Cатира
2 июл 2018

Машшоқ бойиши учун қашшоқ тўй қилсин

Ҳукуматнинг тўйларни чекламаслиги ҳақидаги хабарлари ортидан Тошкентда 13 та карнайчи иштирокида ўтказилган тўй тасвирлари 2 июль куни тармоқда тарқалди.

29 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида тўй анъаналарини меъёрий ҳужжатлар билан чекламаслик қарори ҳақида билдирилган эди.

Тўйларни ихчамлаштириш таклифини илгари суриб келган президент Мирзиёев шу куни Олмазор туманида чиқишида тағин шу ҳақда гапирди.

«Олмазор туманидан бошланглар шундай 50 кишилик намунали тўй қилишни. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505 та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади”, – деди президент.

Президент бу таклифини шу йилнинг бошида илгари сурган, қарор 15 июнь куни чиқиши керак эди, бироқ қарор ой охирига қадар сурилиб келди.

Сўнгги 27 йил давомида ундан олдин ўтган президент Каримов даврида ҳам дабдабали тўйларни чеклаш ҳақида ҳужжатлар қабул қилинган эди.

Ўзбекистон президентининг 1998 йил 28 октябрда имзолаган фармони бунга мисол.

“Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларнинг адолатга, умуман, давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда. Мазкур интилишларнинг носоғлом мусобақага айланиб кетиш ҳоллари дабдабали тўй-ҳашамларни ўтказишга қурби етмаган ор-номусли кишиларни оғир аҳволга туширмоқда”, дейилган эди Каримовнинг ушбу фармонида.

Кейинчалик 2015 йилнинг 15 июнида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тўй кортежидаги машиналар миқдорини ва ортиқча дабдабаларни чеклаш ҳақида қарор чиқарган. Ҳукумат бу қарор юзасидан яна бир қатор тавсиялар ҳам ишлаб чиққан эди.

Бугунги кунда ўзбек ҳукуматининг ҳам, жамиятининг ҳам барча муаммолар қолиб, ҳамон тўйларни қандай ўтказиш ҳақидаги бош қотираётгани Беҳбудийнинг бундан юз йил бурунги гапларини эслатди.

«Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур», дея ёзган эди у «Ойна» журналида (1915 йил, 13-сон, 338—342-бетлар) босилган мақоласида.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
2 октябр 2018
Таниқли ўзбек шоираси 59 ёшли Зулфия Мўминова республика ТВси орқали ўқиб берган янги шеърида болани «дунёлардан бехабар оқ каптар»га, ...
21 март 2016
«Тошкент шаҳар ҳокимининг 18 март куни имзонлаган 244-сонли қарорига кўра, “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ...
Блоглар
15 ноябр 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...