Таҳлил
3 ноябр 2015

Яккабоғ туман прокурорининг текинтамоқлиги

Малоҳат Эшонқулова
мустақил журналист

Қашқадарёнинг қонун ҳимоячилари ўзларининг ғайриқонуний ишлари билан ҳамиша машҳур!

Бу гал ҳам шундай бўлди!

Вилоятнинг Яккабоғ туман прокурори кўрсатган “Каромат”ни ҳеч бир иккиланмай, сира ҳижолат бўлмай Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш мумкин.

Аниқроқ қилиб айтганда, Яккабоғ туман прокурорининг текинтамоқлиги мана-ман деган муттаҳамлардан ҳам ўтиб тушди.

Ишонмаяпсиз-а?

Бу ҳақда Яккабоғ тумани Амир Темур жамоа хўжалиги, Хўжа илғор маҳалласида истиқомат қилувчи Манзура Туробова шундай ҳикоя қилади:

  • Оилалиман. Икки нафар гўдагим бор. Турмуш ўртоғим Ботиров Улуғбек Ғайрат аканинг фермер хўжалигида сувчи бўлиб ишлайди. Лекин исм-шарифи рўйхатларда, ведомостларда йўқ. 2015 йилнинг 30 октябр куни соат 16.00 ларда турмуш ўртоғим даштдан ўзимизнинг сигир ва қўйларимизга қўшиб, ҳамсояларнинг ҳам қўйларини қишлоққа ҳайдаб келаётган бир пайтда икки нафар милдиция ходими зўравонлик билан подани олдига солиб кетган. Шулардан 6 та қора мол ва 5 та қўй ўзимизники эди. Қолган қўйлар эса ҳамсояларимизга тегишли эди. Милисалар жами бўлиб 6 та қора мол ва 32 та қўйни тортиб олишган. Сабаби битта: маҳалламиздаги Ғайрат фермер бу йилги пахта планини бажара олмаган экан. Шунга туман прокурори ИИБ ходимларига планни бут қилолмаган фермерларнинг мол-қўйларини тортиб олишни буюрган экан.

Турмуш ўртоғим подани айнан Ғайрат фермернинг далалари ён бағридан ҳайдаб ўтаётган бир пайтда “Мол-қўйлар Ғайрат фермерга тегишли” деган хаёлга борган милиция ходимлари сигир ва қўйларни куч билан ҳайдаб кетишган.

“Бу мол-қўйлар кимга тегишли?” деб сўрашмаган ҳам. Молларнинг асл эгаларини аниқлашмаган ҳам. Ғайрат фермернинг моллари деб қишлоқ аҳолисига тегишли бўлган мол-қўйларни тортиб олиб қўйишган. Мол-қўйларни олиб кетишганлари ҳақида давлолатнома ҳам тузишмаган. Қўлларига қоғоз ҳам беришмаган. Ҳеч қандай документсиз олиб кетаверишган. Турмуш ўртоғим Улуғбек Ботиров молларни қайтирб
олиш умидида туман прокуратурасига 4 кун қатнади. Лекин прокуратурага уларни киритишмади. Бирор кимса арзларини эшитган эмас. Охири ёш болаларимни ташлаб, 1935 йилда туғилган ногирон қайнонамни олиб прокуратура биносига ўзим боришга мажбур бўлдим. Қайнонам кекса. Инсульт олган. Оёқлари ишламайди. Прокурорни олдига кирмоқчи эдик. Киритишмади. Прокурор қайнонамнинг кексалигини ҳам, ногиронлигини ҳам инобатг олмади. Шу куни ёмғир шаррос қуяётганди. Қайнонам иккаламиз шундай ёмғирда, намда ерга ўтириб олиб прокурорни қабул қилишини талаб қилиб кун бўйи кутдик. Барибир фойдаси бўлмади. Прокурор биздан қочиб, бинони гир айланди. Иш пайти тугагандан кейин ҳам дарвозадан чиқиб кетаолмай яширини ўтирди. Охири машинаси билан чиққан эди шунда мен машинасининг олдига чиқиб олдим: “Ё мени босиб ўлдирасан, ё молларимни қайтариб берасан. 5 та қўйни қайнонам ўз пенсиясидан ўлимтигига атаб олиб қўйганди. Кампирнинг ўлимтигиданам умид қиласизларми? 6 та мол болаларимнинг рисқи, бермасанглар машина билан боис кета қолинглар!” деб туриб олдим.

Шундан кейин прокурор “Сигир-қўйлар сотилиб кетган деди. Майли, Шаҳрисабздаги Баюк деган қассобдан сигирларингизни қайтариб ола қолинг. Пулини уларга ўзим тўлайман” деди. Излаб-излаб топиб, қассобдан 6 та сигиримизни қайтариб олдик. Лекин ҳалигача менга ва маҳалламиздаги қўшниларимизга тегишли бўлган 32 та қўйни қайтаришган эмас, – дейди аёл овозлари титраб, – Энди биз нима қиламиз? Ҳар куни ҳамсоялар “Қўйимизни топиб беринглар” деб дарвозамизни уриб синдиргудек бўлишаяпти. Прокурор “Қўйларинг сотилиб кетди, молларингни қайтарганимга шукур қилинглар, қўйларинг барибир қайтарилмайди” деяпти. “Эрим ҳайдаб келаётган мол-қўйларнинг милисалар томонидан тортиб олинганлиги ҳақида шу пайтга қадар акт ҳам тузилгани йўқ. Қўйларни сотиб юборишгани ҳақида ҳам қўлимизга қоғоз бермадингизлар-ку?! Сотиб юборилган бўлса, 32 та қўй қанчага нархлангани ва неча сўмга пуллангани ҳақида қўлимизга ҳужжат беришларингизни талаб қиламан” деб Худонинг зорини қилсам ҳам бирорта зоғ оҳу-ноламни эшитмаяпти. Бизга ёрдам берадиганлар топилармикин Тошкентда – тепада. Бу прокурор шўримизни қуритиб қўйди-ку! – “Мол аччиғи-жон аччиғи” деганларидек Манзура Туробованинг озорлари ҳақидаги зорлари адо бўлай демасди.

Бу нима дегани биласизми?

Қароқчиликнинг замонавий усули деганлари айнан мана шундай кўринишда бўлади!

Ўзбекистон Сенати энди “Қонунчилар” атамасига тузатиш, ўзгартириш киритмаса бўлмайди!
Суриштирмай-нетмай аҳолининг хусусий мулкига чанг солдими, мол-ҳолини куч билан тортиб олдими, прокурор, милиция шунчаликка бордими, демак, уларнинг оти энди қонунчилар эмас! Қароқчилар!

Пахта планини бажара олмаган фермернинг ҳам жонига, ҳам молига кўз тикиш биргина Қашқадарёгагина хос эмас.

Фуқаронинг хусусий мулкини талон-тарож қилиш, мол-ҳолига кўз олайтириш – тортиб олиш ва бухусусида далолатнома тузмаслик биргина Қашқадарё ҳоқонларигагина хос эмас.

Шусиз ҳам ишсизлик, йўқчиликдан силласи қуриган аҳолини куппа-кундизи қароқчилардек тунаб кетиш биргина Қашқадарёнинг маҳаллий ҳокимиятига – Яккабоғдаги қонун идораларигагина хос эмас.

Мамлакат миқиёсида ана шундай ҳақсизлик ҳукмрон!

Бир сўз билан айтганда, прокуратура томонидан пахта режасини уддалай олмаган фермер учун ҳамқишлоқларининг қўйлари қурбонлик қилинди!

Бу ёғи нима бўларкин?: Қўйларнинг пули билан пахта плани бут бўлармикин, ёки прокурорнинг қорни тўқ бўлармикин?

Азият чекаётган аёл арзини кимга айтсин энди?

Прокуратура томонидан фермернинг пахта қарздорлигини қоплаш мақсадида қўйлари қурбонлик қилинган Манзура Туробованинг тел. рақами: +99890 7338412

Тағин ўқинг
2 декабр 2016
Айрим вилоят газеталари эҳтиёткорлик билан имкон қадар дадилликка қўл ураётганга ўхшайди. Самарқандда чоп этиладиган «Зарафшон» газетасининг интернетдаги саҳифасида бу ...
13 июн 2016
Орландодаги Гей клубга ҳужум уюштирган 29 яшар Умар Метин Сиддиқийнинг хотини Ситора Алишерзода Юсуфий ўзбекистонлик бўлган, аммо улар 2013 ...
30 июн 2017
Ўзбекистон банклари жорий йилда ажратишни мўлжаллаган кредит ресурсларининг туби кўриниб қолди. Шунинг учун мазкур молия муассасалари президентнинг тадбиркорликни ривожлантиришга ...
29 ноябр 2017
Ижтимоий тармоқда «бошқа динга кирди» дея хотинини пичоқлаган ўзбек заҳарханда қилинган мемлар пайдо бўлди. Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ...
Блоглар
26 апрел 2018
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ансамбли артистлари Тошкент метросида 9-майга кунига атаган акцияларни бошлашди ва бунга қарши ...
26 апрел 2018
Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони ...
24 апрел 2018
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан 24 апрель куни Хоразм вилоятида минглаб талаба ...