаҳат қилинглар деяпти. Булар келиб Тоҳирни таниган машҳурлар билан гаплашаяптики, Тоҳирнинг характери қанақа? Биз ҳозир Каримовни тинчитиб юборамиз десак добро берадими? Рози бўладими бўлмайдими? Ҳаммасини сўраяпти. Улар айтаяптики, Тоҳир рухсат бермайди деяпти. Нимага деса, Тоҳирвой буни террор буни отиш эмас, Ўзбекистонга умуман бостириб кириш билан, Ўзбекистон ҳукуматини ўнтариб ташлашлик билан, переворот йўли билан ички ишлар министрлари, СНБ, ҳарбийларни ëки президентларни террор қилиб ташлашлик билан қатъий бир ҳужум билан Ўзбекистонни олмоқчи булар. Унақа кириб туриб банг эттириб қочиб кетиш эмас деяпти. Деса, биз Тоҳирга айтмай турайлик ҳозир. Ҳозир биз тайëргарликни қилаверайлик, вақти келса айтамиз деяпти. 1998 йилда бўлаëтган гаплар булар ҳаммаси. Кейин булар ҳаракатини бошлаяпти. Маблағ ҳам тўплашаяпти. Маблағ асосан бомба тайëрлаш учун бўлмаяпти. Маблағ асосан инфиормация сотиб олишлик учун. Булар ўзининг атрофига Бобожонов Улуғбек Шеров Шерзодга ўхшаган кишиларни топаяпти. Баъзиси президент аппаратида телефонда ишлайдиган кишилар, баъзиси у ерда бу ерда. Булар билан яхши контакт қилган. Яхши болалар, мусулмон болалар. Буларга бўлаëтган вақт президент мэқачон мажлисга келади, қачон Дўрмон қароргоҳида юради, биз қайси пайт ўлдирсак президнетни ўлдира оламиз, фақат шуни ўлдиришлик учун булар ахборот тўплаяпти. Олти ой ахборот тўплаяпти. Ҳар ахборот тўпланганда булар ўтириб мажлис қилаяпти. Казий Муродулло ўтириб қандай қилиб взрыв қилишликни. Биринчи мажлис шундай бўлаяптики, Каримов кортежда келаëтганда беш-олтита машинаси билан шуиндай чиқамиз отиб ташлаймиз деяпти. Ахборот берганлар айтаяптики, бу ишинглар нотўғри бўлади, чунки Каримов машинанинг ичида бўлмайди. Машинанинг ўзи қуп-қуруқ бориб келади деяпти. Бу пландан воз кечишаяпти. Иккинчи КамАЗга машина юклаб Зикир Ҳасанов машинага ўтирадида Дўрмон қароргоҳига бостириб кириб портиллатамиз деяпти булар. Деса, Дўрмонга киргунингизча учта-тўртта пост бор. Битта постдан ўтарсиз, иккита постдан йўлда ҳалок бўласизлар. Каримовни қўриқлаш ниҳоятда кучли деяпти. Буям отмен бўлаяпти. Ëки Каримовнинг қизини Лола Каримовани ўғирлаб кетамиз. Каримовга ултиматум қўямиз бизни домламизни чиқариб берасан деб. Булар айтаяптики, Каримов шунақа диктатор зотки, Саддам Ҳусайнга ўхшайди. Куëви келса ҳам отиб ташлайверади. Шунга ўхшагн бу одам. Безполезно бу нарса деяпти. Бўлмаса бинога кирганда Олий Мажлисда пўртиллатиб юборамиз деяпти. Деса, бинога кирган вақтида видео кассеталарга олинади. Мажлис тугагандан кейин икки кундан кейин мажлис бошланди деб эълон қилинади. Аслида мажлис тугаб бўлган бўлади. Мабодо взрыв бўлса ҳам бинонинг ўзи пўртиллаган бўлади. Кирмайди у ерга деяпти. Булар фақат чора излаяпти. Кейин яна бир ахборот тушаяптики, Исроуил посолствоси ëки Амеирка посолствосида Каримов мажлис ўтказади. Демак, посолствони урамиз деб туриб булар Исроил посолстволарига, Америка посолстволарига бомба ўрнатиш ҳаракатини чизаяпти. Чизса айтаяптики, келиши аниқку, лекин қачон келишини ҳеч ким билмайди деяпти. Булар ҳеч йўлини тополмаëтган бир пайтида Бобожонов Улуғбек буларга информация олиб келиб бераяптики, 98 йил якуний ҳисоботларига биноан Тошкентда катта мажлис бўлмоқчи. Шунда Ислом Каримов нутқ сўзлайди. Уч ярим соат бўлади шу ерда. Ана шу бинони пўртиллатсанг ютасан деяпти. Бу фикр Бобожонов Улуғбекдан чиқаяпти. Ана энди булар зудлик билан тўққиз киши ўзини маҳорати билан селитра, олтингугурт, алюмин пудралар тратил шашкалари билан қўл бола қилиб икки тонна бомба ясаяпти булар. Бомбани ясаб бу числоси қачон бўлади деса, 98 йил ноябрларга тахминан бўлмоқчи. Лекин числосини бўлишига бир ҳафта қолганда айтаман деб ваъда бераяпти. Бу информацияни сотиш учун ҳар қанча пулга тайëр беришга булар 16 феврал воқеаси учун. Давлат ҳеч курсда эмас, билмайди бу взрыв бўлишлигини. Хавфни Тоҳирвойлардан кутаяпти. Ичкаридан бу чиққанини билмайди. Чунки давлат билмаслиги Тоҳир Жумалар ҳам билмайди. Танимайди буларни. Булар ҳаракат қилиб юрган вақтида бизни Баҳром Абдуллаев деган Ўзбекистон бўйича жиҳодий ҳаракат амири бор эди. Охирги маҳалда сайловимиз тан олган эди шуни Ўзбекистон жиҳодий ҳаракатни бошқаради деб. Шу энди ҳар бир вилоятга ўзининг масъулларини тераëтган вақтида Тошкентга ҳам Чеченистонда тренировкадан ўтиб келган болалардан бир кишини масъул қилиб қўяяпти. Масъул ҳамма чеченга бориб келган болаларни рўйхатини олиб, бу ерда жиҳодий ҳаракатга шай туришлик Тоҳиржон икки йилдан кейинми, беш йилдан кейинми бостириб кирса, Тошкентда террористик ҳаракатни бошлаймиз деган ҳаракатларга тайëрланиш керак. Шунда Ҳаттоб буларга айтаяптики, Ўзбекистонни ичида, Тошкентда деяпти шунақа профессионал йигитлар бор Иззат бошчилигида. Буни ман тайëрлаб жўнатганман. Буларни ҳам сафингларга қўшиб олинглар деб Ҳаттоб айтаяпти. У айтмагунча буларни танимайди улар. Кейин Баҳром Абдуллев у ëқдан келган наколка билан келиб буларни топаяпти. Топиб, кодларини айтиб, сиз Иззат экансиз Казий Муродуллога. Шунақа Ҳаттоб сзинигн адресингизни айтди. Хуллас Ўзбекистонда шунақа қилмоқчи экансизлар. Шу нарса ростми деяпти. Ҳа деса, мана ҳозир сенинг аскаринг қанча бўлса, менда ҳам шунча аскар бор. Биргалашиб қиламиз. Фақат бир шарт борки, сан бизга итоат қиласан, ман Тоҳир Йўлдошга итоат қиламан. Тоҳир Йўлдошғев жиҳодий ҳаракат, халқаро жиҳодий ҳаракатларга итоат қилади. Ўзимча ман ҳам иш қилмайман, ўзингча сан ҳам иш қиламйсан деяпти. Келишдикми, келишдик. Бўлмаса нима қиламиз деса, бўлмаса ҳозирги биринчи тақдимот шу бўлаяптики, президентимизни пўртиллатмоқчимиз. Бомбамиз тайëр. Биз Тошкентда бир эйлам ўткиза оламиз. Гўзал бир тўй қилиб бера оламиз. Жиҳодни тўй деймиз биз. Тоҳир нима дейди деяпти. Баҳром Абдуллаев айтаяптики, сизлар жуда шижоатинглар кучлик. Тайëрсизлар. Қўшилиб бир нарса бўлмасдан туриб у қилиб юборамиз, бу қуилиб юнорамиз деяпсзиалр. Сизлар Тоҳир билан кўришинглар, бошқа қилинглар. У айтаяпти Йўқ сан амиримисан Ўзбекистон бўйича? Ҳа. Сан билан келишганимиз келишганимиз. Бўлмаса сан тўхтаб тур. Тоҳир Йўлдошга бориб мана шу мақсадларингни битта-битта тушунтирай бориб. Тоҳир Йўлдош нима дейди. Кейин унга қараб гаплашамиз деяпти. Баҳром Абдуллаев манга телефон қилаяпти. Телефонни олаяпман Тоҳир билан срочно кўриштиринг мани деяпти. Ман айтаяпман Баҳромга бўпти тез сизлар етинглар. Дубайга етиб келинглар. Дубай орқали ман сизларни кўриштираман кейин. Булар Дубайга етиб бораяпти. Уч киши боришаяпти булар. Бир киши андижонлик ўша ерда қолаяпти. Буни телеохранители бўлган Зоҳид Деҳқонов билан Баҳром орқага қайтаяпти. Тоҳир Йўлдошев билан юзма юз кўришаяпти Баҳром Абдуллаев. Баҳром Абдуллаев Тоҳир ЙЎлдошга бошлаяпти. Хуллас, деяпти, сизнинг ҳамма айтган нарсангизга биноан биз Ўзбекистоннинг ҳамма ëғини тайëргарлик қилиб қўйган эдик. Лекин бир муаммо бор. Қанақа муаммо? Казий Муродулла бошчилигида Иззат лақабли Ҳаттобнинг подготовкасидан ўтган тўққиз кишилик группа бор экан. Уларга группасининг дастаклари яна 50-60 та бошқа группалари ҳам бор экан. Улар резерв экан. Жиҳод керак бўлиб қолса бошлайдиган. Буларнинг мақсади жиҳод эмас, фақат Каримовни ўлдириш экан. Қачон Каримов мажлисга келади, нима қилади, ҳаммасини яхши билар экан булар. Шунинг учун ман срочно маслаҳатга келдим. Нима дейсиз? Улар взрывни бошласинми бошламасинми? Нима қилсин? Деган ссавол таблони бераяпти. Тоҳиржон ўтираяпти, маслаҳат қилаяпти, уч кеча уч кундуз маслаҳат қиладиган ўзининг шўроси билан маслаҳат қилиб, келиб айтаяптики, Биз Ўзбекистонда ҳақиқатан жиҳод қилмоқчимиз. Чунки бу тоталитарик системани фақат қуролли йўл билан ўнтарилади холос. Лекин бу болалрни чиқиб ҳозир ўзи қилишлиги бизни ишимизни тўсиб қўяди йўлини. Шунинг учун дарҳол борасан. Срочно етиб борасан. Биринчи қиладиган ишинг Казий Муродулла бошчилигидаги тўққиз кишини Тоҳир Йўлдош сизлар билан беседа ўтказмоқчи экан. Сизлар билан юзма юз кўришиб, қурол десанглар қурол беради, пул десанглар пул беради. Шу бўладиган, қилмоқчи бўлган нарсани профессионал шаклда қилиб бермоқчи. Тез кўришувга деб олиб келасан. Олиб келиш йўли Туркманистондан Афғонистонга олиб ўтасан. Туркманистондан Афғонга ўтишлик учун Туркманистонни Афғонистондаги консули билан гаплаштираяпти Баҳром Абдуллаевни. Баҳром Абдуллаев боради, шу болаларни шу ердан ўтклазиб берасан деб Ҳиротга ўтказадси у ердан. Шунақа келишувлар бўлўаяпти. Баҳром у ëқдан етиб клеаяпти. Баҳром билан Тоҳир нимага келишди, Казий Муродулла билан нимага келишди ман умуман билмайман. Чунки ўртада ман бир бири билан кўриштираяпман холос буларни. Яхши диққат қилиб турсангиз, Баҳром Абдуллаев у ëқдан учиб келаяпти Олмаотага. Олмаотага етиб келиб телефон қилаяптио Тошкентга. Муродулла олаяпти телефонни. Нима гап деяпти деса, тўй сан айтгандан ҳам аъло даражада бўлмоқчи. Яъни жиҳод. Шошмай тур. Юзма юз кўришмагунимзича бир нарсага ҳаракат қилай тур деяпти. Ман ҳозир шундоқ Ашхободга бораман, қайтаман. Қайтиб келганимдан кейин гаплашамиз деяпти. Ана булар энди 98 йилнинг охирларида Зоҳид Деҳқонов билан баҳром Абдуллаев буларни Афғонистонга олиб ўтиб кетишни гаплашишлик учун Туркманистонга етиб келаяпти. Етиб келаяпти. Учрашадиган одамлар билан учрашилаяпти. Учрашиб “Шунақа тўққизта бола олиб келамиз. Ҳиротга ўтказасиз бизни” деяпти. Кейин қайтиб келиб буларни олиб кетиши керак. Ҳамма договорлар бўлаяптида, булар аэропортда энди Туркманистондан орқага қайтаëтган вақтида Туркманистон миллий хавфсизлик ҳаракати томонидан булар қўлга олинаяпти. Буларни мужоҳид бўлганлиги учун, жиҳодий ҳаралатни раҳбари бўлганлиги учун эмас қўлидаги паспорт Қирғизистоннинг сохта паспортлиги учун буларни подозрение билан ушлаяпти. Булар ўйлаяптики, бизни сотиб қўйибди кимдир. Биз қўлўга тушдик деб ўйлаяпти. Иккиланишга тушибн қолаяптида, буларнинг чўнтагида пул бўлган. Ҳалигиларга оғзингга сиққан пулни оласан. Бизни қўйиб юборасан деяпти. Деса улар булар наркоманлар бўлса керак деб ўйлаяпти. Қараса булар намоз ўқияпти. Тўхта наркоманга ҳам ўхшамайди. Тоза болалар булар. Кейин алоҳида-алоҳида сўроқ қилиб қарасаки, розыскда юрган Зоҳид Деҳқонов, Андижондан мелисани ўлдириб қочиб кетган Андижондаги. Зоҳид Деҳқонов, кейин Ўзбекистон жиҳоди ҳараклатининг раҳбари баҳром Абдуллаев. Булар келишиб, суюниб кетиб катта бир тилла топиб олгандай бўлиб, Ўзбекистон миллий хавфсизлигига уларни топшириб юбораяпти. Бу ëқда Иззат кутиб ўтирибди буларни. Ман Иззатларни танимайман. Ўртада Тоҳирвой у ëқда. Ўртада алоқамиз узилиб қолаяпти. Нима бўлëатганини биламймиз. Орадан 10 кун ўтаяптида манга телефон етиб бораяпти нима қўлга тушибди, ушланибди, ман Германияда эдим, қўлимга телефон бўлаяптики, шу нима қўлга тушиб қолди Баҳром Абдуллаев. Қаерда қўлга тушиб қолди? Туркманистонда экан. Ҳозир қаерда экан? У ерда, бу ерда. Энди ман пулимни, кучимни, таниш-билишларимни баҳромни олиб чиқиб олиш учун ҳаракат бошакляпман. Ҳаракат бошласам, манга натижаси шу даражада етиб келдики, ҳеч қанақа натижа бўлмайди. Пул рол ўйнамайди, чунки булар уже Ўзбекистон СНБсида подвалда ўтирибди. Тоҳир ЙЎлдош буларга шарт қўйгани шундай деганки, уларни илтимос билан олиб келасан. Бўлмаса зўрлаб олиб келасан. Мабодо унамаса, отиб ташлайсан деган буйруқ берган буларга баҳром Абдуллаевга. Чунки буни автоматик тўхтатиб туриш керакки, тез орада Ўзбекистонга Тоҳирвой жиҳод бошламоқчи. Шунинг олдини тўсиб қўймаслиги керак 16 феврал. Ана энди баҳром ушланиб қолаяпти. Алоқа узилиб қолаяпти. Иззат ҳам билгандан кейин нима қиламиз деса, ана бизнинг йўлимизда 16 феврал эмас шу президент мажлисга келганда портиллатиб юбораверамиз деяпти. Ҳамма ëқ билгандан кейин Тоҳир Йўлдошев бизга тез телефон қилаяптики, Тошкентга масъул янги сайлансин тез. Янги масъул кераклуи одамлар билан кўришсин деяпти. Янги масъул Болтаев Оловуддин бўлаяпти. Ўртага чиқаяпти. Янги масъулга сразу хабар берилаяптики, баҳром қилмоқчи бўлган ишни келган жойидан давом эттиринглар. Болтаев Оловуддин биринчи марта Казий Муродулла билан кўришаяпти. Нима қилмоқчи эдинглар? Баҳром қаерга кетди, нима бўлди? Баҳром шунақа взрывга рухсат олиб келиш учун Тоҳирнинг олдига кетганди. Қайтиб келиб ушланиб қолди. У нима прикза олиб келганини билмаймиз. Лекин буям яқин қолаяпти. Бугун-эрта президент аппаратурага келса, портлатишимиз керак деяпти. Бўлмаса тўхтаб туринглар ман бораман. Манга яна телефонга чиқаяпти бу. Орадаги мавзулар ҳаммаси мандан сир тутилаяпти. Манга айтилмаяпти. Чунки бу Иззат билан Тоҳир Йўлдош орасида бўлаëтган воқеа. Кейин мен Олловуддин буилан Дубайга иккинчи ҳайъатни жўнаттираяпман. Мани вазифам ташкиллаштириб қўйиш холос. Болтаев Оловуддон бораяпти Дубайга. Борса, Болтаев Оловуддинга худди шу приказ келаяпти. Приказ шуки, буларни Туркманистон орқали олиб чиқасан. Ëки бошқа йўл орқали катта пул билан Олмаота орқали олиб чиқасан. Мабодо чиқмаса, отиб ташлагин деган буйруқни бераяпти. Отиб ташлашлик учун Тоҳирга қарашли чеченда тренировка қилиб келган Муродуллага қарамасдан бошқа хоразмлик группалар бор эди, жабҳа, террористик группа. Буларни кучи билан отигнлар буларни. Чунки тўртта-бештаси ўлишлиги билан Ўзбекистонда бўладиган катта жиҳоднинг олдини очамиз биз. Мақсад битта президентга пақ этиш эмас бизники. Давлатни 100 фоиз олиш бизники. Болтаев Оловуддин у ерда кўришувда бўлиб турган вақти феврал ойига тўғри келаяпти. Ман тарихни қисқа қилиб тушунтираяпман сизларга. Болтаев Оловуддин ана шу жойда нимадан Олмаотага учиб келаяпти Истанбулдан, Дубайдан Олмаотага учиб келаяпти. 15 феврал кунга етиб келаяпти нимага. Булар бомбалар тайëр қилинган Абдулла Қаҳҳор кўчасида тўққиз киши ҳар кеча-кундуз телефонда приказда турибди. Булар Тоҳирвойдан приказ кутмаяпти. Каримов нимани бошлашлиги, мажлисни. Мажлис 25 февралга эълон қилинган экан. 25 феврал куни 98 йил ҳисоботлари якунларига аниқ бўладиган. Ноябрдаги декабрга қолдирилган, декабрдаги январга қолдирилган, январдаги 25 февралга қолдирилган. Ана энди 25 феврал куни взрыв бўлишлик кераклигини Оловуддин билади. Бориб Тоҳирвойга 25 куни бўлар экан деяпти. Орада қанча вақт бор? 15 кундан ошиқроқ вақт бор. 10 феврал куни кўришаяпти булар. Етиб борасан, худди шу операцияни бажарасан. Буни Муҳаммад Солиҳ ҳам билмайди, манам, ҳеч ким билмайди бу нарсани. Болтаев Оловуддин 15 феврал куни Олмаотага келиб тушаяпти шу приказ билан. У ҳам телефон қилаяпти нимага. Телефон қилса, Муродулло олаяпти. Муродулло деяпти, ҳа деса, худди ўша гап. Тўй шу даражада бўлади, фақат мани кутиб олинглар. Ман эртага кириб бораман, 16 феврал куни кириб бораман. Мани фалон жойда кутиб олинглар деяпти. Телефонни қўйгандан кейин орадан икки соат ўтгандан кейин Казий Муродулланинг телефони жиринглаяпти. Шундай олса Бобожонов Улуғбек. Ало деяпти, ҳа деса, мажлис эртага кўчирилди деяпти. 25 дан 16 га кўчирилди деяпти. Энди бу изменга тушиб қолаяпти. Оловуддин нима хабар олиб келган, бу нима олиб келган, бизга унинг хабар олиб келиш келмаслигининг қизиғи йўқ. бизга қуш қафасга тушса бўлди. Яъни Каримов келса, портиллатиб юборсак қутуламиз диктатордан. Бошқа ишимиз йўқ бизни. Етиб келса келди, келмаса болаларни сразу тўққизтани тўплаб тайëрланавер деяпти. Кечаси билан намоз ибодат қилишаяпти булар. Автомат оружие ҳаммасини тайëр қилишаяпти булар. Тайëр ҳолатда туришибди. Вазирлар маҳкамасига иккита машина ўрнатасизлар. СНБ нинг биносига битта ўрнатасизлар. НБУ банкига битта, бу ерга, бу ерга ҳамма объектлар белгиланаяпти тўққиз кишилик. Взрывга умуман кетган пул, ҳисоботларга ҳам кейин айтаман, тўхталаман алоҳида. Ҳамма ëқ келишилаяпти. Эрталаб мажлис соат 10 да бошланиши керак экан. Бешта кам 11 га портиллайдиган қилиб ҳамма ëқни тайëрлаяпти булар бомбани. Эрталаб Болтаев Оловуддин уйига кираяпти, бошқа бўлаяпти, бу ерда Ўзбекистон ҳяукумати розыскларни эълон қилаяпти. Керакли одамларни ушлаш операцияси бошланаяпти. 16 февралдан 5 мартгача деярли 16 га алоқадор бўлган ман, Рустам маматқуловга ўхшаган Ўзбекистон ичидаги кимлар ушланган бўлса, ўзи ушланиб бўлинаяпти ўша вақтнинг ичида. Ана энди мана шу воқеалар бўлгунча, асосий мавзуга ман ҳозир ўтаман, умуман ман думкада эдим. Бунақа бўлиши мумкин эмас бу. Нима учун Каримов ўлмай қолади? Нима учун булар пўртиллатворди. Нима учун Тоҳирвой бизни курсга қўймасдан бунга приказ берди бориб пўртиллат деб. Нимага Солиҳ ҳеч нарсани билмадй? Ҳамма нарсада миллионта саволдаман. Ўзим билан ўзимман. Мани МВД га олиб еклишгаб вақтида сўроқ, терговлар бошланаяпти. Қарасак терговлар ўзи ким нимаман ман, хорижда нима қилганман уже ҳамма показаниелар бериб бўлинган. Ман у ерда қийновга ҳам муҳтож эмасман, бошқа нарсага ҳам. фақат бу тўғри, бу нотўғри дейишдан нарига ўта олмайман. Дардимни ҳам тушйнтира олмайман ман. Ман билмасдим, кўрмагандим, бу нарсани ҳам айта олмайман. Чунки ростдан ҳам ман билмайман. Ростдан ҳам бошқалар билмасди. Лекин энди ким қилди, қанақа қилди, нима учун булар ўлмай қолди деган тонкость бор. мана шу жойи ниҳоятда опасний нарса. Шуни билиб қолиниши керак. кейин билдик. Баҳром Абдуллаев билан ман кўришаяпман тергов вақтида, Козим Зокиров билан кўришаяпман. 16 феврал воқеасидаги машҳур кишилар билан хоҳ машинада, хоҳ терговда, хоҳ юзлаштиришда кўришаяпман. Шу маҳалда Баҳром Абдуллаев араб тилида манга шу бўлган воқеалар ки томонидан уюштирилди, кимлар курсда бўлди, ҳаммасини тушунтириб қўяяпти. Манда қолди шу нарса. Хўп, ана энди мақсадга ўтамиз. Баҳром Абдуллаев бу ëқда СНБ нинг подвалида ўтирибди. Подвалда ўтирган вақтида Баҳром Абдуллаевни “Сан мужоҳид экансан. Террорист етиштираяпсан. Бу Зоҳид калла олган экан” деган алоҳида уголовний дело кетаëтган вақтида Баҳром Абдуллаевга қатъий буйруқ бўлган Тоҳирвойдан нима қилиб бўлса ҳам, ўлдирасанми, йўқ қиласанми тўхтат деган буйруқ бўлган. Булар айтаяпти “Тўхтанглар. Сизлар бу дело-пелони йиғиштиринглар. Тошкентда взрыв бўлмоқчи. Шу взрывни тўхтатгани келаëтиб қўлга тушиб қолдим” деяпти.

Паҳлавон Содиқ: Тергов даврида СНБга айтаяпти.

Зайниддин Асқаров: Ҳа, буни йиғиштиринглар деяпти. Портиллаш бўлмасидан олдин бўлаяпти. Буни ман тўхтатаман. Адресини бераман керак бўлса. Иззат ким у, қаерда тренировка қилган, бомбаси қанча буларни. Майли ушлаб отворсанглар ҳам майли. Манга мукофот берасизларми, қамоқда чиқариб юборасизларми бу сизларнинг инсофинглар. Шу нарсани тез тўхтатинглар. Срочно тўхтатинглар. Ман именно шуни тўхтатгани келаëтган эдим деяпти. Булар олдинига ишонмаяптида, кейин қараса, бу нарса жиддий. Ростдан ҳам бўлмоқчи. Ана бу масала муҳим нарса энди эшитиб турилса. Баҳром Абдуллаев шу вақтда айтгандан кейин бунга яхши зиëфатлар қилиб берилаяпти, бошқа қилиб берилаяптида, кимлар қилмоқчи, қандай қилиб берилмоқчи, нима мақсаддалиги сўралаяпти бундан. Абдували қорини чиқаришлик учун алоҳида Казий Муродулла томонидан шу взрыв бўлмоқчи. Шунақа, шунақа, шунақа, ҳаммаси айтилаяпти. От и до айтиб берилгандан кейин Баҳром Абдуллаевга взрыв бўлгунча умуман тергов жараëни тўхтатилаяптида, алоҳида бир хонада сақланаяпти. Фақат у ибодат билан, зиëфат ибодат билан бўлаяпти холос. Кириб дўхтирлар қараяпти, соғмисан яхшимисан, бошқа гап бўлмаяпти бу ерда. Ана энди “взрыв” 15-га кўчирилаяпти. Бу болалар умуман СНБ нинг одамлари эмас, ҳалиги 9 та бола. Улар ҳеч нарсани билмайди. Мақсади – холис Каримовни ўлдириш, бу ерда бошқа мақсад йўқ бу ерда. Лекин бу ерда давлат “курс” да бўлиб қолаяпти, шу ишнинг бўлишидан “курс” да бўлиб қолаяпти.

Паҳлавон Содиқ: Олдиндан билиб қолаяпти.

Олдиндан билиб қолаяпти ҳаммасини. Ва давлатни булар қаердан билади 16 феврал воқеасини, деса, Баҳром Абдуллаев давлатнинг ичида ишлайдиган буларга информация бериб турган одамларимиз ҳам бор деяпти. Қайси куни бўлади, қанақа бўлади ҳаммасини. Булар ошкора эълон қилаяпти 25-кундан 16 февралга кўчирилди, деган нарсани ошкор эълон қилганидан кейин, буни одамлар ошкора ходимларга айтилганидан кейин, демак буни кутилган меҳмон даражасида бомбалар кутиб олинаяпти Тошкентда.

6 та машина келаяпти. Каримов келадиган вақтда билсанглар – бу дунёга, ёш болагаям, каттагаям аён – битта қуш учиб ўта олмайди у ёқ бу ëққа. Лекин 6 та катта машина хотиржам келиб, вазирлар маҳкамасининг олдига қўйилаяпти. Ҳеч ким қарши чиқмаяпти.

Паҳлавон Содиқ: Ҳукуматнинг ўзи кузатиб турибди ўша нарсани.

Кузатиб турибди ҳамма нарсани. Банкка қўйилаяпти, вазирлар маҳкамасига қўйилаяпти, ҳаммаси қўйилаяпти. Булар керак эмас. Мақсад – буларни ушлаш эмас, портлатишни тўхтатиш ҳам эмас. Мақсад, кейин мақсадга ўтаман, асосий мақсадга. “Взрыв” бада-баданг портлашганидан 5 минут ўтар-ўтмас, Ислом Каримов, Рустам Иноятов, Зокир Алматов майдонга етиб келишаяптида худди олдинги тайёрланган сценарийдан хабардор бўлгандай, бу нарсаларни диний “религиозный фанатик” лар қилди, ким қилганлигиниям биламиз, бирон муддатда ҳаммасини тутамиз, деган табло чиқаяпти, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ. Нимага деса, олдиндан Баҳром Абдуллаев “курс” га қўйган бу нарсани.

Ана ундаги ҳозир – бир минут, гапимни тугатиб олай – ана энди Баҳром Абдуллаевга келиб, булар сан яхши билар экансан, ҳамма нарсани бизга айтдинг, энди ишондик санга, буларни тўхтатсак, мукофотлаб сени чиқариб юборамиз, тақдирнома, деб кўтаришаяпти-да, бу ҳамма ёқни айтиб бераяпти Баҳром. Фалончи, фалончи, фалончилар қилди. Дарров расмлари шундай автоматдан чиқарилаяптида, фалон минг доллардан ким ушласа. Ана уни вақтида булар чиқиб кетиб бўлганди. Буларнинг ушланиши ҳам муҳим эмас эди. Чунки ушланилса, булар Солиҳгаям алоқаси йўқ, Бирликкаям алоқаси йўқ, муфтийгаям алоқаси йўқ, Тоҳир, Жумагаям алоқаси йўқ. Улар ушланганидан кейин табло унақа чиқмасди-да, бу керак эмасди. “С фонтом” “розыск” эълон қилинди-да, лекин бу ёқда ҳамма одамни йиғиштириб олинди, ҳаммасини. Йиғиштириб олгандан кейин, ана энди биз нима учун рол ўйнаб бердик “16 феврални биз қилдик. Муҳаммад Солиҳни алоқаси бор”. Ëки Казий Муродулло чиқиб, Козимжо Зокиров чиқиб айтиб ҳамма нарсани бўйнига олиб ташлаяпти. Ëки Баҳром Абдуллаев чиқиб айтаяпти биз йиғлаб кечирим сўраяпмиз. Сабаб бор бу ерда. Сабаб, катта сабаб шуки, Оллоҳ учун рост гап гапиришимиз керак. Ëлғон гапиравериб, ëлғон показание беравериб жонимизга тегиб кетган. Рост бўлмагунча, қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда ҳам чиқаверади. Козим Зокировга айтишаяптики, “Шу Казий Муродуллоларнинг ҳаммасининг сан раҳбарисан. Биз взрывга спецон жўнатдик деган показание берасан. Муҳаммад Солиҳдан ман добро олиб келганман дейсан. Ҳаммасини Муҳаммад Солиҳ бошқараяпти деб берсанг, мукофотига 1,5 миллион доллар оласан” деяпти. У одам “пул олмайман” деяпти. Қийновларда ҳам ҳеч нарсани тан олмаяпти. Охири бу тан олаяпти. Нимага тан олаяпти деса, “Абдували қори ака билан сани кўриштирамиз. Бизни қўлимизда турибди” деган ваъдани беришаяпти бунга. Абдували қори акани у киши шахсий телеохранители, ноиби бўлганлиги учун Абдували қори акани ишқида бу ҳамма нарсани бўйнига олиб юбораяпти. Биз кирсак ҳам бизга илтимос қилиб “Рол ўйнаб беринглар. Қори акамизни ҳам қўйиб юборишар экан. кўриштиришар экан. ҳамма нарсани бўйнингларга олинглар” деган нарсани Козимбек Зокиров бизга ялинаяпти. Биз ҳам бўпти деяпмиз. Биздан нима кетди Муҳаммад Солиҳ, фалон, фалончани ëмонлаб қўйишлик ë бошқа нарса. Биздан нима кетди. қори акани кўрадиган бўлсак, қори ака тирик экан,. бу чиқар экан битта эмас минглаб жонимиз қурбон бўлсин. Биз устозни қаттиқ ҳурмат қиламиз. Ана энди асосий масалалардан биттаси Баҳром Абдуллаев тергов вақтида “Зайниддин, манга булар вышка бериб юборар ëки қўйиб юборар. Билмайман. Лекин взрывни олдиндан фалон куни фалон числода фалон фалонларга хабарини берганман. Именно Йўлбарс Шералиев деган СНБнинг катта офицерига мен хабар берганман” деган гапни гапираяпти. Хуллас взрывни булар қилганлиги, ҳақиқатан Тоҳир Жумалар нега менга айтмаагнлиги, Солиҳлар нимага буни билмасдан менга топ деганлигини кейин тушундим. Ҳақиқатда булар эмас экан. бу болаларни ушламасдан қочиб кетишлиги ҳам бежиз эмас экан. ана энди 17 марта кўриштирган одамман ман Тоҳир билан Жумани. Мақсадим Муҳаммад Солиҳ мухолифат ҳаммаси битта бўлсаю, эзгу ишларда битта бўлиб Каримовни ўнтариб ташласаю Ўзбекистонда бир демократ ҳаракат, исломийлар ва ҳаммасининг бошига қуëш чиқса эди деган ниятим бор эди холос. Аслида Солиҳ билан кўришишни Тоҳир ҳам хоҳламаган, Тоҳир билан кўришишни Солиҳ ҳам хоҳламаган. Ман кўриштирганман. Ўртадаги асосан ташкилотчи манман.

Паҳлавон Содиқ: Судда сизга нима ваъда қилишди?

Зайниддин Асқаров: Энди ҳозир судга маъносига келаман. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам вақтларида саҳобийлардан 10 таси кофирларни қўлига асирга тушиб қолган. Шунда ҳаммасини қатлиом қилишга, ўлдиришга буюрилган. Шунда битта-битта Оллоҳ йўлида қозонга ташланаëтганида саҳобийлардан биттаси йиғлаб “Қанийди мани жоним сочимни толасича бўлсаю Ҳақ йўлида ҳамамси қозонга ташланса” дейди. “бу жуда фанат экан. бу ëққа кел. Санга битта шарт қўйсам бажарасанми?” дейди. “Нима шарт?” дейди. “Мани пешанамдан ўпиб сан зўр акансан” деб қўйсанг, ман сани кечираман дейди. Бу айтдики, 10 та биродаримни ҳам кечирасанми деди. Ҳа деди. “10 та биродаримни ҳам кечирсанг, ман сани пешанангдан ўпаман” деб унинг пешанасидан ўпиб кечирим сўради. Шунда 10 тасини озод қилди. Умар (р.а) айтдики, “бу 10 тасини қутқариб қолишлик учун гуноҳ иш қилгани йўқ. Ҳамманглар шуни пешонасидан ўпинглар” деди.

Менга бўлган ваъда Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги олтита “вышка”дагилар отилмаслиги эди. Отилмай, «вышка» бериб, президент томонидан кечирим сўралишлик, кейин авф қилишлик ваъда қилинган. Охири ман ваъда қилдим, бўпти, ман рол ўйнаб бераман Муҳаммад Солиҳни ёмонлашми, ҳа. Муҳаммад Солиҳ билан бизнинг келишувимиз шу эдики, Муҳаммад Солиҳ, “Сизлар золимнинг қўлига тушиб қолган вақтингларда манга туҳмат қилиш керак бўлиб қолса, мани сўкиш керак бўлса сўквораверинглар, чунки халқ ҳам билади буни, ҳамма яхши билади”, деган. Муҳаммад Солиҳ хафа бўлмайди, деган мақсадда ман майли деб Муҳаммад Солиҳга туҳмат килиб, 16 га алоқаси бор, 1 миллион 600 минг берган эди, Тоҳир спонсор эди деган нарсаларни ман йиғламсираб гапириб, рол ўйнаб беришга рози бўлдим.

Мақсадим, мани мақсадим Баҳром Абдуллаевдек «легендарный» қориларни асраб қолиш эди. Ўзбекистон халқининг ичида 70 минглаб унинг орқасидан эргаштирган мухлислари бор эди. Бизнинг устозимиз бўлади у. Абдували қори акаларнинг чиқиши эди, қори акаларнинг ҳаммаси авф бўлишлиги эди, шуларнинг ҳаммаси именно Ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, “Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шунинг ролини ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан”, дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун ман шу нарсага мажбур бўлганман ўша вақтда. Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга “вышка” берворди. «Вышка» берворишининг сабаби, улар сирни биларди. Сирни билишлиги учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб ўтиб кетган эди ҳаммасини, шундай-шундай-шундай бўлган деб.

Шунинг учун сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало “Эрк” партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз. Ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз ва Тоҳир Йўлдошевларнинг қилмаган ишларини қилди деб айтганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.

Шунинг учун 16 феврални ким қилди деса, ҳақиқатда Оллоҳ розилиги учун, Абдували қори акани чиқариш учун унинг шогирдлари қилди, лекин давлат 100 фоиз курсда эди. Именно Йўлбарс Шералиев, Рустам Иноятов курсда эди бу нарсадан. Ва бу нарса оддий кузатиб турилган эди. ҳақиқатанҳ президент картежи келганда, ўшанда машинада йўқ эди, ҳеч ким йўқ эди. Взрыв вақтида бирор бир давлат арбоби ўлгани йўқ. ҳалиги постовойлар ўлди. Кўчадан кетаëтганлар ўлди взрывда. Ана энди Тоҳир Йўлдошевлар Боткенга кирди ëки Сариосиëга кирди, чиқиб биз қилдик деяпти, катта-катта ишларни биз қилдик деяпти. Ниам учун бир кичкинасини олмайди. Тоҳир манга нимага айтмаагнлиги сабабини тушуниб олган бўлсанглар керак.

Муҳаммад Солиҳни – Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда – умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг ëлғон ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос.

Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя килса, яхши тураверамиз. Лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтишимиздан тўсиб қўймайди бизни. Мана бу асосий масала. Энди Ўзбекистондаги ислом Каримов ва бизни мухолифатлар ўртасида ман трашқи ишлар масъули сифатида шу нарсани мурожаат қилмоқчиманки ва бу мурожаатим интернет орқали яқинда чиқиб қолади, ташқарига чиқариб юборилган, бу мурожаатни бешта зонада керак жойларга чиқартириб юбордим. Ман Туркияда юрган вақтимда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари топталаяпти, мусулмонлар қийнатилаяпти, ислом Каримов ростдан ҳам ислом дининигн душмани, мусулмонларни йўқ қилиб юбораяпти деган даъвода юрардим. Ўзбекистонга қайтиб еклиб буларни қилган муомалаларини кўриб, ëлғондан булар яхши экан деб кўз юмишга мажбур бўлдим. Лекин тўрт йилу саккиз ойда менга қилинган муомала Ўзбекистон зоналаридаги одамларни, биродарларни ўлдириб ташлашликлар, христиан динига ўтказишлар, қийнашлик, тирноқларни суғуриб олишлик, аëлларга тажовуз қилишликларни кўргандан кейин олдинги йўлим ниҳоятда тўғри экан. олдинги йўлимдан ҳеч қачон қайтмадим, яна шу йўлимдаман. Ман яна иншооллоҳ қамоқдами кўчадами бу диктаторларга қарши курашаман. Бу биринчи масала.

Иккинчи масала, асосий иккинчи масала, бугун Ўзбекистонда диний назорат бошчилигида, Абдурашид муфтий бошчилигида бутун халқни алдаб “Каримов мусулмон. Ўзбекистонда ислом динига қаршилик бўлмаяпти. Ҳамма эркин эминда юрибди”. Халқимизга айтмоқчиманки, бу Абдурашид қорилар, Рашид қори, Раҳматилла қорилар, Анвар қорилар, Абдулазиз Мансурлар ҳаммаси СНБга хизмат қилаëтган Ўзбнекистоннинг сотқин шайтон қори, ўшанақа одамлари булар. Умуман ислом билан алоқаси йўқ буларни. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳақиқатда Каримов динимизга қарши одам. Ҳақиқатдан динни ростдан ҳам йўқ қилиб юбораëтганини, ман инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгувчи инсон сифатида ҳақиқатда кўрдим шу нарсани. Ҳақиқатан Ўзбекистонда топталаяпти шунақа. Кўзим билан кўрдим ман. Бу Ўзбекистонни халқи алданаяпти. Бизда фақат иккита нарса етишмаганлиги, мухолифатни бирлашмаганлиги, бу 10 йиллик 15 йиллик зулмдан ҳам иншооллоҳ қутулиб чиқамиз ва шундай вақт келадики, Иванов, Гдлянлар 90-йилларгача узбекский дело деб ўзбекларни қанақа қийнатган бўлса, улар кетгандан кейин Россиянинг устидан узбекский делода уларнинг қанчалик ҳозир устидан кулинаëтган бўлса, бугунги ҳукумат устидан, бугунги прокуратура, ички ишлар, СНБлар устидан бизнинг халқимиз шу даражада қаттиқ кулади ҳали. Иншооллоҳ шунақа кунлар келади. бугун ҳақиқатни бутун дунë, ўзбек халқи билади, лекин айтолмайди. Айтишлик учун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари демократик жараëнлар етишмайди. Қиёматга қолмаслиги учун, қиёматда ҳамма: “Асқаров Зайниддин, бизни алдабсан-ку”, демаслиги учун ман оммавий ахборотлар орқали етказмоқчиманки, биз 16 февралда рол ўйнаб берганмиз, 16 га Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси йўқ, бизниям ҳеч қанақанги алоқамиз йўқ. тўрт йилу саккиз ойдан бери амнистия кутавериб қилдик. Ҳеч қанақа суд ҳукмида кўрсатилмаган натижада уйимизга ҳозирга қадар 66 марта ички ишлаер томонидан босқин тузалган. Ҳамма нарсани йиғиштириб чиқиб кетиб уйимизда ота-онамни овқат ейишга қошиғи ҳам қолмаган ҳозир. Икки ярим йил бўлди ота-онамни ҳам кўрмайман. Нимага деса свиданиега келишга йўлкираси ҳам қолмаган уларни. Ман ким эдим? Ман миллионлаб пулларни айлантираëтган фирманинг директори эдим. Лекин бугун қилмаган ишимга Каримовни ëки Алматов, Иноятовларнинг ваъдасига ишониб рол ўйнаб берганим учун ота-онамнинг бугун ейдиган қаттиқ нони ҳам қолгани йўқ.

Паҳлавон Содиқ: Зайниддин кечирасиз, Олег Якубов ҳақидаги баëнотингизни ва халқаро ташкилотларга имкони бўлса ҳимоя қилиш ҳақидаги мурожаатингизни такрорлай оласизми?

Зайниддин Асқаров: Хўп, Олег Якубов маъносидаги сўзим шуки, бу бутун Ўзбекистонда бўлаëтган диктатура, зулмларни ҳаммасини халққа чиндак қилиб кўрсатиб, “Қашқирлар галаси”, “Агония” деган китоблар ëзиб Ўзбекистонда, Москвада ва хорижда инглиз тилларига таржима қилиб дунëда бизни шарманда қилди. Муҳаммад Солиҳни шарманда қилди. Лекин диктатура ҳукм суриб турган вақтида ëзилган бирор бир адабиëтнигн адиби қавул бўлмайди. ҳаммаси зулм орқали, бошқа орқали ëзилган ëзувлар бўлади. Шунинг учун бу ëзувларни билиб туриб, хиëнат қилиб ëзганлиги учун Олег Якубовни халқаро суд суд қилишлигини, керакли жазони беришлигини талаб қиламан. Иккинчидан, агар Европа тикланиш ва тараққиëт банкининг ходимлари, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотлари, Ҳюман Райтс Уотчга ўхшаган ташкилотлар ëки IHM деган Германиядаги ташкилот, Оврупо инсон ҳақлари маҳкамаси яъни мани ҳимоя қилган маҳкамалар бу сўзларимизни инобатга олиб, сиëсий маҳбусларни озод қилмас экан, Ўзбекистондаги сиëсий жараëнларни қилмас экан, инсон ҳуқуқларидан аввало биз илтимос қиламиз, агар булар ҳимоя қилмайдиган бўлса, бир нарсани эълон қилмоқчиманки, Ўзбекистонда яқинда шу даражада қатлиом, жиҳод бошланадики, буни на каримов, на БМТ, на бошқаси тўхтата олмайди. Чунки ждуа қаттиқ тайëргарлик кетаяпти. Бизни йигитларимиз бу жиҳод йўлидан қайтмайди. Бу сафар фақат милиция, СНБ ходими, КГБ, МВД, ҳарбий ходимлар, қамоқхона ходимлари, президент аппарати ким кўринса ўлдириб кетилаверади. Бошқа гап йўқ. Чунки зулм пичоқдан у томонга ўтиб кетди. Шунинг учун ….

Паҳлавон Содиқ: Яъни шундай яширин ҳаракат бор ҳозир.

Зайниддин Асқаров: Ҳаракат ҳам бор, бунга тайëр ҳам ва булар ҳозир Ўзбекистон аҳолиси мусулмон бўлганлиги учун, кўпчилик мусулмон ўлиб кетмаслиги учун халқаро ташкилотларни босимига ва булар “Чиқариб оламиз. Сизларга амнистия олиб берамиз. биз ҳимоя қиламиз” деганини кутиб турибди. Мабодо ҳимоя қила олмаса, иккинчи этапга ўтилади бу нарса. Шунинг учун бу таҳдид ҳам эмас, бошқа нарса эмас. ман билган, кўрган нарсамни айтганман. Худди 1997-1998 йил Би-Би-Си орқали Ўзбекистонга бўладиган ҳужумни ман айтган эдим. Худди Збаҳром Абдуллаев 16 феврални бўлишидан икки ой олдин эълон қилган эди. булар иккаласига ҳам ишонмади. Бўлгандан кейин булар ээээ деди. Чунки булар ишонмайди. Атеист булар. Атеистлар кўрмаган, ушламаган нарсасига ишонмайди. Хйудди ман эртага бўладиган Ўзбекистонда исломий ҳаракатларни халқимизни зулмдан қутқаришлик учун қиладиган террорлари ва милицияларни сўйишлик кампания ҳашарларининг олдиндан хабарини бериб қўймоқчиманки, буни нафақат Тоҳир Йўлдош ҳаракати балки барча Ўзбекистондаги мазлум мусулмон ҳаракатлар ҳаммаси шунга онт ичишган. Иншооллоҳ бу нарса келади. Шоли сабаб курмаклар ҳам кетади деган мақолга биноан президент Каримов билан биргаликда ИИВ, СНБ ходимлари билан биргаликда Абдурашид қори бошчилигидаги муфтийлар, шайтон қорилар, ëлғончи қорилар чиқиб эрталабдаб кечгача Ислом Каримовни дуо қилиб “Бу киши бўлмаганда у бўларди, бу бўларди” деяëтган чала мулла шайтон қорилар ҳам ҳаммаси ўлиб кетади булар. Ўзбекистонда ë ҳақиқат ўрнатилади ëки халқимизнинг ичидаги ҳаракатлар ҳар бири Оллоҳ йўлида жонини беришга тайëр эканлигини ман эълон қилмоқчиман. Лекин ислом раҳмдил дини бўлганлиги учун ҳаммамизнинг мақсадимиз олдин халқаро ҳаракатлар ташкилотлар Ўзбекистонни диалог йўли билан чўзишни илтимос қиламиз. Мабодо улар қўлидан келмай турли хил резолюцияни қабул қилиб қўйиб, келган комиссияларни Ўзбекистон тан олмасдан яна “Бор, борган жойингга боравер” дейдиган бўлса, Ислом Каримовга, Зокир Алматовга, Рустам Иноятовларга бу қилган иши ниҳоятда қимматга тушади. Буни ўлиб кетиши билан, қамалиб кетиши билан юва олмайди кейин. Чунки Навоий бобомиз ухлаб ëтган шеърга, занжирбанд шеърга ўхшатдики, мабодо уйғонса, қўлидан келадиган ишни қилади булар. Кейин шу нарсага келди. Бугун ҳозир зоналарда бўлсин ва ташқариларда бўлсин, чет элда бўлсин Ўзбекистон учун жиҳод фарзи айн бўлганлигини ҳеч ким инкор қилмайди. Ким Ўзбекистонда қонли жиҳод мумкин эмас деса, диндан чиқиб кофир бўлади, талоқ бўлади. бунинг учун Оллоҳ таоло Қуръони Каримда бизга рухсат бераяптики, (Қуръондан парча ) “Оллоҳ йўлида зулмга учраганларга, зулмга учраган мазлумларга Оллоҳ йўлида жиҳод қилишликка Оллоҳ изн берди ва албатта Оллоҳ таоло буларга .ëрдам беришликка қодир зотдир” деяпти. Шунинг учун бу Ўзбекистонда бўладиган зулмдан қутулишлик қонли бўладими, қонсиз бўладими, демократик йўл билан бўладими, сайлов йўли билан бўладими – Ислом Абдуғаниевич Каримов бунга қарор беради.

Паҳлавон Содиқ: Энди ўша портлашларга қайтсакда. Сиз “10 га режалаштирилган эди, 11 да бўлди дедингиз” адашмасам.

Зайниддин Асқаров: Йўқ, 10 габ улар етиб келади. ичкарида мажлис бошлангандан кейин 11 да портиллаши керак эди.

Зайниддин, сиз жуда ҳам жиддий баëнот бердингиз. Демак, Ўзбекситон ҳукуматини, Ўзбекистон махсус хизматларини 16 феврал портлашларини уюштирганликда айбладингиз.

Зайниддин Асқаров: Худди шундай.

Паҳлавон Содиқ: Бутун масъулият билан айтаяпсиз.

Б 2: Йўқ, уюштирган эмас кузатиб турган.

Зайниддин Асқаров: Кузатиб турган, хабарда бўлган, булар уюштирмаган. Билди олдиндан.

Б2: олдиндан билди.

Зайниддин Асқаров: Худди шундай.

Паҳлавон Содиқ: Яъни бошқарганликда.

Зайниддин Асқаров: Бошқарган. Ислом Абдуғаниевич Каримов, Иноятов, Алматовлар маслаҳатига ….

Паҳлавон Содиқ: қасддан тўхтатиб қолганликда.

Зайниддин Асқаров: биларди, машина келиш числосигача биларди булар.

Паҳлавон Содиқ: Айбладингиз.

Зайниддин Асқаров: Айблдим.

Паҳлавон Содиқ: Бутун масъулият билан айтаяпсиз деб ўйлайман бу гапни.

Зайниддин Асқаров: Шундай.

Паҳлавон Содиқ: ва Биричнидан ўзингизнинг тақдирингизда хавотирда эмасмисиз? Иккинчидан агар сиз ҳақиқатни айтмоқчи бўлган бўлсангиз, МХХ бизга бу учрашувни билмасдан ташкил қилиб бердими?

Зайниддин Асқаров: Бу учрашувни билмасдан ташкил қилиб берди дея оламйамн. Булар ҳозир чақириб Муҳаммад Солиҳни террорга алоқаси бор деб показаниенгизни қайтариб берасиз деб илтимос қилган эди. Ман бўпти деб келдим.

Паҳлавон Содиқ: Сизнинг бу нарсани айтмоқчи эканингиздан буларнигн хабари йўқ.

Зайниддин Асқаров: Йўқ, булар ҳеч ким бехабар. Иккинчидан тақдирингиздан бехавотир деганингизга ман зонада уч марта ўлимдан қолдим. Учаласи ҳам, биринчиси Зангиота 64/65 да, подполковник Исроил Жумаев, подполковник Бахтиëр Ботирович, капитан Бахтиëр началник опер ëки началник режим час Тўлқин ака, пропорларни бошлиғи Ином деган кишилар – беш кишэини оралиғида шу даражада қаттиқ калтакландимки, ҳатто калима келтириб “ман шаҳид бўлдим” деб юмалаганман. 45 кун жинни бўлиб қолиб ўзимда бўлганим йўқ. булар турсам мани христиан динига ўтказди, бошқа қилди қийнаб.

Иккинчиси Қашқадарë 33 га кирган вақтимда Обидхон Асқаровни укаси экан деб шу даражада қаттиқ калтаклашган вақтида манам ўлдим дегандим. Яна бир ўлимдан қолдим. Навоий 46 да уриб қовурғалар синдирилганда, яна бир ўлимдан қолдим. 61 да Абдусалом Раҳматов деган майор началник оперчасни қилган зулмида, уни ман айтишга уяламан, ўлдим энди, манга ҳëат йўқ деб ҳатто ўзимга қасд қилмоқчи ҳам бўлдим ўша вақтда.

Паҳлавон Содиқ: Зўрлашдими?

Зайниддин Асқаров: Йўқ, зўрламади, лекин айтиб бўлмайдиган нарса бўлганлиги учун айтмайман. Шунда мани томим кетиб, жинни бўлганман. Ўзимча бақирадиган, ошналаримни ҳам уриб ташлайдиган, шу даражада жинни ҳолатга тушиб қолдим. Ман энг яхши яшаб, сал ўзимга келиб қолган жойим УЯ 64/49 бўлди холос. Чунки у ернинг хозяйни Собир Қаландаров мусулмончилиги, миллатчилиги бор, сал тушунчаси бор одам экан. инсонларни ҳурмат қилиб, сизлаб гапирар экан.

Паҳлавон Содиқ: Қаеррда бу?

Қашқадарë Шайхалида. Ман аъло даражада демайман, лекин ўшаларнинг манга қилган энг катта ëрдами манга давление қилмади. Давление қилмаганлиги учун соғлигимни тиклаб олдим. Аслида мани ўзим қўлга тушган вақтимда, мани кўрган кишилар кўрарди, 106 кило вес билан, чëрный пояс иккинчидан айкидо бўйича шуғулланган, мастер спорт унвоним бўлган эди. лекин ўша зоналарда шу даражага келдимки, икки килодан ошиқ юк кўтарсам бошим айланиб йиқилиб тушаман. Ўнг қўлим, чап оëғим ишламайдиган, юрагим сердечный астма касаллигига учради. Тўрт йилу саккиз ойда ман сангородларга кўтаришликка ҳаракат қилдим. Рухсат беришмади, мумкин эмас. қаерда бўлса ҳам кузатувчи. Бир кишилар билан гаплашиб ўтирсам, манга индамайди. Гаплашиб ўтирган одамларни ушлаб штабда “Нима деди? Нимааг гаплашдинг?” деб давление қилади. Одамлар мани кўрса қочадиган бўлиб қолди. ота-оналарим свиданкага келса, Худодан йиғлаб сўрайманки, свиданкага келмасин булар, хат ҳам ëзмасин деб йиғлайман. Сабаби битта хат келиши учун булар бориб ота-онамни 10 марталаб тергаб “Бу хатнинг маъноси нима” деб. ман уйга хат ëзаяпман. Биз еттита ўғил, битта сингил. Маҳмудахон опам. Хатда ëзаяпман “Биттаю битта Маҳмудахон опамга салом денглар. Соғиндим” деяпман. Шунинг учун ота-онам олти ой тергов бераяпти. Бу кўт бўлса керак. биттаю битта Маҳмуда ким у? Нима дегани? Йўқ, мана опаси. Йўқ, бу кўт, топасизлар буни. Ëки мана суд тергов жараëнларида битта манга энг муҳим нарсани айтмоқчиман. Бахтиëр Азизов деган манга адвокат беришди. Ўша вақтда Би-Би-Сининг ходимлари кузатиб турди. Бу адвокатни ман суд залида кўрдим холос. Бу СНБ, МВДларни адвокати экан. У манга келиб “Зайниддин, ман сизни ҳимоя қилиб оламан” деди. ман айтдим “Ман Туркияда адвокатларни кўрганман. 35 та Европа давлатларида бўлганман. Демократик ўлкаларда яшаганман. У ëқдаги адвокатлар конкретно ҳаракат қилишади. Ман сизни пул билан, ҳамма томондан ҳимоя қила оламан. Мани ҳуқуқимни ҳимоя қилиб мани олиб чиқинг” десам, у айтдики, “Пул оладиган точкаларни айтсангиз, ман шулардан пул олиб сизни ҳимоя қилиб оламан” деди. Лекин ман пул оладиган точкаларни айтганимда, улар бориб ҳаммасини олиб, 10 йилдан 20 йилгача қамаб юборди буларни. Билдимки, булар ҳаммаси орқамдан қўйилган жосуслар экан. Бугун ман ëлғиз Оллоҳдан ва халқаро ташкилотлардан умид қилиб, бошқа умид узган одам бўлиб қолаверган бўлдим ўша вақтда. Ундан ташқари, тергов манга ниҳоятда Ўзбекистон 16 феврал учун бўлгани йўқ. нафақат Ўзбекистон тўғрисида бўлгани йўқ. терговга Германия давлатидан Германияда яшовчи Матин Қоплон деган исломий ҳаракат раҳбари қамалди. Бу тўғрисида Германиядан келиб тергаб олиб кетишдилар. Ëки Туркиядаги ҳаракатлар тўғрисида Туркиядан келиб кўп показаниелар олиб кетишдилар мандан. Ман ўтирган жойимда Туркияда таниган, кимни таниб қолсам, ўшани бориб террорист деб дўппослайверди бу. Демократми у, савдогарми қизиғи йўқ.

Паҳлавон Содиқ: Таги ким Ўзбекистондан бориб …..

Зайниддин Асқаров: Улар Туркиядан келиб показание олган бўлса ëки Ўзбекистондагилар кимлар бор деса, борса бориб туриб масалан Нажмиддин Эрбақон Риҳо партиясининг раҳбари. 37 йиллик сиëсатчи. Ҳақиқатан ман кўрганман. Тоҳир Йўлдош билан Нажмиддин Эрбақонни кўриштирганда Эрбақон Тоҳиржонга бир соат насиҳат қилганки, сан демократик ҳаракатга ўтгин. Мусулмонларни демократик партия қилиб тузиш имконияти борку. уруш шартмаску деса, Эрбақонга “Сиз Исломни тушунмас экансиз. Европалашиб кетибсиз” деб урушиб қолиб қайтиб кетган. Шунда биз расмга тушганмиз. Эрбақон мани фирмам учун кўп ҳомийлик қилган эди. мани фирмамни ривожи учун. Ман Туркияда фирма очгандим. Ана шу бўлган гап шу холос. Нажмиддин Эрбақонни 16 февралга бир миллион доллар берган, 100 минг доллар берган деган показаниелар билан террорист қилиб айблаб суд қилиб бир йил срок олиб беришгача боришди улар. Умуман алоқаси йўқ эди у одамни.

Паҳлавон Содиқ: Туркия махсус хизматлари сўроқ қилиб…

Зайниддин Асқаров: Махсус хизматлари. Ўзбеклистоннинг СНБлари уларга бериб, улар мани показаниемни сëмкага ëзиб кетиб шундай қилишдилар. Шунинг учун Турклиядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига ҳам, ўша Туркиядагиларга ҳам айтаманки, Эрбақонларни, Туркиядаги Риҳо партияларини, Буюк Бирлик партияларини умуман алоқаси йўқ бу нарсаларга. Худди Солиҳнинг алоқаси йўқдай. Ундан ташқари Туркияни МВДсини подвалига тушдим. Биринчи кун тушсам, у ерда ПКК ҳаракатини Истанбул бўйича масъули бўлганикки метрлик Сулаймон Йетер Синдиқачи деган киши ўтирган экан. Истанбул бўйича Абдулла Ажалонни бошлиғи экан. буни тирмоқларини суғуриб ташлаб, орқа миянигн қопқоқларини олиб, токка қўйиб қийнатиб, ўклишига бир соат қолганда кириб борибман ман у ерга. Кейин ман намоз ўқиëтсам, у “Манга мешат қилманг. Мани мазам йўқ” деди. камера ниҳоятда тор эди. Намоз ўқий олмадим. Кейин мани терговга олиб чиқиб кетишди. Қайтиб келсам, у ўлган экан. Ана шунинг учун манга уч ой савол-сўроқ бўлдики, Туркия ҳукуматига курдлар инсон ҳуқуқлари оëқости қилинди деб Туркияда митинг қилиб, Сулаймон Йетерни ўлдирдинглар деса, улар “Зайниддин Асқаров намоз ўқиттирмагани учун уриб ўлдирди” деган показаниени бериб, курдлар томонидан Туркиядаги мани фирмаларим Туркиядаги барча таниш-билишларим билан курдларни орасида катта жанжаллар ҳам чиқиб кетди. Зайниддин ўлдириб Ўзбекистонга қочиб кетибди. Ҳатто келиб у ëқдан давлениелар билан “Шу Сулаймонни ўлдирдим” деб ëзиб бердим. Шунинг учун халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига айтаманки, кеча бўлса ҳам, тўрт –беш йил ўтган бўлса ҳам Сулаймон Йетерни Туркия давлатидаги Ватан жаддаасидаги ички ишлар ходимлари токларга қўйиб, уриб ўлдириб бўлган эди. лекин улар Туркияда инсон ҳуқуқлари оëқости бўлиб кетганлигини мана бу деб кўтариб чиқса, “Буни ўлдириб қочиб кетди. биз ўлдирмоқчимасдик” деб манга тўнкаб юборганлигини ҳам билишим керак. ҳозир ман Туркияга ҳам боролмайдиган, Ўзбекистонда ҳам юролмайдиган, Европа давлатларида ҳам юролмайдиган одам бўлиб қолганман. Чунки ниҳоятда нуфузли одам эдим, ниҳоятда пулдор одам эдим, таниш-билишим ниҳоятда катта эди мани. Ҳатто Тоҳир Йўлдошевлар, Жума Намангонийлар, Муҳаммад Солиҳлар ета олмаган жойда кўришиб, министрлар билан юрар эдим. Мани мақсадим Ўзбекистонни халқига моддий, маънавий ëрдам беришлик, завод-фабрикаларни очиш, Ўзбекистонда тинч йўллар билан исломий ҳаракатларни ривожлантириш, майли 10 йилдир, 20 йилдир, 100 йилдир ҳаракат қилиш эди. Mан бу ëқдан қочиб ҳам кетмаганман, бировни ўлдирмаганман ҳам ман. Лекин булар ҳозир ман икки ўт орасида қолдимки, мухолифат мани “Бу сотқин. Бизларга туҳмат қилди” деб Муҳаммад Солиҳ, Тоҳир Жумалар мани у ëқдан ëмонлаб, қайда кўрса ўлдирилсин деяëтган бўлса, унақа демаëтгандир, лекин Ўзбекистон миллий хавфсизлиги улар сизни ўлдириб юборади деган баëнотни беришди манга. Давлат ўйинларни қилиб тўрт йилу саккиз ойдан бери чиқармаяпти. Икки ўт орасидаман. Ман кимман деса, ман охири ҳақиқатни айта олмаган мунофиқман, ëлғончиман дейишдан бошқа нарсани айтолмай қолдим бугун. Шунинг учун ҳаëтингизга хавф борми деган нарсада ўлимни бўйнимга олиб чиққан боламан. Ўлсам, халқ ҳам кечирар, Муҳаммад Солиҳ, Тоҳир Жумалар ҳам кечирар. Ҳақиқат очилиб қолгани учун шаҳид бўлиб кетарман деган ниятим бор мани. Манга бошқа нарсани қизиғи йўқ. Бир жон акан. Уч марта ўлмай қолдим. Агар ўшанда ўлиб кетганда, христиан бўлиб ўлиб кетардим балки. Ë кофир бўлиб ўлиб кетардим, бошқа нарса бўлиб ўлиб кетардим. Шунинг учун ман халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига, Туркиядагиси Мазлумлар деган ташкилотда ўзим ишлаганман, IHH ташкилоти бор, унда ўзим ишлаганман Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича, Германиянинг Дюсселдорф штатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бор, оти ҳозир эсимдан чиқиб қолди, улар билан ҳамкорда бўлганман. Германияда IHM деган ташкилот Оврўпа инсон ҳақлари маҳкамаси, ҳимоя қилиш маҳкамаси, булар мани ҳимоясига олди, лекин нима бўлаяптики, Каримовга дунëнинг ҳеч қайси давлатининг гапи ўтмаяпти. Алоқаси йўқ деса ҳам шундоқ олиб келиб, ҳар қанақа одам МВДга тушганда сайраворяпти. Мана шу жойда сўзимни кичкина бир изоҳия билан айтмоқчиманки, сизлар журналист бўлганинглар учун, жуирналистлардан биттаси ўлим олган, вышка олинган одамга савол берадики, охирги сўзингиз деса, бетига тупуриб юбораяпти тфууу деб. Ким вышка олса, бориб охирги сўзингиз деса, тупуриб юбораяпти. Бу тушунмаяпти. Шу тўғрисида репортаж бермоқчи. НИма учун булар тупуради, шу тўғрисида репортаж олмоқчида. Бир прокурор дўстига айтаяптики, “Прокурор, ман шуни билмоқчиман. Шунга нима дейсан?” деса, “Ëлғондан санга документ қиламиз. Санга вышка берамиз. сан вышка олганлар, олий жазо олганлар билан ўтириб кўргин. Кейин буларни ичида ўтириб гаплашасан. Кейин чиқиб ëзасан” деяпти. Бўпти деб зиндонга тушаяпти бошқа бир сохта нима билан, убийство билан. Зиндонда ўтирган вақтида газета кираяпти олдига. Газетани ўқиса, прокурор ошнаси автокатастрофада ўлди деган хабар чиқаяпти. Орқасидан “Фалончиев, сиз отишга ҳукм қилиндингиз” деб олиб чиқиб кетаяпти. “Ўй, ман сохта айб билан. Буни билиш учун репортëр эдим” деса ҳам қулоқ солишмаяптида, олиб чиқиб дорга осишаяптида, шундай арқон солиб дорга осаëтган пайтидфа бетига ниқоб тўсган репортëршик келиб “Охирги сўзингиз” деяпти, деса, роса ғазаб билан тфуууууу деб тупуриб юбораяпти. Кейин репортëр бундоқ юзини очса, ўзининг прокурор ошнаси экан. “Энди тушундингми нимага тфуу дейишлигини” деган сўзни гапирган. Ҳа, энди ҳис қилдим дебди. Нима учун Ўзбекистонга келганлар булбулга ўхшаб сайраб “Вой дод президентимизни биз ота деб биламиз, Худо деб биламиз. Кечиринг” деб йиғловрарди биродарлар ман тушунмасдим. Ўзим йиғлаб ўйнаб берганда тушундимки, Ўзбекистонда зулм олдида ҳар қанча одам тиз чўкар экан. лекин зулм эгилади, букилади, қайрилади, синмайди дегандек мна бир кун синмай ҳақиқат чиқишига ва шу чиқишига сабабчи бўлиб қолсам, ўзимни халқ олдида бахтли деб ҳисоблайман ва бутун 16 феврал воқеасида ўлиб кетган бегуноҳ одамларга айтаманки, Оллоҳ таоло ўтиб кетганларни раҳмат қилсин. Биз қилмаганмиз бу нарсани. Муҳаммад Солиҳ ҳам қилмаган, ҳеч ким қилмаган, сизлар давлатдан ўпкаланглар бу нарса учун. Агар бу гапларимни бу дунëда эшитишни ило9жи бўлса, эшитишади, бўлмаса охиратда, қиëмат куни ақидам борки, ҳамма ҳақиқат чиқади. Ман бугунги кунда буларни ўлдиришлиги, қамаши, раскруткасидан эмас, қи.ëмат куни дўзахга тушишликдан қўрқаман ман. Шунинг учун ман тўйиб кетдим буларнинг ëлғон нарсаси. Яна битта масала ўтган сафар 49 га Би-Би-Си корреспонденти Ҳамид Исмоил бориб, 159 ларга муносабат қандай деганда жуда қаттиқ мақтаб берган эдим. Йўқ нарсаларни ëлғондан ҳам мақтагандим. Лекин кетгандан кейин ман кўрдимки, ўзим ўқиëтган намозни ҳам ўқий олмай қолдим. Оддий намоз. Намоз ўқиш ҳам гўë мустақил давлат ривожланмай қолармиш. Булар ҳаммасини билдимки, ва мани Ўзбекистон жиҳодий ҳаракатини ташқи ишлар масъули сифатида айтаманки, Ислом Каримовнинг ислом билан алоқаси йўқ ва исломга қарши. Бунга баъзи бир мисолларни келтирдим ва яна келтираманки, бизнинг ўзбек халқимизнинг тарихи билан, бугуни билан, келажаги билан бу одам ниҳоятда кулган, тарихда лаънатланган одам деб биламан. Сабаби, биз мусулмонмиз, Ироқ халўқи мусулмон. Ироқни устидан бомбардимон қилинса, ҳамма давлат жим турибдида, Ислом Каримов чиқиб “биз қўллаймиз” деб чиқаяпти. Ëки Эронга иқтисодий эмбарго эълон қилинган вақтида, шундай чиқиб “биз шунга тарафдормиз” деб чиқаяпти. Ëки Афғонистонни бомбалагн вақтида “Биз шунга тарафдормиз” деб чиқаяпти. Бутун буни қилаëтган нарсаси Ўзбекистоннинг мусулмонлар билан президенти орасида катта адоват тушириб қўяяпти. Бугунги кунда Ўзбекистонда Ислом Каримовни душмани кўпми, дўсти кўпми деса, душмани кўп деб биламан. Чунки Ўзбекистонда ноҳақ қамалган миллионлаб одамларни ҳар биттасини 10 тадан қариндоши бўлганда ҳам 10-15 миллион қариндош-уруғи бўлади уларни. Ëки зиëлилар. Ëлғондан шеър ëзаëтган қанча-қанча шоирлар аламини ароқдан олиб, наркотикадан олиб, ўлиб, йўқ бўлиб қамалиб кетаяпти. Ҳақиқатни айтолмаяпти. Ҳақиқатни айтганлар худди тарих чархпалагидака Бобурлар Ҳиндистонга қочиб кетган эди, Бобораҳим Машраблар Агфғонистонга қочиб кетган эди, қолганларчи деса, икки қисмга бўлинди – ë Абдулла Қодирийга ўхшаб шаҳид бўлиб кетишди ëки бошқа шоирларга ўхшаб сотилиб кетишдилар. Ўзбекистон ичида қолган мусулмонлар, зиëлиларни шунга ўхшатаманки, қочиб кетганлари хорижий давлатларга Бобурга ўхшаб қочиб кетдиқолганлари сотилиб кетди, қамалиб кетди ë ўлиб кетди деб биламан. Мани таҳлилим ҳам, воқелик ҳам шу нарса. Ман ëлғон показание беровриб, ўзимдан ҳам, туғилганимдан ҳам пушмонларим келиб кетди. лекин тлўрт йилу саккиз ойда шунга амин бўлдимки, Оллоҳ жонимни олсанг, ҳақ йўлида ўлиб кетишга ҳам тайëрман, агар сан ер юзида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилса қилди, қилмайдиган бўлса шаҳидлигимни ол. Қиëмат куни сани олдингда юзим ëруғ бўлса бўлди, дейман. Шунинг учун яна ҳалиги сўзимни такрор-такрор айтаман – Ўзбекистон исломий ҳаракати Муҳаммадтоҳирни нияти ўша 16 ни тўхтатиш учун приказ қилганди. Етишолмади ва буни манга ҳам, Муҳаммад Солиҳга ҳам айтмаганди. Муҳаммад Солиҳ умуман алоқаси йўқ эди бу нарсага. Умуман бир шоир, террорнинг т ҳарфини тушунмайдиган одам эди у. ҳамма нарсани ман мажбурлаб, “Солиҳ ака юринг. Бир кўришинг. Яна бир ўтириб кўринглар” деб Тоҳирвой билан кўриштирардим ман. Лекин шу кўриштирганим, бирга расмга тушганим бугунги Ўзбекистонда манга бўлган зулм, тазйиқ, алдовлар натижасида Муҳаммад Солиҳ террорист деб беришга ман мажбур бўлдим. Лекин ман нима йўқотдим? Ота-онам билан ман умуман кўриша олмаяпман. Агар инсон ҳуқуқлари бизни уйга борса, аҳволни кўриб йиғлайдики, уйдагиларга бир меҳмон келиб қолса ҳам меҳмонларни бориб сўроқ қилаверади. Хат ëзса ҳам сўроқ қилаверади, свиданмкага келса, мани уч кун изоляторда сақлайди. Уйдагиларга нима дединг, қанақа дединг. Микрофонлар қўйиб қўйиб ëзиб олиб мани қийнатишлар қамоқда. Ота-онамга “Қалайсиз, яхшимисиз” деëлмайман ман. Умуман кўролмайман ман. Тошкентга неча марта келаяпти, кўра олмай кетаяпти. Зангиота 65 га келаяпти “Мумкинмас. Сиëсий маҳбус” деб кўрсатишмаяпти. Ëки ман ўзим одобли, ахлоқли, олий маълумотли, уч-тўрт хил тил билган одамман. Ўзимни ўзим яхши танийман. Жиноят қилмайман, урмайман, сўкмайман. Лекин ҳар олти ойда шундоқ чақиришадида “Асқаров. Сан фалон-фалон ишни қилибсан”. Қилмаганман. “Қилмагансан, лекин шуни қилдим деб ëзиб берасан. Президентский надзордасан. Сани ШИЗОга ëпишимиз керак. бўлмаса, амнистияга тушиб қоласан”. Мен шуни мажбур ëзиб бераман. Делом нарушениега тўлиб кетган ҳозир. Халқаро инсон ҳақлари келтириб, “Нимага бу болани амнистияга туширмадинглар? 11 йил экан. тўрт ярим йил ўтирди. Чиқиб кетуиши керак эдику” деган саволни берса, “Мана 11 та нарушениеси турибди. Қаранг. У безори. Бу биттасини урган, сўккан, ҳақорат қилган”. модомики, ман ҳеч нарса қилмаганман.

Б 2: Зайниддин, ҳозир сиз айтган кўрсатмалар эртага бирор бир босим туфайли ўзгариб қолиши мумкинми?

Зайниддин Асқаров: Мумкин. Бу Ўзбекистонни қиладиган муомаласига, ман зулмга чидай олмаслигим мумкин. Шунинг учяун ман айтаман дунëда ҳам, ўша вақтда ҳам, охиратда ҳам сўзимда тураман ман. Иложи борича туриб бераман. Лекин туриб бера олмасам, мана шу сўзим инобатга ўтилсин деб васият қилиб бераман. Чунки булар зулмни битта манга қилгани йўқ. маслаан МВД ни подвалида чақириб, шу нарсани ўйнайсан деяпти. Ман ўйнамасам Баҳромни ечинтириб кўтига дубинка тиқишаяпти. “Ҳўв тиқма” десам, “ўйнасанг, тиқмаймиз” деяпти. Ëки Болтаев Оловуддинни хотинини олиб келиб олдимизда ечинтириб учта-тўртта милиция тажовуз қилаяпти. “Тажовуз қилма. Бу мани синглим, хотиним” деб, дод деб ҳушидан кетиб қолса, “ўйнаб берасан” деяпти. Охири биз айтдикки, “Худо кўриб турибди, халқаро ташкилотлар кўриб турибдику. Бир кун ҳақиқат чиқадику. Бугун халқимиз Иванов, Гдлянларни лаънатлагандака, бу пидаразларни лаънатлайдику буларни. Майли ўйнаб беринглар дедикда, қори болалар, намозхон болалар чиқиб ëлғондан показание бериб, йиғлаб “Президент сиз зўрсиз. Яшасин президент. Бизлар қотилмиз. Отворинг. Муҳаммад Солиҳ ëмон. Мошенник, ўғри, бало баттар” дейишга биз мажбур бўлдик ва айтманки такрор-такрор бизни ўрнимизда ҳар қанақа одам шу ролни ўйнаб берарди. Ўйнамаса, Назиров Файзулло деган мани шахсий қўриқловчим бор эди андижонлик, олдимизда уриб ўлдириб юборишди, худди шунақа қилиб ўлдириб юборишарди. Ном нишонсиз, уч марта Европа чемпиони бўлган айкидо бўйича, ниҳоятда кучли, Абдували қори акани телеохранители бўлган 37 ëшли Назиров Файзулло, Булбул лақабли бола, 16 февралда сан бомба ташлаганман дейсан деса, ман ташламаганман деса, ўлдириб қўйиб бизга айтишдики, бу ошнангни Олмаотада қўлга олмоқчи бўлсак, олтинчи қаватдан ўзини ташлаб юборди деб показание беришди. Ман уни жасадини кўрганимдан кейин ўзимни йўқотиб қўйдим. Мани буларга ялинган нарсам, нима ëлғон десанглар ман гапириб берувраман. Нима десанглар ман розиман. Мени урмасанглар, буларни қийнатмасанглар бўлди мани ошналаримни. Ана орадан олти ой ўтди, бир йил ўтди, анча-мунча ўтдида, кейин булар чақириб олиб, Ҳа террорист, ифлос, хоин”. Ман айтдимки, “ҳай кечирасизлар. Ман ҳақоратларингни кўтара олмаяпман. Ўзинглар чизиб берган сценарийга Ўзбекистон прокуратуасини, раҳбариятларни, Алматов, Иноятовларни сценарийсига ўйнаб бердимку ман. Нимага мани террорчи деб сўкаяпсизлар” десам, “ҳа, сан-а, ўйнаб бердингми? Энди гапингдан қайтаяпсанми? Мана телвизорда нимага кечирим сўрадинг бўлмаса”. Шунақа издивателстволар, шунақа таҳқирлашлар. Қайга айтасиз? Ҳеч кимга ман қилмадим десангиз, сан телевизорга чиқиб қилдим дедингку дейди. Одамларга айтсанигз, санлар сотқинсан, козëлсан, КГБни одамисан.

Тағин ўқинг
29 май 2017
Андижоннинг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан захарланган 100 кишига сальмонеллёз касаллиги ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда Элтузга исми шарифини сир тутишни сўраган ...
25 март 2016
Дарахтлар ҳимоси учун имзо йиғаётган экологик ҳаракат фаоли Фарида Шафиуллинанинг сўзларига кўра шаҳар маъмурларининг кейинги ҳаракати мутлақо мантиқсиз: «Шаҳарга ...
20 апрел 2017
Ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назирнинг Элтуз мухбирига билдиришича, яқинда Тошкентда ҳокимият даражасида ўтган комиссия йиғилишида кирилга қайтмаслик, лотин алифбосини сақлаб ...
26 август 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...