Document UZ
2 октябр 2015

Малохат Эшонқулова. Озодлик радиосига берилган интервью

Хозарасп туманининг Саноат қишлоғида Саноат хўжалигининг пахта даласида жойлашган шийпонида бўлдик. У ерда қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари жойлаштирилган экан, ётоқ сифатида уларга берилган экан. Иккита йигит туриб ўчоқда чой қайнаётган экан.

Биз ўқувчилар билан сухбатда бўлдик. Нихоятда қисқа ва ниқоятда тезкор. Ундан кейин боғчада ётган қишлоқ хўжалиги колледжининг қизлари билан гаплашдик. Улар бу ерда қандай шароитда ётиб пахта теришаяпти, режалари қанча, улар билан расмларга тушдик, фотоларга олдик, видеотасмаларга олдик.

У ердан кейин сувчилар уйида, дала бошида жойлашган маиший таъминот колледжининг талабалари сухбат жараёнида, иккита Нексия русумли машинасида фуқоро кийимидаги одамлар келиб (фақат биттаси милиция формасида эди) жуда тез ҳаракат қилиб, биз кутмаган эдикда, улар колледж ўкитувчилари деб эдик.

Бизга тезкорлик билан ёпишиб қўлимиздаги фотоаппаратларимизни олиб, флешкаларимизни олиб, машиналарга тиқишди, қўлларимизни қайириб. Ногохон кутилмаган холда. Мени ачинтирган нарса шу бўлдики, бизни кузатиб олиб борган махаллий ахолисининг вакилининг 23 яшар угли бор эди. Отаси билан машинада ўтирган эди. Машина рафга ўхшаган.

Ўшани ҳам қўлини қайириб олиб кетишди, уни куч ишлатиш жараенида бошидан жароҳат олиб пешонасидан қон оқиб кетди. Елена Урлаева талаб қилдилар “Скорый чакиринглар тиббий ёрдам кўрсатинглар” деб лекин тиббий ёрдам кўрсатилмади.

Бизни эрталаб. 29 сентябрь соат 8 да Хазорасп тумани ички ишлар бўлимига олиб кетишди. Фукоро кийимидаги йигитлари кейин билишимизча жиноят қидируви тезкор гурухиниг ходимлари экан. Ўшалар хеч қайсиси ўша.. тўғри мамлакатда милиция тўғрисида қонуни йўқ. Лекин, ички ишлар вазирлигини ички мехнат тартиб қоидаларига кўра аввал ҳужжатларини кўрсатиб. Олдин таклиф қилиб кўриши керак. Кейин биз қаршилик кўрсатсак, улар куч ишлатиши тўғрироқ бўлармиди истихолага бордимда. Ўртада бола жарохат олиб қолди.

Бизни эрталаб 8 дан…14 соат ушлаб туришди. Ҳар биримизни алоҳида-алоҳида хоналарда ушлаб туришди. Шахсан мени туман ички ишлар бошқармасининг бошлиғини биринчи уринбосарининг хонасида. Елена Урлаева аллохида. Бизга ҳамрохлик қилган хайдовчинини аллохида хонада, углини аллохида хонада ушлаб туришди.

14 соат давомида мени 3 одам тергов қилди… 13 соат давомида тергов килишди, агар 14 соат утирган бўлсак. Шуларнинг биттаси билишимча, ички ишлар бошқармасининг бошлиғинингг уринбосари экан. Биттасини Отабой дедилар. Биттасининг исмини Фаррух деб мурожжат қилдилар. Улар бизга узларини таништирганлари йўқ. Улар ҳаммаси фукоро кийимида. Бир-бирига мурожжат қилганидан билдик.

Улар бизга Ватанни сотиш билан шуғулланаяпсизлар деган айблов куйилди. Хуш нима қилдик Ватанни сотиш билан? Биз эмас, мана ижтимоий таъминот вазирлиги хукук инспекция ва республика касаба уюшмаларининг федерацияси билан ҳамкорликда, мажбурий мехнат жалб килиш намакомий холат эканлиги хакида варакалар чикараяпти, халкга мурожаат қилаяпти. агар бундай холатларни гувохи бўлсангиз телефонларга хабар беринглар деб огохлантирияптилар. Мамлакат буйича шундай жараен тадбир этилаяпти хаетга.

Йўқ сиз Ватан хоини…Ватанга ким хоинлик қилаяпти, бизми ёки сизларнинг хатти ҳаракатларингизми?

Йўқ, сизлар яширинча саҳарда бординглар. Саҳарда нима учун (бордик), уларни ётоги билан танишишга, пахтага чикиб кетмасидан, овкатланиш шароитларини кўришга бордик

Шунака савол-жавоблар бўлиши жараенида, биласизми, биз учун тахкирли холат шу бўлдики!

Ушлаб утиришганидан 3 соатдан кейин ички ходимлари ички ишлар идорасига тумандан гинекологни бошлаб келишди. Мехриниссо Шокирова деган гинеколог врач бир аёл билан ўша ички ишлар идорасига кириб келди. Ва Елена Урлаева билан.. энди биласизми улар биздан флешка кидиришди, уни топаолмагандан кейин. Шуни аламига гинеколог врачни бошлаб келишди.

Гинеколог кўрсатувидан утказиб, якобы биз улар топа олмаган флешкани бачадонимизга яширган эканмиз! Ўша ердан кидирар эмиш. Мен айтдим ахир у техник асбоб бўлса, сал нам тушса ёки сув тегза у ишдан чикиб мусорга айланадику. Уни у ердан кидириш аклга сигмайдику. Деганим билан улар кулок солмади.

Кейин мен Мехринисо опадан гинекологдан илтимос қилдим- Опажон бўлар эркак киши, сиз аёлсиз, мен ҳам аёлман, Бу ерда инфекция бўлиши мумкин бу тиббиет этикасига мутлако зид, илтимос, бизни гинекология кабинитига, ёки тугругхонага олиб кетинг ва аёллар креслосида курикдан утказинг, биз розимиз илтимос, уят бўлиб кетяпти десам.

-Сиз хечам хижолат бўлманг, биз шундай жараенларга куникиб кетганмиз, узок давом этмайди, узоги билан 2- 3 минутдан сунг курикдан утказамиз..

Ва каерда? Тўғридан тўғри стулда.

Кейин мени ечинишни буюришда, кандай тугилган бўлсангиз шундай холатда.

Гинеколог билан кирган аёл менинг ечган усту бошимни ҳар бирини чок-чокигача текширувдан утказди.

Гинеколог врач эса мана аёлларни кандай гинеколог курикдан утказадиган бўлса, биринчи тиббий асбоблар ёрдамида, ойнача урнатилган асбоб ёрдамида текшириб курди. Кейин перчатка кийган кули билан текшириб курди. Кейин ички ишлар ходимларига:- все честно хеч нарса йўқ, сизлар кидирган флешка топилмади, деди

Мен айтдим, бизни ушлаш чогида кулимдан фотаапаратни тортиб олиб. Чунтагигиздан нарсаларни олинг дедидар, чунтагимда адаптерли 3 флешка олиб куйишган эдику. Менда флешка нима қилади, флешкам йўқ. шундай чикариб бердимку дедим. Урлаевада ҳам шундай холат содир бўлган. Битта аянчли жихати мана шу!

У ерда инфекция бўлиши мумкин. Э..ха я на битта нарсани таъкидлашим керак. Улар бизни.. энди кечирасиз, шариатда шарм йўқ дегандей, айтишга мажбурман. Бизни бачадонимизни кўздан кечираетган анализ учун бир нарсалар олиб махсус целлофанларга жойлаб олиб кетишди. Уз асболбари билан бизнинг организмимизга нима солишди, организмимиздан нима олишди. Бу хакда маълумот йўқ. Вахоланки, саломатлик бизники. Энди кандай қилиб гинеколог врач деб айтиш мумкин, тўғридан тўғри аёл кишини гинеколик жихатдан ички ишлар бошлиғи уринбосарининг хонасида столини устида курикдан утказса? Одамни бундан ҳам ортик тахкирлаш мумкинми, аёл кишини?

Мен биласизми? Бир нарсага эътибор килишингизни сурар эдим. Мана гинекологик куригида ҳам, бизни онадан ялонгоч қилиб текширган такдирда ҳам, чок чокигача, ҳар бир усти бошимизни хатто ички кийимларгача., биздан флешкаларимизни топа олишмади, тасвир олинган флешкаларни. Нима учун? Энди мен, битта сирни очишга мажбурман.. Чунки махаллий ахоли бундай адолатсизликдан туйиб кетганлигини уз хаетий тажрибамдан исботлаб бермокчиман. Махаллий ахолидан илтимос қилдикда. Биз тасвирга олиб юрганимизда. Ички ишлар ходимлари нападение қилганда, биздан флешкаларимизни олиб куйишадида, ҳаммасини учириб ташлашади, шундай пайтларда флешкаларимизни саклаб колишимиз керак, бизга ёрдам беринг

Махаллий ахолисидан бири рози бўлди. Хавфсизлиги учун унинг кимлигини айтмадим. Улар биз билан юрмади, биз билан изма-из юриб. Ўша бизга нападение килишганда, фотоаппаратдан флешкани олиб, прозрачный целлофанга солиб, отвордимда утлар орасига. Кейин узимни кулимни кайириб олиб кетишдими? Ўша фукаро куриб турибдику, укувчилар орасида туриб, ман нимани отворганимни. Ўша флешкаларни олиб, кечгача саклаб берди. Бизнинг флешкаларимизни ички ишлар ходимлари олди, чунтагимиздан. Тасвирлар борини махаллий ахолини узи асраб берди.

Демокчиманки, биздан махаллий ахолига фойда йўқ. Лекин ахолига махаллий хокимиятдан, ички ишлар ёки проқуратурадан фойда бўлиши мумкин. Агар ўша флешкани бизга эмас, уларга етказиб берганида.маълум микдорда наф курармиди? Лекин нима учун улар бундай килмади? Нима учун флешкамизни кўз қорачиғидай сақлаб, бизга беришди? Мана гап қаерда! Демак адолатсизликлар бўғзига келган аҳолининг, ўзбек халқининг…

(овоз расшифрофкаси)

www.eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2016
«Ўзбекистон овози» газетаси Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда семинар ташкил этилгани ҳақида хабар ...
5 ноябр 2016
  Британиялик таниқли фотограф Рип Хопкинс (Rip Hopkins) фотообъективида акс этган Ўзбеккистон эса туризм ширкатлари чоп қилган буклетлардан фарқ ...
3 ноябр 2017
«Биздан олдин келган икки этапнинг ҳам «ломка»си даҳшатли бўлган. Калтакдан ўлганлар, бир умрга майиб бўлганлар ҳам бўлган экан. Биринчи ...
29 март 2016
Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...