Асосий мавзулар
16 январ 2018

Алдагани ўзбек яхши

GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарган автомобилларга акциз солиғи 5 баробардан зиёдроққа камайтирилганига қарамай, бу нархлар пасайишига сабаб бўла олмаслигини маълум қилди.

Нархнинг пасайтирилмаслигига баҳона ҳам тайёр – бу валютанинг эркин курсига ўтилиши.

Компаниянинг билдиришича, акциз солиғининг 27 фоиздан 5 фоизга туширилиши валюта курсидаги тафовут сабаб харажатларнинг ошиб кетишини қоплаш ва бу билан автомобилларнинг чакана нархларидаги барқарорликни таъминлаш имконини берган.

Бунақа алдовга фақат ўзбек ишонади. Чунки аслида GM Uzbekistan автомобиллари нархи белгиланишида ҳеч қачон акциз тўлови мезон бўлмаган.

Чунки ўзбек автомобиллари ҳар доим долларнинг қора бозор нархида сотилиб келинган. Валютанинг эркин курсига ўтилиши фақат бу кўчада янада катта байрам қилиш учун имконият яратди, холос.

Ўзим биладиган мисол. Танишимиз ҳали эркин конвертацияга ўтилишидан бир неча ой олдин 8 минг долларга «Нексия»нинг янгисидан олди. Бу машинанинг ўша вақтдаги доллардаги нархи шундай эди.

Нархи сўмда белгиланса-да, сўмга эшакнинг тўқимини ҳам беришмасди машина билан боғлиқ бўлса. Фақат «кўки»дан чўзиш керак эди.

«Кўки»ни ҳам банкдан олиб бўлмасди. Фақат қора бозордаги учарлардан олиш мумкин эди. Пародокс шунда эдики, қора бозордан доллар олиш қонунга зид эди.

Шунга қарамай, ҳукумат гўёки бу ноқонунийликни кўрмасди. Чунки «кўк»нинг ҳаммаси ўша қонунсизликка қарши курашувчиларнинг чўнтагига келиб тушарди.

Кейин конвертация баҳона бояги танишимиз олган «Нексия»нинг нархи 10 минг доллардан ошди. Фақат сўмга сотилишини айтмаса, бошқа ўзгариш бўлгани йўқ.

Хуллас, долларнинг қора бозор курсига мослаштирилиши GM Uzbekistan учун фақат фойдага ишлади. Шу баҳона компания ўзи ишлаб чиқараётган машиналар нархини кўтариб олди.

Энди эса акциз тўлови 5 баробардан зиёдроққа камайтирилган бир пайтда валюта курси алмашганини йиртиққа ямоқ қилиш ҳаракатини бошлаб юборишди.

На Ўзбекистондаги бирорта матбуот, на анча эркин бўлиб қолгани айтилаётган экспертлар бу хусусда бир хулосасини билдирмади.

Бунинг ўрнига «GM Uzbekistan автомобилларининг акциз солиғининг пасайтирилган ставкаси 2017 йилнинг 5 сентябридан амалда қўлланиб келинмоқда. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, акциз солиқ ставкасининг ўзгариши билан нархлар туширилиши кўзда тутилмаяпти», деган баҳонани эшитяпмиз.

Халқнинг молиявий қудратини сўриб олиш қачонгача давом этар экан?

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 ноябр 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
1 май 2015
Ўзбекистонда махсус хизмат ходимлари аёлларни рўмолини ечишга мажбур қилишмоқда. расм муаллифи: Шуҳрат Бобожон
29 октябр 2016
Исми ва тумани сир тутилган Фарғона вилояти туманларидан бирининг мутахассиси Eltuz.com мухбирига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига тушаётган аризалар бўйича ...
15 апрел 2016
Тадбирда терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр ...
Блоглар
16 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан 64 ёшли журналист Муҳаммад Бекжон «Алвидо, Жаслиқ!» китобининг ...
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...