ART-DURBIN
4 июл 2016

Тошкентдаги Низомий номидаги педуниверситет биноси вайрон қилинмоқда

Айни кунларда Низомий номидаги педуниверситетнинг 1940-йилларда машҳур архитектор Е.Жмуйда лойиҳаси асосида қурилган биноси таъмирлаш баҳонасида вайрон қилинмоқда. Бино маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлиб, совет даври меъморлигининг омон қолган кам сонли объектларидан ҳисобланади.

rasm1623
Реставрациягача
rasm1624
Реставрациядан кейин

Марказий Осиёнинг биринчи ҳайкалтарошлари Ольга Мануйлова ва Ольга Коржинская томонидан яратилган ва педуниверситет биносига кўрк бағишлаб турган маҳобатли ҳайкаллар ваҳшийларча йўқ қилинди. Бу ҳайкаллар совет монументал санъати тимсоли бўлиб, «Ишчи ва колхозчи қиз» каби машҳур асар билан бир қаторда туради.

Шунингдек, Ольга Мануйлова 1937 йилда ВДНХ (Бутуниттифоқ халқ хўжалиги ютуқлари) биринчи бутуниттифоқ кўргазмасидаги Ўзбекистон павильони учун яратилган скульптуралар муаллифи ҳам ҳисобланади.
Шошма-шошарлик билан амалга оширилаётган қурилишлар ва шаҳардаги диққатга сазовор иншоотлар қиёфасини ўзгартириш ишлари бир дақиқа бўлса-да, тингани йўқ. Маҳаллий «келажакнинг буюк қурувчилари» диққати маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларга қаратилган.

Номаълум сабабларга кўра, ҳокимият вакиллари собиқ ТошМИнинг кўпчилик учун қадрли бўлган биносини бузиб ташлади. «Тошкент колизейи» (совет даврида Свердлов номидаги концерт зали)нинг 1911 йилда қурилган биноси савдо биржасига айлантирилди. Бу рўйхатга Тошкент амалдорлари томонидан йўқ қилинган яна ўнлаб маданий объектларни киритиш мумкин.

rasm1614

Қўзичоқлар сукути

Ўз касби ва лавозими нуқтаи назаридан ёдгорлик муҳофазаси учун жавобгар мансабдор шахслар ва архитекторлар сукут сақламоқда. Ўзбекистон Бадиий академияси тарихий ёдгорликларнинг йўқ қилинишига қарши бир оғиз ҳам эътироз билдиргани йўқ.

Энди фақат оддий ҳақиқатни қайд этиб қўйиш қолди – Тошкент шаҳри бутунлай бузувчи қурувчи «пир»лар танловига берилган қиёфасиз ва тарихсиз шаҳарга айланиб бормоқда.

Акмал Ризаев
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2016
Маданият ва спорт вазирлиги эълон қилган Ўзбекистон халқ артистлари рўйҳат билан танишаркан, уларни ҳукумат исталган ва исталмаганларга ажратганини сезиш ...
14 март 2016
“Ўзбекистон овози” газетаси ўз муштарийсининг: “Президентдек одам миллион-миллион ишидан ортиб, вақт топиб, бизнинг бола-чақамиз саломатлигини, бахтини ўйлаб, жон куйдириб ...
6 апрел 2020
Рассом Туз
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...