Асосий мавзулар
26 апрел 2018

Кўзи кўрмай қолган маҳкум Акром Малик ҳамон қамоқхона тиббиёт қисмида қолмоқда

Оҳак зарраларидан кўзлари шикастланган, давлат тўнтаришида айбланиб қамалган 28 ёшли тошкентлик блогер ва ёш олим Акром Малик ҳамон қамоқхона тиббиёт қисмида қолмоқда.

Маҳкумнинг отаси Абдукарим Маликов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда ҳақиқатан ҳам ўғлининг кўзига оҳак сачраб шикастлангани ва тиббиёт қисмига ётқизилганини тасдиқлади.

Абдукаримнинг сўзларига кўра, ўғлининг аҳволи анча яхши, бироқ ҳамон уни қамоқхонанинг саноат зонасига ишга чиқаришмаяпти. У охирги бор ўғли билан 12 апрелда кўришганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ҳам ўғли қамоқхона шифохонасида даволанмоқда.

«Аҳволи анча яхши, лекин тиббиёт қисмидагилар ўғлингиз дам олиши керак экан, деб айтишди», деди Акромнинг отаси «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Акром Маликнинг отаси бу ҳақдаги хабарларнинг матбуотга чиқиб кетганидан норози эканини билдирди.

«Илтимос, сизлар аралашманглар. Керак бўлса, чиқамиз сизларга. Ўғил меники. Бу ерда мен борман, ҳукумат бор», деди у «Элтуз» мухбирига.

Маҳкумнинг аҳволи отаси ўйлаганидан жиддий бўлиши мумкин

Акром Маликнинг кўзи кўрмай қолгани ҳақида илк бор 22 апрель куни хабар тарқатган мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова унинг аҳволи анча жиддий бўлиши мумкинлигини билдиради.

«Аксинча бўлганида уни шунча вақт тиббиёт қисмида ушлаб туришмасди. Кейин охирги бор уни отаси 15 кун бурун кўрган, воқеа ундан ҳам олдин содир бўлган», деди Эшонқулова.

Малоҳат Эшонқулованинг билдиришича, Маликнинг кўзи кўрмай қолгани ҳақида унга 22 апрель куни телефон орқали Акром Маликнинг амакиси хабар берган эди.

Акром Малик Навоий шаҳридаги 64/29-колониясига қарашли ишлаб чиқариш зонасида оҳактошларни қоплаш билан шуғулланган, оҳак зарралари сачрагани оқибатида кўзи кўрмай қолган.

Эшонқулова Акром Маликнинг ҳақиқий аҳволини билишнинг ягона йўли унинг олдига мустақил адвокат киритишдир, деб ҳисоблайди.

«Яқинлари унга қамоқда яна ҳам кўпроқ азоб етказмасликлари учун у ерда бўлаётган гапларни ташқарига чиқармасликка ҳаракат қилишади», дейди у.

Сўзининг исботи учун 2016 йил ҳибсга олинган Акром Малик ҳақида яқин кунларгача унинг оила аъзолари индамай келишганини билдиради.

МХХ тажовузкорга айлантирган ёш блогер олим

2018 йилнинг январида давлат тузумини ағдаришда айбланиб, 6 йилга қамалган Акром Маликов бошқа бир ўзбек блогери Бобомурод Абдуллаевга қарши очилган машҳур жиноят иши фигуранти ҳамдир.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида қатор танқидий мақолалар ёзган блогер 2016 йилнинг 22 июлида ҳибсга олинган, кейинчалик Жиноят кодексининг 159-моддаси – конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва 244-моддаси – жамоат хавфсизлигига хатар солувчи материаллар тайёрлашда айбдор деб топилганди.

Акром Малик нафақат блогер, балки ёш адабиётшунос олим, Навоий шеърияти билимдони ҳамдир.

Ўзбекистон Миллий университети магистри ўлароқ, у Навоий ижодига бағишланган бир қанча илмий асарлар ёзган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Андижон, Сурхондарё, Фарғона, вилоятлари дан ...
31 май 2019
Президент Шавкат Мирзиëев Андижонга борганида телевизорда уни нуқул аëллар ўраб олгани кўринди. «Беш болам бор, уй беринг» деган ҳам, ...
10 октябр 2022
Самарқанд шаҳрида яшовчи Сафаров Аминжонни болға ва теша билан уриб ўлдириб мурдасини унинг Спарк автомобилига қўшиб ёқиб юборган жомбойлик ...
6 октябр 2016
Айни кунларда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига иштирок этиши кутилаётган номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш жараёни бормоқда. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...