Асосий мавзулар
9 январ 2017

Музлатилган маблағ ҳажми 985 миллион долларга етди

2016 йилнинг июлида Амстердам суди Takilant офшор компаниясининг Ucell мобил операторидаги 135 миллион АҚШ долларига баҳоланган 6 фоиз улушини мусодара қилишга қарор берди.

Мусодара қилишга асос, бу улушнинг Гулнора Каримова томонидан пора сифатида олинганидир.

Шундай қилиб, европа мамлакатларида Гулнора Каримова доҳил коррупция иши бўйича музлатилган маблағ ҳажми 985 миллион АҚШ долларига етди.

985 миллион қаердан келди?

Бу учта халқаро мобил операторининг Ўзбекистонда бизнес қилишга радиочастоталар ва лицензия олишда Гулнора Каримованинг кўмаги учун берилган поранинг умумий ҳажмидир.

Бу компаниялар Гибралтар ва Гонгконгда Гулнора Каримованинг одамлари номига очилган офшор ширкатлари ҳисобига пул ўтказишган.

Гибралтардаги Takilant ширкати Гулнора Каримовнинг шахсий ёрдамчиси бўлган Гаяна Авакян номига қайд этилган.

Коррупцион схема қандай ишлади?

Мобил операторлар Каримова назоратидаги ширкатларга рамзий суммадаги пулни ўтказишган. Бу ширкатлар ўз навбатида, Ўзбекистонда бизнес юритиш ҳуқуқини қўлга киритишган, кейин айни ширкат акцияларини офшор фирмалари орқали катта миқдордаги пулларга ҳарид қилишган.

Ўзбекистон телекоммуникация секторидаги коррупция иши ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июн 2016
Ўзбек телеканалларидан кўриб билдикки, спортда ҳам ютуқларимизнинг сон-саноғи йўқ экан. Телеканалларнинг бу соҳага эътибори ҳам зўр. Ахир спортимиз эришаётган ...
11 июл 2017
3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг ...
17 феврал 2016
Куни кеча бир қатор ОАВ томонидан, Арамаис Авакян иши бўйича яширинча хукм чиқарилгани, ва ушбу жиноий иш айбланувчилари 14 ...
Блоглар
28 июл 2017
Шу йилнинг 26 мартида Тошкентнинг «Гранд-кафе» емакхонасида содир бўлган бу воқеада жамиятдаги шафқатсизлик, ҳокимият амалдорларининг ...
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин ...
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...