Асосий мавзулар
8 июн 2017

Андижон автомобил бозорида машиналар нархи кўтарилди

Андижон Ҳусусий автомобиллар бозорида ҳам нархлар кескин кўтарилиб кетди.

GM Uzbekistan ширкати 31 май куни мамлакат ички бозорида автомобилларини миллий валюта – сўмга сотишини эълон қилган эди.

Машина нархларининг доллар курсига нисбатан эквивалентда белгиланиши ва оширилиши бозордаги эркин нархларнинг ҳам ўзгаришига сабаб бўлди.

Элтуз мухбирининг ўрганишича, Андижонда деярли ҳеч ким янги нархномада завод билан машина тўловини амалга ошираётгани йўқ.

Нархларни кузатаётган ҳаридорларнинг айтишича, тўлов сўмда амалга оширилган тақдирда ҳам “Малибу” ҳамда “Каптива” автомашиналари нархи уларга 3 баравар қимматга тушади.

Машинафурушларнинг омади чопди

Бозорда автомашина эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи тадбиркор Ҳ. Азизовнинг айтишича, 7 мингга биров сўрамаган “Кобальт” автомашинасини 8 минг долларга сотган.

Машина ҳаридорлари илгаригидек 50-100 доллар устида талашиб ўтирмаяптилар.

«Бозорда биттаям мошина қолмади, 5,5 минг долларга сотилаётган янги “Спарк”лар 6,5 – 6,700 доллар бўпкетди», дейди тадбиркор.

“Матиз” бозорида ҳам шу аҳвол. 4 минг долларга сотилаётган “Матиз”лар 4800, 5000 долларга сотилди. 2-3 ойдан бери машинафурушларнинг қўлида турган автомашиналар бир зумда сотилиб кетди.

Андижон автомобиль бозори шаҳар чеккасидаги Боғишамол ҳудудида жойлашган. Бу ерда хафтанинг икки куни – жума ва якшанба кунлари бозор бўлади. Нархлар эълон қилинганидан бери бир бозор ўтди.

Харидорларнинг айтишларича, машинафурушларнинг оғзи қулоғида. Кейинги 1 йилнинг буёғида автомобиль бозорида бунақа “ўт” савдо кузатилмаётганди.

Ҳаридорлар эса норози

Кўпчилик автомобиллар нархининг оширилиши қандай омилларга асослангани юзасидан ҳукумат ва “Ўзавтосаноатдан” жавоб кутмоқда.

«Ўзбекистонликлар бож тўловлари ўта баландлиги туфайли чет давлатдан мошина олиб келиб минолмайди, гарчи, ён қўшни бўлган давлатларда ҳам автоулов биздагидан анча арзон». – дейди бозордан арзонроқ автомобил излаётган Салоҳиддин Тожиев.

Унинг сўзларига кўра, аҳоли ноиложликдан ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олаётганди, аммо энди кўпчилик бу имкониятдан ҳам маҳрум бўлмоқда.

Машина бозоридаги Ҳабибулло исмли машинафуруш «GM Uzbekistan ширкати ўз нархларини бозор нархи билан тенглаштирганини айтади.

«Одамларга фарқи йўқ, заводга тўлайдими ё бозорга. Доллар курси эса кўтарилиб боряпти. Мана бугун 100 доллар 840 минг сўмга чиқди. Сўмда сотадиган бўлса, нега унда доллар нархини ёзади. Янги нархларни кўриб ҳамма одамларнинг кайфиятлари тушиб, жиғибийрон бўляптида» дейди у.

Шоҳида Саидова
Андижонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 феврал 2017
Ҳокимиятни оилавий бошқариш минтақада урфга айландими? 21 феврал куни, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига биринчи вице-президент ...
6 июл 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
7 январ 2016
Eltuz.com Документ рукни остида тарихий ҳужжатларни тақдим этишда давом этади. Қўлимизга тушган 1992 йилга мансуб «Эрк» газетаси парчасида, ўша ...
20 октябр 2016
Олдин ҳам ёзгандик, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилаётганлар ўз муаммоларига тез ечим топаётганидан миннатдор бўлаётгани ҳақида сўнгги вақтларда ...
Блоглар
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни ...
20 октябр 2017
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг ...
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...