Асосий мавзулар
16 декабр 2016

Каримов ўлимидан кейин ҳам ўзгармаган зеҳният

Конституцияда президент фақат икки марта сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланганига қарамай, Ўзбекистоннинг марҳум раҳбари 25 йил давомида лавозимидан кетмай, фақат мансабидан ўлиб қутулгани ортидан ҳам бир анъана ўзгармади.

Ўзбекистон нашрлари халқаро протокол талабига кўра, дунё мамлакатлари ва йирик компаниялар раҳбарлари номидан янги сайлаган президент номига йўлланган табрикларни саҳифалаб чоп этишни давом эттирмоқда.

Тузум мафкурачилари ҳисоб-китобни тўғри олган. Матбуотда бу табрикларни ўқиган 10 та одамдан тўққизтаси, албатта, дунё раҳбарлари Ўзбекистоннинг янги етакчиси ҳурматига шундай нома йўллаган, деб ишонади. Чунки улар йиллар давомида сиёсатга аралаштирилмаган. Фақат мафкура таъсирида фикри шаклланган, холос.

«Халқ сўзи» (14.12) ҳам ана шундай ўнлаб табрикларни деярли бир саҳифага жойлаб, мафкурабошиларнинг талабларини қондирди.

Шунингдек, газетада депутат ва сенаторнинг Сенатнинг куни-кеча бўлиб ўтган мажлисида кўрилган масалаларга оид фикр-мулоҳазалари эълон қилинди.

Қандай масалалар кўриб чиқилгани ҳақида гапириш ортиқча бизнингча. Чунки фикр билдирувчилар уларнинг барчаси тўғрисида фақат ижобий гапирган. Зеро, Ўзбекистон шароитида бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Хусусан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун юзасидан фикр билдирган депутат унинг қанчалик оламшумуллигини айтган, аммо мамлакатдаги бутун тузум шу иллат ботқоғига ботгани, ундан осон чиқиш мумкин эмаслиги ҳақида гапиришни «эсдан чиқариб қўйган».

Сенаторлар эса сайланган президентнинг Конституция кунидаги маърузасини «концептуал» дея баҳолаб, унинг инсон ҳуқуқлари, демократияни қарор топтиришдаги аҳамияти ҳақида оғиз кўпиртириб гапирган.

Муштарийларимизга бир бошқотирмани ечишни тавсия этмоқчимиз: шу кунларда айтилаётган фикрларнинг марҳум президент даврида ва бугунги давлат раҳбари амалга киришган кунлардаги мулоҳазалардан фарқи нимада?

Баҳодир Шариф

Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 июн 2016
Журналистнинг «Нега йўқ бўлиб кетдингиз? Ўрнингиз жудаям билиняпти» деган саволига жавоб берар экан, Обид Асомов шундай деди: «Баъзи бир ...
20 апрел 2016
Хусусан, «XXI аср» газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
13 июн 2023
Гулнора Каримова аёллар қамоқхонасидан уй қамоғига ўтказилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Тафсилоти Элтузга маълум эмас. +++ Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан ...
7 феврал 2018
Наманганнинг Косонсой туманида 5 февраль куни 36 киши хасипдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, улар ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...